Found ah: 1075 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
40. And if they turn away, know that Allah is your Protector. The Best Protector, and the Best Supporter. | 40Агар юз ўгирсалар, бас, билгинки, албатта, Аллоҳ хожангиздир. У қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яхши нусрат бергувчи! |
41. And know that whatever spoils you gain, to Allah belongs its fifth, and to the Messenger, and the relatives, and the orphans, and the poor, and to the wayfarer, provided you believe in Allah and in what We revealed to Our servant on the Day of Distinction, the day when the two armies met. Allah is Capable of everything. | 41Ва агар Аллоҳга, фурқон куниикки жамоат тўқнашган куни бандамизга нозил қилган нарсамизга иймон келтирган бўлсангиз, билингки, ўлжага олган нарсангиздан бешдан бири Аллоҳга, Расулига, яқинларига, етимларга, мискинларга ва мусофирларгадир. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. |
42. Recall when you were on the nearer bank, and they were on the further bank, and the caravan was below you. Had you planned for this meeting, you would have disagreed on the timing, but Allah was to carry out a predetermined matter, so that those who perish would perish by clear evidence, and those who survive would survive by clear evidence. Allah is Hearing and Knowing. | 42Ўшанда сизлар (водийнинг Мадинага) яқин тарафида, улар узоқ тарафида, отлиқлар эса, сиздан пастда эди. Агар ваъдалашиб олганингизда ҳам, келишилган жой ва вақтда хилоф қилардингиз. Лекин Аллоҳ қилиниш керак бўлган ишни ҳал этиш учун, ҳалок бўладиган одам очиқойдин ҳужжат билан ҳалок, бўлиши учун, яшаши керак бўлган одам очиқойдин ҳужжат билан яшаши учун (тўқнашдингиз). Ва, албатта, Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зотдир. |
43. Allah made them appear in your dream as few. Had He made them appear as many, you would have lost heart, and disputed in the matter. But Allah saved the situation. He knows what the hearts contain. | 43Ўшанда Аллоҳ тушингда уларни сенга оз кўрсатди. Агар уларни сенга кўп кўрсатганида, тушкунликка учрар эдингизлар ва бу ишда ораларингизда низо чиқар эди. Лекин Аллоҳ сақлади. Албатта, У дилингиздаги нарсани билгувчи зотдир. |
44. When you met, He made them appear as few in your eyes, and made you appear fewer in their eyes, so that Allah may conclude a predetermined matter. To Allah all matters revert. | 44Ўшанда, тўқнашганингизда уларни сизнинг кўзингизга оз қилиб кўрсатганини, сизни уларнинг кўзига оз қилиб кўрсатганини эсланг. Буни Аллоҳ қилиниши керак бўлган ишни ҳал этиш учун қилди. Ва барча ишлар Аллоҳга қайтарилур. |
45. O you who believe! When you meet a force, stand firm, and remember Allah much, so that you may prevail. | 45Эй иймон келтирганлар! (Кофир) жамоатга рўбарў келганингизда, саботли бўлинг ва Аллоҳни кўп зикр қилинг, шоядки нажот топсангиз. |
46. And obey Allah and His Messenger, and do not dispute, lest you falter and lose your courage. And be steadfast. Allah is with the steadfast. | 46Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва кучқувватингиз кетади. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар биландир. |
47. And do not be like those who left their homes boastfully, showing off before the people, and barring others from the path of Allah. Allah comprehends what they do. | 47Ва диёрларидан кибру ҳаво билан, одамларга риё учун чиқиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсадиганларга ўхшаманг. Аллоҳ нима қилаётганларини иҳота қилгувчидир. |
48. Satan made their deeds appear good to them, and said, “You cannot be defeated by any people today, and I am at your side.” But when the two armies came in sight of one another, he turned on his heels, and said, “I am innocent of you; I see what you do not see; I fear Allah; Allah is severe in punishment.” | 48Ўшанда шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатди ва: «Бу кунда одамлардан сизга ғолиб кела оладиган ҳеч ким йўқ. Мен сизнинг ҳомийингизман», деди. Икки жамоа бирбирини кўрганида эса, орқасига қайтди ва: «Албатта, мен сиз кўрмаётган нарсани кўрмоқдаман. Мен Аллоҳдан қўрқаман. Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир»,деди. |
