Found ah: 1075 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
21. “O my people, enter the Holy Land which Allah has assigned for you, and do not turn back, lest you return as losers.” | 21Эй қавмим, Аллоҳ сизга ёзиб қўйган муқаддас ерга киринг. Ортингизга қайтманг, бас, зиён кўргувчига айланасиз», деганини эсла. |
23. Two men of those who feared, but whom Allah had blessed, said, “Go at them by the gate; and when you have entered it, you will prevail. And put your trust in Allah, if you are believers.” |
23Улардан (Аллоҳдан) қўрқадиганлардан бўлган ва Аллоҳ уларга неъмат ато этган икки киши: «Уларнинг устига эшикдан кириб боринглар. Агар унга кирсангиз, албатта, ғолиб бўласизлар. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккал қилингиз», дедилар. |
24. They said, “O Moses, we will not enter it, ever, as long as they are in it. So go ahead, you and your Lord, and fight. We are staying right here.” |
24Улар: «Эй Мусо, модомики улар бор экан, биз зинҳор ва зинҳор у ерга кирмаймиз. Сен ўзинг Роббинг ила бориб икковлон уларга қарши уруш қилаверинглар. Биз бу ерда ўтириб турувчимиз», дедилар. |
27. And relate to them the true story of Adam's two sons: when they offered an offering, and it was accepted from one of them, but it was not accepted from the other. He Said, “I will kill you.” He Said, “Allah accepts only from the righteous.” | 27Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Икковлари қурбонлик қилганларида, бирларидан қабул қилинди, бошқасидан қабул қилинмади. У: «Албатта, мен сени ўлдиражакман», деди. Бириси: «Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир. |
28. “If you extend your hand to kill me, I will not extend my hand to kill you; for I fear Allah, Lord of the Worlds.” | 28Агар сен мени ўлдириш учун қўл кўтарсанг, мен сени ўлдириш учун қўл кўтармасман. Мен, албатта, оламларнинг Робби Аллоҳдан қўрқаман. |
31. Then Allah sent a raven digging the ground, to show him how to cover his brother's corpse. He said, “Woe to me! I was unable to be like this raven, and bury my brother's corpse.” So he became full of regrets. |
31Аллоҳ ер юзида кезиб юрган қарғани унга биродарининг ўлигини қандай кўмишини кўрсатиш учун юборди. У: «Шўрим қурсин! Мана шу қарғачалик бўлиб, биродарим ўлигини кўма олмадима?!» деди. Бас, у надомат қилувчилардан бўлди. |
33. The punishment for those who fight Allah and His Messenger, and strive to spread corruption on earth, is that they be killed, or crucified, or have their hands and feet cut off on opposite sides, or be banished from the land. That is to disgrace them in this life; and in the Hereafter they will have a terrible punishment. | 33Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига қарши уруш қилувчилар, ер юзида фасод қилувчиларнинг жазоси, албатта, ўлдирилмоқлари ёки осилмоқлари ёхуд қўл оёқлари қарамақарши томондан кесилмоғи ёки ер юзида сургун қилинмоқларидир. Бу (нарса) уларга бу дунёда ор бўлур. Охиратда эса, уларга улкан азоб бор. |
34. Except for those who repent before you apprehend them. So know that Allah is Forgiving and Merciful. |
34Магар, уларга қодир бўлишингиздан олдин тавба қилсалар, билингки, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
35. O you who believe! Be conscious of Allah, and seek the means of approach to Him, and strive in His cause, so that you may succeed. |
35Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унга васийла ахтарингиз ҳамда Унинг йўлида жиҳод қилингиз. Шоядки, ютуққа эришсангиз. |
38. As for the thief, whether male or female, cut their hands as a penalty for what they have reaped—a deterrent from Allah. Allah is Mighty and Wise. | 38Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг қўлларини кесинглар. Бу уларнинг қилмишига жазо ва Аллоҳдан ъиқобдир. Аллоҳ азиз ва ҳакимдир. |
39. But whoever repents after his crime, and reforms, Allah will accept his repentance. Allah is Forgiving and Merciful. |
39Ким зулмидан кейин тавба этса ва амали солиҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
40. Do you not know that to Allah belongs the kingdom of the heavens and the earth? He punishes whom He wills, and He forgives whom He wills. And Allah is Capable of everything. | 40Осмонлару ернинг мулки Аллоҳнинг эканлигини, кимни хоҳласа, азоблашини, кимни хоҳласа, мағфират қилишини ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини билмасмидинг?! |
41. O Messenger! Do not let those who are quick to disbelief grieve you—from among those who say with their mouths, “We believe,” but their hearts do not believe; and from among the Jews—listeners to lies, listeners to other people who did not come to you. They distort words from their places, and they say, “If you are given this, accept it; but if you are not given it, beware.” Whomever Allah has willed to divert, you have nothing for him from Allah. Those are they whose hearts Allah does not intend to purify. For them is disgrace in this world, and for them is a great punishment in the Hereafter. |
