Found ah: 1075 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
107. Had Allah willed, they would not have practiced idolatry. We did not appoint you as a guardian over them, and you are not a manager over them. | 107Агар Аллоҳ хоҳласа, ширк келтирмас эдилар. Биз сени уларга қўриқчи қилганимиз йўқ. Ва сен уларга вакил ҳам эмассан. |
108. Do not insult those they call upon besides Allah, lest they insult Allah out of hostility and ignorance. We made attractive to every community their deeds. Then to their Lord is their return, and He will inform them of what they used to do. | 108Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангиз. Бас, билмасдан, зулм ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар. Шундай қилиб, ҳар бир умматга амалини зийнатлаб қўйдик. Сўнгра эса, қайтиб борадиган жойлари Роббиларигадир. Бас, у қилиб юрган ишларининг хабарини берур. |
109. They swear by Allah, with their most solemn oaths, that if a miracle were to come to them, they would believe in it. Say, “The miracles are only with Allah.” But how do you know? Even if it did come, they still would not believe. | 109Улар агар бирон оятмўъжиза келса, албатта иймон келтиришлари ҳақида Аллоҳнинг номи билан жонжаҳдлари ила қасам ичадилар. Сен: «Албатта, оятлар фақат Аллоҳнинг ҳузурида», деб айт. Сизга нима билдирди? Эҳтимол оят келса ҳам, улар иймон келтирмаслар. |
111. Even if We sent down the angels to them, and the dead spoke to them, and We gathered all things before them, they still would not believe, unless Allah wills; but most of them are ignorant. | 111Агар Биз уларга фаришталарни туширсак ҳам, уларга ўликлар гапирса ҳам ва уларнинг олдига ҳамма нарсани очиқойдин тўпласак ҳам, Аллоҳ хоҳламаса, иймон келтирмаслар. Лекин кўплари жоҳилдирлар. |
114. “Shall I seek a judge other than Allah, when He is the One who revealed to you the Book, explained in detail?” Those to whom We gave the Book know that it is the truth revealed from your Lord. So do not be of those who doubt. | 114Аллоҳдан ўзгани ҳакам қилиб олайми? Ҳолбуки, У сизга китобни батафсил этиб нозил қилди. Биз уларга китоб берганлар уни Роббингдан ҳақ ила нозил қилинганини биладилар. Бас шак келтирувчилардан бўлма. |
116. If you were to obey most of those on earth, they would divert you from Allah’s path. They follow nothing but assumptions, and they only conjecture. | 116Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар. Улар гумондан бошқага эргашмаслар. Улар тахмин қиларлар, холос. |
118. So eat of that over which the Name of Allah was pronounced, if you indeed believe in His revelations. | 118Агар Унинг оятларига иймон келтиргувчилардан бўлсангиз, Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг! |
119. And why should you not eat of that over which the Name of Allah is pronounced, when He has detailed for you what is prohibited for you, unless you are compelled by necessity? Many lead astray with their opinions, through lack of knowledge. Your Lord knows best the transgressors. | 119Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг номи айтиб сўйилган нарсани емас экансизлар?! У сизларга ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб берган ку?! Магар музтар бўлганингизда, майли. Албатта, кўпчилик билмасдан, ҳойу ҳаваслари ила адаштирадилар. Албатта, Роббинг тажовузкорларни яхши билгувчидир. |
121. And do not eat from that over which the Name of Allah was not pronounced, for it is abomination. The devils inspire their followers to argue with you; but if you obey them, you would be polytheists. | 121Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Албатта, бу иш фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қиларлар. Агар уларга итоат қилсангизлар, сизлар ҳам мушриклардан бўласизлар. |
124. When a sign comes to them, they say, “We will not believe unless we are given the like of what was given to Allah’s messengers.” Allah knows best where to place His message. Humiliation from Allah and severe torment will afflict the criminals for their scheming. | 124Агар уларга оят келса, Аллоҳнинг Пайғамбарларига берилган нарсага ўхшаш нарса бизга ҳам берилмагунча зинҳор иймон келтирмасмиз, дерлар. Ўз Пайғамбарлигини қаерга қўйишни Аллоҳнинг Ўзи яхши биладир. Жиноят қилганларга қилган макрлари учун Аллоҳнинг ҳузурида, албатта, хорлик ва шиддатли азоб бордир. |
125. Whomever Allah desires to guide, He spreads open his heart to Islam; and whomever He desires to misguide, He makes his heart narrow, constricted, as though he were climbing up the sky. Allah thus lays defilement upon those who do not believe. | 125Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир. Шундай қилиб, Аллоҳ иймон келтирмайдиганларга азобни дучор қилур. |
