Found ah: 1075 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
175. As for those who believe in Allah, and hold fast to Him, He will admit them into mercy and grace from Him, and will guide them to Himself in a straight path. | 175Аллоҳга иймон келтирган ва Уни маҳкам тутганларни, шубҳасиз, уларни ўзидан бўлган раҳматга ва фазлга киритади ва уларни Унга–тўғри йўлга ҳидоят қиладир. |
176. They ask you for a ruling. Say, “Allah gives you a ruling concerning the person who has neither parents nor children.” If a man dies, and leaves no children, and he had a sister, she receives one-half of what he leaves. And he inherits from her if she leaves no children. But if there are two sisters, they receive two-thirds of what he leaves. If the siblings are men and women, the male receives the share of two females.” Allah makes things clear for you, lest you err. Allah is Aware of everything. | 176Сендан фатво сўрарлар. Сен: «Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво берадир», деб айт. Агар бир одам ўлсаю,унинг боласи бўлмаса, синглиси бўлса, унга марҳумдан қолганнинг ярми берилади. Агар сингилнинг боласи бўлмаса, у ҳамма меросни олади. Агар сингил иккита бўлса, улар марҳумдан қолганнинг учдан иккисини оларлар. Агар (меросхўрлар)эркакаёл биродарлар бўлсалар, бир эркак икки аёл ҳиссаси асосида оладилар. Адашмаслигингиз учун Аллоҳ баён қилмоқда. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир. |
1. O you who believe! Fulfill your commitments. Livestock animals are permitted for you, except those specified to you; but not wild game while you are in pilgrim sanctity. Allah decrees whatever He wills. |
1Эй иймон келтирганлар! Аҳдномаларга вафо қилинг! Сизга, кейин тиловат қилинадиганларидан бошқа, чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди, эҳромдалик вақтингизда овни ҳалол санамаган ҳолингизда. Албатта, Аллоҳ нимани ирода этса, шуни ҳукм қиладир. |
2. O you who believe! Do not violate Allah’s sacraments, nor the Sacred Month, nor the offerings, nor the garlanded, nor those heading for the Sacred House seeking blessings from their Lord and approval. When you have left the pilgrim sanctity, you may hunt. And let not the hatred of people who barred you from the Sacred Mosque incite you to aggression. And cooperate with one another in virtuous conduct and conscience, and do not cooperate with one another in sin and hostility. And fear Allah. Allah is severe in punishment. | 2Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розилик тилаб Байтул Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг. Эҳромдан чиқиб ҳалол бўлсангиз, ов қилсангиз, майли. Масжидул Ҳаромдан тўсгани учун бир қавмни ёмон кўришингиз уларга тажовузкор бўлишингизга олиб бормасин. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир. |
3. Prohibited for you are carrion, blood, the flesh of swine, and animals dedicated to other than Allah; also the flesh of animals strangled, killed violently, killed by a fall, gored to death, mangled by wild animals—except what you rescue, and animals sacrificed on altars; and the practice of drawing lots. For it is immoral. Today, those who disbelieve have despaired of your religion, so do not fear them, but fear Me. Today I have perfected your religion for you, and have completed My favor upon you, and have approved Islam as a religion for you. But whoever is compelled by hunger, with no intent of wrongdoing—Allah is Forgiving and Merciful. | 3Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич еган ҳайвонлар ҳаром қилинди. Магар, (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз, ҳалол. Ва бутларга сўйилган ҳайвонлар ҳам, чўплар ила фол очишингиз ҳам ҳаром қилинди. Бундай қилмоғингиз фосиқликдир. Бугунги кунда куфр келтирганлар динингизга зарар етказишдан умид уздилар. Улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. Кимки гуноҳга моил бўлмаган ҳолида очликдан музтар бўлса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