41Эй Пайғамбар! Оғизлари ила, иймон келтирдик, деб қалблари иймон келтирмаганлар ва яҳудий бўлганларнинг куфрга ошиқадиганларидан хафа бўлма. Улар ёлғонни кўп эшитадилар, сенга келмаган қавмлардан ҳам эшитадилар. Сўзларни жойларидан ўзгартирадилар. Улар: «Агар сизга бу берилса, олинглар, агар бу берилмаса, ҳазир бўлинглар», дерлар. Аллоҳ кимни фитнага солишни ирода қилса, унга Аллоҳ томонидан бўладиган бирон нарсани тўса олмассан. Аллоҳ ана ўшаларнинг қалбларини поклашни ирода қилмади. Уларга бу дунёда шармандалик бор. Уларга охиратда улкан азоб бор. |
42. Listeners to falsehoods, eaters of illicit earnings. If they come to you, judge between them, or turn away from them. If you turn away from them, they will not harm you in the least. But if you judge, judge between them equitably. Allah loves the equitable. |
42Улар ёлғонни кўп эшитувчилар, ҳаромни кўп еювчилардир. Агар сенга келсалар, ораларида ҳукм чиқар ёки улардан юз ўгир. Агар улардан юз ўгирсанг, сенга ҳеч зарар келтира олмаслар. Агар ҳукм қилсанг, ораларида адолат ила ҳукм қил. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади. |
43. But why do they come to you for judgment, when they have the Torah, in which is Allah’s Law? Yet they turn away after that. These are not believers. | 43Ўзларида Таврот бўла туриб, унда Аллоҳнинг ҳукми бўла туриб, қандай қилиб сени ҳакам қиладилару сўнгра яна юз ўгириб кетарлар? Улар мўмин эмаслар. |
44. We have revealed the Torah, wherein is guidance and light. The submissive prophets ruled the Jews according to it, so did the rabbis and the scholars, as they were required to protect Allah’s Book, and were witnesses to it. So do not fear people, but fear Me. And do not sell My revelations for a cheap price. Those who do not rule according to what Allah revealed are the unbelievers. | 44Биз Тавротни нозил қилдик. Унда ҳидоят ва нур бор. У билан У зотга таслим бўлган Пайғамбарлар, Аллоҳнинг китобини муҳофаза қилишга мукаллаф бўлган роббонийлар ва аҳборлар яҳудий бўлганларга ҳукм юритарлар. Улар бу китобга гувоҳ қилинганлар. Одамлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Менинг оятларимни арзон баҳога сотманглар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир. |
45. And We wrote for them in it: a life for a life, an eye for an eye, a nose for a nose, an ear for an ear, a tooth for a tooth, and an equal wound for a wound; but whoever forgoes it in charity, it will serve as atonement for him. Those who do not rule according to what Allah revealed are the evildoers. |
45Биз унда уларга жонга–жон, кўзга–кўз, бурунга–бурун, қулоққа–қулоқ, тишга– тиш ва жароҳатларда қасос вожиб, деб ёздик. Ким у(қасос)ни кечиб юборса, бу унга каффоротдир. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар золимлардир. |
46. In their footsteps, We sent Jesus son of Mary, fulfilling the Torah that preceded him; and We gave him the Gospel, wherein is guidance and light, and confirming the Torah that preceded him, and guidance and counsel for the righteous. | 46Уларнинг изларидан Ийсо ибн Марямни ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи қилиб юбордик. Унга Инжилни бердик. Унда ҳидоят ва нур бор. У ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлагувчидир. У тақводорлар учун ҳидоят ва мавъизадир. |
47. So let the people of the Gospel rule according to what Allah revealed in it. Those who do not rule according to what Allah revealed are the sinners. |
47Инжил аҳли унда Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритсинлар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ана ўшалар фосиқлардир. |
48. And We revealed to you the Book, with truth, confirming the Scripture that preceded it, and superseding it. So judge between them according to what Allah revealed, and do not follow their desires if they differ from the truth that has come to you. For each of you We have assigned a law and a method. Had Allah willed, He could have made you a single nation, but He tests you through what He has given you. So compete in righteousness. To Allah is your return, all of you; then He will inform you of what you had disputed. |
48Ва Биз сенга китобни ҳақ ила, ўзидан олдинги китобни тасдиқловчи ва унинг устидан назорат этгувчи қилиб нозил қилдик. Бас, улар орасида Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юрит. Ўзингга келган ҳақни қўйиб, уларнинг хоҳишларига эргашма. Сизлардан ҳар бирингизга алоҳида шариат ва йўл қилиб қўйдик. Агар Аллоҳ хоҳласа, ҳаммангизни бир уммат қилиб қўяр эди. Аммо У сизларни Ўзи ато этган нарсада синамоқ истайдир. Яхшиликка шошилингиз. Ҳаммангизнинг қайтар жойингиз Аллоҳ ҳузурида. Бас, ўшанда ихтилоф қилган нарсаларингиз ҳақида хабар берадир. |