USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ah: 1075 words & 2 translates

English Ўзбек
13. That is because they opposed Allah and His Messenger. Whoever opposes Allah and His Messenger—Allah is severe in retribution. 13Бу уларнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши турганлари учундир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши турса, бас, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир.
16. Anyone who turns his back on them on that Day, except while maneuvering for battle, or to join another group, has incurred wrath from Allah, and his abode is Hell—what a miserable destination! 16Кимки ўша кунда жанг ҳунари кўрсатиб ёки бошқа гуруҳга қўшилмоқчи бўлган ҳолатдан ташқари уларга орқа ўгириб қочса, бас, батаҳқиқ, Аллоҳдан бўлган ғазаб ила қайтибди. Унинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой.
17. It was not you who killed them, but it was Allah who killed them. And it was not you who launched when you launched, but it was Allah who launched. That He may bestow upon the believers an excellent reward. Allah is Hearing and Knowing. 17Уларни сиз ўлдирмадингиз, балки Аллоҳ ўлдирди. Отган пайитингда, сен отмадинг, балки Аллоҳ отди. Ва мўминларни гўзал синов ила синаш учун (шундай қилди). Албатта, Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зотдир.
18. Such is the case. Allah will undermine the strategy of the disbelievers. 18Ана ўшалар (нинг сизга бўлиши) Аллоҳ, албатта, кофирларнинг ҳийласини заиф қилгувчи бўлганидандир.
19. If you desire a verdict, the verdict has come to you. And if you desist, it would be best for you. And if you return, We will return; and your troops, however numerous, will not benefit you. Allah is with the believers. 19Агар орани очишни сўраган бўлсангиз, бас, батаҳқиқ сизга орани очиш келди. Агар тўхтасангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Агар сиз қайтсангиз, Биз ҳам қайтамиз. Сизнинг гуруҳингиз қанча кўп бўлса ҳам, сизга ҳеч бир ҳожатингизни чиқара олмас. Албатта, Аллоҳ мўминлар билан биргадир.
20. O you who believe! Obey Allah and His Messenger, and do not turn away from him when you hear. 20Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилингиз ва эшитиб туриб, ундан юз ўгириб кетмангиз.
22. The worst of animals to Allah are the deaf and dumb—those who do not reason. 22Аллоҳнинг ҳузурида ҳайвоннинг энг ёмони, албатта, кару соқов бўлиб, ақл ишлатмайдиганлардир.
23. Had Allah recognized any good in them, He would have made them hear; and had He made them hear, they would have turned away defiantly. 23Агар Аллоҳ уларда бирор яхшиликни билганида, албатта, эшиттирар эди ва агар уларга эшиттирса ҳам, албатта, юз ўгириб, бурилиб кетар эдилар.
24. O you who believe! Respond to Allah and to the Messenger when He calls you to what will revive you. And know that Allah stands between a man and his heart, and that to Him you will be gathered. 24Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг ва билинки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалбини ажратиб қўяди ва, албатта, Унинг ҳузурида тўпланурсиз.
25. And beware of discord which does not afflict the wrongdoers among you exclusively; and know that Allah is severe in retribution. 25Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир.
27. O you who believe! Do not betray Allah and the Messenger, nor betray your trusts, while you know. 27Эй иймон келтирганлар, билиб туриб, Аллоҳга, Пайғамбарга ва омонатларингизга хиёнат қилманг.
28. And know that your possessions and your children are a test, and that Allah possesses an immense reward. 28Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва, албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир.
29. O you who believe! If you remain conscious of Allah, He will give you a criterion, and will remit from you your sins, and will forgive you. Allah is possessor of infinite grace. 29Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон беради, сизнинг гуноҳларингизни ювиб, мағфират қиладир. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.
30. When the disbelievers plotted against you, to imprison you, or kill you, or expel you. They planned, and Allah planned, but Allah is the Best of planners. 30Куфр келтирганларнинг сени ушлаш, ўлдириш ёки чиқариб юбориш учун макр қилганларини эсла. Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ «макр» қилгувчиларнинг устасидир.
32. And they said, “Our Allah, if this is the truth from You, then rain down on us stones from the sky, or visit us with a painful affliction.” 32«Эй бор Худоё, агар мана шу Сенинг ҳузурингдан келган ҳақ бўлса, устимизга осмондан тош ёғдиргин ёки бизга аламли азоб юборгин», деганларини эсла.
33. But Allah would not punish them while you are amongst them. And Allah would not punish them as long as they seek forgiveness. 33Модомики сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас.
34. Yet why should Allah not punish them, when they are turning others away from the Sacred Mosque, although they are not its custodians? Its rightful custodians are the pious; but most of them do not know. 34Нега энди Аллоҳ уларни азобламас эк ан. Улар Масжидул Ҳаромдан тўсмоқдалар. Ҳолбуки, унинг валийлари эмаслар. Унинг валийлари тақводорлардан ўзга ҳеч ким эмас. Лекин кўплари билмайдилар.
36. Those who disbelieve spend their wealth to repel from Allah’s path. They will spend it, then it will become a source of sorrow for them, and then they will be defeated. Those who disbelieve will be herded into Hell. 36Албатта, куфр келтирганлар молларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун сарфларлар. Бас, уларни сарфлайдилар­у, сўнгра ўзларига ҳасрат бўладир, кейин маблуғ бўларлар. Куфр келтирганлар жаҳаннамга тўпланурлар.
37. That Allah may distinguish the bad from the good, and heap the bad on top of one another, and pile them together, and throw them in Hell. These are the losers. 37Аллоҳ покдан нопокни айириши учун ва нопокнинг баъзиси устига баъзисини тахлаб, ҳаммасини жаҳаннамга ташлаши учун. Ана ўшалар зиён кўргувчилардир.
39. Fight them until there is no more persecution, and religion becomes exclusively for Allah. But if they desist—Allah is Seeing of what they do. 39Ва улар билан то фитна бўлмагунча ва диннинг ҳаммаси Аллоҳга бўлгунча, уруш қилинг. Агар тўхтасалар, бас, Аллоҳ, албатта, нима қилаётганларини кўриб тургувчи зотдир.