4. They ask you what is permitted for them. Say, “Permitted for you are all good things, including what trained dogs and falcons catch for you.” You train them according to what Allah has taught you. So eat from what they catch for you, and pronounce Allah’s name over it. And fear Allah. Allah is Swift in reckoning. | 4Сендан уларга нима ҳалол қилинганини сўрарлар. Сен:«Сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Овчи итларга ўхшатиб, Аллоҳ сизга ўргатган нарсалардан уларга ҳам ўргатган овчи ҳайвонларингиз сизга тутиб берган нарсадан енглар. Уларга Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ҳисоби тезкор зотдир», деб айт! |
6. O you who believe! When you rise to pray, wash your faces and your hands and arms to the elbows, and wipe your heads, and your feet to the ankles. If you had intercourse, then purify yourselves. If you are ill, or travelling, or one of you returns from the toilet, or you had contact with women, and could not find water, then use some clean sand and wipe your faces and hands with it. Allah does not intend to burden you, but He intends to purify you, and to complete His blessing upon you, that you may be thankful. |
6Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз, покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёхуд бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилсаю, сув топа олмасаларингиз, бас, покиза тупроқ ила таяммум қилинглар. Ундан юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинглар. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас Аммо сизларни поклашни ва сизларга ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки шукр қилсангизлар. |
7. And Remember Allah’s blessings upon you, and His covenant which He covenanted with you; when you said, “We hear and we obey.” And remain conscious of Allah, for Allah knows what the hearts contain. |
7Аллоҳнинг сизга берган неъматини ва сиздан олган аҳдини эсланг. Ўзингиз: «Эшитдик ва итоат қилдик», дегансиза?! Ва Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ кўкраклардаги нарсани ҳам билгувчи зотдир. |
8. O you who believe! Be upright to Allah, witnessing with justice; and let not the hatred of a certain people prevent you from acting justly. Adhere to justice, for that is nearer to piety; and fear Allah. Allah is informed of what you do. |
8Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ учун ҳақда туринг, адолатли гувоҳ бўлинг. Бир қавмни ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин. Адолат қилинг. Бу тақвога оид ишдир. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалингиздан харабдор зотдир. |
9. Allah has promised those who believe and work righteousness: they will have forgiveness and a great reward. | 9Аллоҳ иймон келтириб яхши амалларни қилганларга ваъда қилди: Уларга мағфират ва улкан ажр бўлур. |
11. O you who believe! Remember Allah's blessings upon you; when certain people intended to extend their hands against you, and He restrained their hands from you. So reverence Allah, and in Allah let the believers put their trust. |
11Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Бир қавм сизга қўл узатмоқчи бўлганида, У уларнинг қўлларини сиздан қайтарган эди. Ва Аллоҳга тақво қилинг. Мўминлар Аллоҳга таваккал қилсинлар. |
12. Allah received a pledge from the Children of Israel, and We raised among them twelve chiefs. Allah said, “I am with you; if you perform the prayer, and pay the alms, and believe in My messengers and support them, and lend Allah a loan of righteousness; I will remit your sins, and admit you into Gardens beneath which rivers flow. But whoever among you disbelieves afterwards has strayed from the right way.” |
12Батаҳқиқ, Аллоҳ Бани Исроилдан аҳднома олди. Улардан ўн иккитасини нақиб қилиб юбордик. Ва Аллоҳ: «Албатта, Мен сизлар биланман. Агар намозни қоим қилсангиз, закотни берсангиз, Пайғамбарларимга иймон келтирсангиз, уларни қўлласангиз ва Аллоҳга яхши қарз берсангиз, албатта, сизнинг хатоларингизни кечираман ҳамда сизни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритаман. Бас, бундан кейин ҳам сиздан ким куфр келтирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашган бўлади», деди. |
13. Because of their breaking their pledge, We cursed them, and made their hearts hard. They twist the words out of their context, and they disregarded some of what they were reminded of. You will always witness deceit from them, except for a few of them. But pardon them, and overlook. Allah loves the doers of good. |