128. On the Day when He gathers them all together: “O assembly of jinn, you have exploited multitudes of humans.” Their adherents among mankind will say, “Our Lord, we have profited from one another, but we have reached the term that you have assigned for us.” He will say, “The Fire is your dwelling, wherein you will remain, except as Allah wills. Your Lord is Wise and Informed. | 128Уларнинг ҳаммасини тўплайдиган кунда: «Эй жинлар жамоаси, инсдан (адаштирганларингизни) кўпайтирвордингиз?!» дейди. Уларнинг инсдан бўлган дўстлари: «Эй Роббимиз, биз бирбиримиздан ҳузур топдик ва бизга белгилаган ажалингга етиб келдик», дейдилар. У зот: «Қайтар жойингиз дўзахдир. Магар Аллоҳ хоҳласа (қолмайсиз). Албатта, Роббинг ҳикматли ва билимли зотдир. |
136. And they set aside for Allah a share of the crops and the livestock He created, and they say, “This is for Allah,” according to their claim, “and this is for our idols.” But the share of their idols does not reach Allah, yet the share of Allah reaches their idols. Evil is their judgment. | 136Улар Аллоҳга Унинг Ўзи яратган эк инлар ва чорвалардан насиба ажратдилар ва ўзларича: «Бу Аллоҳга, бу эса бутларимизга», дедилар. Бас, бутларига бўлган нарса Аллоҳга етмас. Аллоҳга бўлган нарса эса, бутларига етадир. Чиқарган ҳукмлари қандай ҳам ёмона?! |
137. Likewise, their idols entice many idolaters to kill their children, in order to lead them to their ruin, and confuse them in their religion. Had Allah willed, they would not have done it; so leave them to their fraud. | 137Шунингдек, мушриклардан кўпларига шериклари уларни ҳалок этиш ва динларини чалкаштириш учун болаларини ўлдиришни зийнатлаб кўрсатди. Агар Аллоҳ хоҳласа, бундай қилмасдилар. Уларни ва тўқиётган нарсаларини қўйиб қўй. |
138. And they say, “These animals and crops are restricted; none may eat them except those we permit,” by their claims, and animals whose backs are forbidden, and animals over which they do not pronounce the name of Allah—fabricating lies against Him. He will repay them for what they used to invent. | 138Улар ўзларича: «Мана бу чорва ва эк инлар ҳаром, уларни фақат биз хоҳлаган кишиларгина ейрлар ва мана бу миниши ҳаром қилинган чорвалар», дедилар. Улар маълум чорваларга Аллоҳнинг номини зикр қилмаслар. Бу эса, у зотга туҳматдир. У тезда қилган туҳматлари туфайли уларга жазо беражак. |
140. Lost are those who kill their children foolishly, with no basis in knowledge, and forbid what Allah has provided for them—innovations about Allah. They have gone astray. They are not guided. | 140Ақли пастлик қилиб, жоҳиллик ила фарзандларини ўлдирганлар ва Аллоҳ уларга ризқ қилиб берган нарсаларни ҳаром қилганлар зиёнкор бўлдилар. Батаҳқиқ, улар адашдилар ва ҳидоятга юрувчилардан бўлмадилар. |
142. Among the livestock are some for transportation, and some for clothing. Eat of what Allah has provided for you, and do not follow the footsteps of Satan. He is to you an outright enemy. | 142Ва чорвалардан ҳаммолларини ва (сўйгани) ерга ётқазиладиганларни пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар. Албатта, у сизларга очиқойдин душмандир. |
144. And two of the camels, and two of the cattle. Say, “Did He forbid the two males, or the two females, or what the wombs of the two females contain? Were you present when Allah enjoined this upon you?” Who does greater wrong than he who invents lies and attributes them to Allah, in order to mislead people without knowledge? Allah does not guide the wicked people. | 144Туядан иккитани, қорамолдан иккини (пайдо қилди). Сен«Иккала эркагини ҳаром қилдими ёки иккала урғочисиними ёхуд иккала урғочининг бачадонларида шомил бўлган нарсаними?! Ёки Аллоҳ сизларга буни амр қилганда шоҳид бўлиб турганмидингиз? Илмсиз ҳолда одамларни адаштириш учун Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқигандан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас». |
145. Say, “In what was revealed to me, I find nothing forbidden to a consumer who eats it, except carrion, or spilled blood, or the flesh of swine—because it is impure—or a sinful offering dedicated to other than Allah. But if someone is compelled by necessity, without being deliberate or malicious—your Lord is Forgiving and Merciful. | 145Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир. Ёҳуд фосиқлик ила Аллоҳдан ўзганинг номига сўйилган бўлса (ҳаромдир). Бас, киши музтар бўлиб, маза талаб қилувчи ва тажовузкор бўлмаган ҳолида (истеъмол қилса). Албатта, Роббинг мағфират қилгувчи ва раҳмли зотдир», деб айт. |
148. The polytheists will say, “Had Allah willed, we would not have practiced idolatry, nor would have our forefathers, nor would we have prohibited anything.” Likewise those before them lied, until they tasted Our might. Say, “Do you have any knowledge that you can produce for us? You follow nothing but conjecture, and you only guess.” | 148Ҳали ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганда биз ҳам, отабоболаримиз ҳам ширк келтирмас эдик ва бирор нарсани ҳаром қилмас эдик», дерлар. Улардан олдингилари ҳам азобимизни татигунларига қадар шунга ўхшаш ёлғонга чиқариб турганлар.Сен:«Сизнинг ҳузурингизда бизга чиқариб кўрсатадиган бирон илм– ҳужжат борми? Сизлар фақат гумонга эргашмоқдасиз ва сизлар фақат ёлғон гапирмоқдасиз» деб айт. |