49. The hypocrites and those in whose hearts is sickness said, “Their religion has deluded these people.” But whoever puts his trust in Allah—Allah is Mighty and Wise. | 49Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлганлар: «Анавиларни дини мағрур қилиб юборди», дедилар. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир. |
51. “That is because of what your hands have committed, and because Allah is not unjust to the servants.” | 51Бу қўлингиз тақдим қилган нарса туфайлидир. Албатта, Аллоҳ бандаларига ҳеч зулм қилгувчи эмасдир», дейишларини кўрсанг эди. |
52. Like the behavior of the people of Pharaoh, and those before them. They rejected the signs of Allah, so Allah seized them for their sins. Allah is Powerful, Severe in punishment. |
52Худди Оли Фиръавн ва улардан олдингиларнинг қилмишларига ўхшайдир. Аллоҳнинг оятига куфр келтирдилар. Бас, Аллоҳ уларни гуноҳлари туфайли тутди. Албатта, Аллоҳ кучли ва иқоби шиддатли зотдир. |
53. That is because Allah would never change a blessing He has bestowed on a people unless they change what is within themselves, and because Allah is Hearing and Knowing. |
53 Бундай бўлиши Аллоҳ бир қавмга берган неъматини токи улар ўзларини ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи бўлмаслиги ва Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зот бўлганидандир. |
55. The worst of creatures in Allah's view are those who disbelieve. They have no faith. |
55Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ҳайвоннинг ёмони куфр келтирганларидир. Бас, улар иймон келтирмаслар. |
58. If you fear treachery on the part of a people, break off with them in a like manner. Allah does not like the treacherous. |
58 Агар бир қавмнинг хиёнатидан қўрқадиган бўлсанг, уларга тенгматенг (аҳд бузилганини) ўртага ташла. Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас. |
59. Let not the disbelievers assume that they are ahead. They will not escape. |
59 Куфр келтирганлар ўздик деб ўйламасинлар. Улар ҳеч қочиб қутула олмайдилар. |
60. And prepare against them all the power you can muster, and all the cavalry you can mobilize, to terrify thereby Allah’s enemies and your enemies, and others besides them whom you do not know, but Allah knows them. Whatever you spend in Allah’s way will be repaid to you in full, and you will not be wronged. | 59Куфр келтирганлар ўздик деб ўйламасинлар. Улар ҳеч қочиб қутула олмайдилар. 60Улар учун қўлингиздан келганича кучқувват ва эгарланган отларни тайёр қўйингиз, бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа ўзингиз билмайдиганларни қўрқитасиз. Уларни Аллоҳ биладир. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизга тўлиқ қайтарилур. Сизга зулм қилинмас. |
61. But if they incline towards peace, then incline towards it, and put your trust in Allah. He is the Hearer, the Knower. | 61Агар улар тинчликка мойил бўлсалар, сен ҳам мойил бўл. Ва Аллоҳга таваккул қил. Албатта, У эшитгувчи ва билгувчи зотдир. |
62. If they intend to deceive you—Allah is sufficient for you. It is He who supported you with His aid, and with the believers. | 62Агар сени алдашни ирода қилсалар, бас, сенга Аллоҳ кифоя қиладир. У сени Ўз нусрати ва мўминлар билан қўллаган. |
63. And He united their hearts. Had you spent everything on earth, you would not have united their hearts, but Allah united them together. He is Mighty and Wise. | 63Ҳамда уларнинг қалбларини бирлаштирган зотдир. Агар ер юзидаги ҳамма нарсани сарф қилсанг ҳам, уларнинг қалбларини бирлаштира олмас эдинг. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди. Албатта, У ғолиб ва ҳикматли зотдир. |