13Аҳдларини бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик. Улар калималарни ўз ўрнидан ўзгартирдилар. Ўзларига эслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Уларнинг озгиналаридан бошқаларидан мудом хиёнат кўрасан. Бас, уларни авф эт ва айбларини ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади. |
14. And from those who say, “We are Christians,” We received their pledge, but they neglected some of what they were reminded of. So We provoked enmity and hatred among them until the Day of Resurrection; Allah will then inform them of what they used to craft. |
14Ва «Биз насоролармиз» деганларнинг ҳам аҳдномасини олдик. Бас, улар ўзларига эслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Биз улар орасида адоват ва ёмон кўришни қиёмат кунигача қўзғатдик. Аллоҳ, албатта, уларга қилмишлари ҳақида хабар беради. |
15. O People of the Book! Our Messenger has come to you, clarifying for you much of what you kept hidden of the Book, and overlooking much. A light from Allah has come to you, and a clear Book. |
15Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни баён қилиб беради. Кўпгинасини эса авф қилади. Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди. |
16. Allah guides with it whoever follows His approval to the ways of peace, and He brings them out of darkness into light, by His permission, and He guides them in a straight path. |
16У билан Аллоҳ Ўз розилигини истаганларни салом йўлларига бошлайди ва уларни Ўз изни ила зулматлардан нурга чиқаради. Ҳамда сироти мустақимга ҳидоят қилади. |
17. They disbelieve those who say, “Allah is the Christ, the son of Mary.” Say, “Who can prevent Allah, if He willed, from annihilating the Christ son of Mary, and his mother, and everyone on earth?” To Allah belongs the sovereignty of the heavens and the earth and what is between them. He creates whatever He wills, and Allah has power over everything. |
17Батаҳқиқ Масиҳ ибн Марям Аллоҳдир, деганлар ҳам кофир бўлдилар. Уларга: «Агар Аллоҳ Масиҳ ибн Марямни, унинг онасини ва ер юзидаги барча кимсаларни ҳалок этишни ирода қилса, ким уни бирон нарсадан манъ қила олади? Ҳолбуки, осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсалар Аллоҳникидир. У нимани хоҳласа, халқ қилади. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир», деб айт! |
18. The Jews and the Christians say, “We are the children of Allah, and His beloved.” Say, “Why then does He punish you for your sins?” In fact, you are humans from among those He created. He forgives whom He wills, and He punishes whom He wills. To Allah belongs the dominion of the heavens and the earth and what lies between them, and to Him is the return. | 18Яҳудий ва насоролар: «Биз Аллоҳнинг ўғилларимиз ва Унинг маҳбубларимиз», дедилар. Уларга: «Ундай бўлса, нимага У сизларни гуноҳларингиз туфайли азоблайдир? Балки сизлар У яратган башардирсизлар. У кимни хоҳласа, мағфират қиладир. Кимни хоҳласа, азоблайдир. Осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсалар Аллоҳникидир. Қайтиб бориш фақат Унинг Ўзигадир», деб айт. |
19. O People of the Book! Our Messenger has come to you, making things clear to you—after a cessation of messengers—so that you cannot say, “No preacher has come to us, and no warner.” In fact, a preacher has come to you, and a warner; and Allah is Capable of everything. |
19 Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизларга Пайғамбарлардан бўш даврда (динни) баён қилади. Бизга башорат бергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келмаган, демаслигингиз учун. Бас, батаҳқиқ, сизларга башорат бергувчи ҳам, огоҳлантиргувчи ҳам келди. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. |
20. When Moses said to his people, “O my people, remember Allah’s blessings upon you, when He placed prophets among you, and made you kings, and gave you what He never gave any other people.” | 20Мусо ўз қавмига: «Эй қавмим, Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг. Ахир, У сиздан Пайғамбарлар юборди, подшоҳлар чиқарди ва оламларда бирортага бермаган нарсаларни бердику. |