Found ah: 1075 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
100. Anyone who emigrates for the sake of Allah will find on earth many places of refuge, and plentitude. Anyone who leaves his home, emigrating to Allah and His Messenger, and then is overtaken by death, his compensation falls on Allah. Allah is Forgiver, Most Merciful. | 100Ким Аллоҳнинг йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўпгина паноҳгоҳлар ва кенгчилик топади. Ким уйидан Аллоҳ ва Расулга ҳижрат қилиб чиқсаю, сўнгра унга ўлим етса, албатта, унинг ажри Аллоҳ зиммасига тушади. Ва Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмли зотдир. |
102. When you are among them, and you stand to lead them in prayer, let a group of them stand with you, and let them hold their weapons. Then, when they have done their prostrations, let them withdraw to the rear, and let another group, that have not prayed yet, come forward and pray with you; and let them take their precautions and their weapons. Those who disbelieve would like you to neglect your weapons and your equipment, so they can attack you in a single assault. You commit no error, if you are hampered by rain or are sick, by putting down your weapons; but take precautions. Indeed, Allah has prepared for the disbelievers a demeaning punishment. | 102Улар ичида бўлсангу, намоз адо қилмоқчи бўлсанг, улардан бир тоифаси сен билан турсин ва силоҳларини ўзлари билан олсинлар. Сажда қилганларидан кейин орқангизга ўтсинлар. Намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб сен билан намоз ўқисин. Эҳтиёт бўлиб, силоҳларини ўзлари билан олсинлар. Куфр келтирганлар силоҳларингиз ва матоҳларингиздан ғофил бўлсангиз, устингиздан бирдан ҳамла қилишниистарлар. Ёмғирдан озоретса ёки бемор бўлсангиз, силоҳларингизни қўймоғингизда гуноҳ йўқдир. Xушёр бўлинглар! Албатта, Аллоҳ кофирларга хорловчи азоб тайёрлагандир. |
103. When you have completed the prayer, remember Allah, standing, or sitting, or on your sides. And when you feel secure, perform the prayer. The prayer is obligatory for believers at specific times. | 103Намозни адо этганингиздан сўнг Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир. |
104. And do not falter in the pursuit of the enemy. If you are aching, they are aching as you are aching, but you expect from Allah what they cannot expect. Allah is Knowledgeable and Wise. | 104У қавмни қувишда бўш келманг. Агар алам чекаётган бўлсангиз, улар ҳам сиз алам чекаётганингиздек алам чекмоқдалар. Сиз эса, Аллоҳдан улар умид қилмаган нарсани умид қилмоқдасиз. Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир. |
105. We have revealed to you the Scripture, with the truth, so that you judge between people in accordance with what Allah has shown you. And do not be an advocate for the traitors. | 105Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила одамлар орасида сенга Аллоҳ кўрсатганига ҳукм қилишинг учун туширдик. Сен хоинларнинг ёнини олувчи бўлма! |
106. And ask Allah for forgiveness. Allah is Forgiver and Merciful. | 106Аллоҳга истиғфор айт! Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
107. And do not argue on behalf of those who deceive themselves. Allah does not love the deceitful sinner. | 107Ўз жонларига хиёнат қиладиганларни мудофаа қилма. Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкорбўлган кимсани хуш кўрмас. |
108. They hide from the people, but they cannot hide from Allah. He is with them, as they plot by night with words He does not approve. Allah comprehends what they do. | 108Одамлардан яширадилар ва Аллоҳдан яшира олмаслар. Xолбуки, У Ўзи рози бўлмайдиган гапни хуфёна келишаётганларидаҳамулар ила биргадир. Ва Аллоҳ улар қилаётган амалларни ихота қилувчи зотдир. |
109. There you are, arguing on their behalf in the present life, but who will argue with Allah on their behalf on the Day of Resurrection? Or who will be their representative? | 109Ҳой, сизлар! Бу ҳаёти дунёда уларнинг ёнини олдингиз. Қиёмат кунида Аллоҳ олдида уларнингёнини ким олади ёки ким уларга вакил бўлади?!. |
110. Whoever commits evil, or wrongs his soul, then implores Allah for forgiveness, will find Allah Forgiving and Merciful. | 110Ким ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли зот топади. |
111. And Whoever earns a sin, earns it against himself. Allah is Aware and Wise. | 111Ким гуноҳ қилса, фақатгина ўз зарарига қилади. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир. |
113. Were it not for Allah’s grace towards you, and His mercy, a faction of them would have managed to mislead you. But they only mislead themselves, and they cannot harm you in any way. Allah has revealed to you the Scripture and wisdom, and has taught you what you did not know. Allah’s goodness towards you is great. | 113Агар сенга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида, улардан бир тоифаси сени адаштиришга уринган эдилар. Улар фақат ўзларини адаштирадилар, холос. Сенга ҳеч зарар етказаолмайдилар. Аллоҳ сенга китобни ва ҳикматни туширди ҳамда билмаган нарсангни билдирди. Ва сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди. |
114. There is no good in much of their private counsels, except for him who advocates charity, or kindness, or reconciliation between people. Whoever does that, seeking Allah’s approval, We will give him a great compensation. | 114Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магар ким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, яхшилик бор. Ким ўша ишни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга улуғ ажр берамиз. |
116. Allah will not forgive that partners be associated with Him; but will forgive anything less than that, to whomever He wills. Anyone who ascribes partners to Allah has strayed into far error. | 116Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқани, кимни хоҳласа, кечиради. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, қаттиқ адашган бўлади. |
118. Allah has cursed him. And he said, “I will take to myself my due share of Your servants.” | 118Аллоҳ уни лаънатлади. У эса: «Қасамки, бандаларингдан маълум насибани оламан. |
119. “And I will mislead them, and I will entice them, and I will prompt them to slit the ears of cattle, and I will prompt them to alter the creation of Allah.” Whoever takes Satan as a lord, instead of Allah, has surely suffered a profound loss. | 119Уларни адаштираман, хом хаёлларига соламан, уларга амр қилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганиниўзгартирарлар», деди.Кимки Аллоҳни қўйиб шайтонни дўсттутса, батаҳқиқ, очиқойдин зиёнга учрайдир. |
122. But as for those who believe and do righteous deeds, We will admit them into gardens beneath which rivers flow, where they will abide forever. The promise of Allah is true—and who is more truthful in speech than Allah? | 122Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритамиз. Унда абадий–бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ростгўйроқ зот борми? |
123. It is not in accordance with your wishes, nor in accordance with the wishes of the People of the Scripture. Whoever works evil will pay for it, and will not find for himself, besides Allah, any protector or savior. | 123Сизларнинг хом хаёлингизчга ҳам эмас, аҳли китобларнинг хом хаёличга ҳам эмас. Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадир. Ва ўзига Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмас. |
125. And who is better in religion than he who submits himself wholly to Allah, and is a doer of good, and follows the faith of Abraham the Monotheist? Allah has chosen Abraham for a friend. | 125Яхшилик қилувчи бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилган ва Иброҳимнинг тўғри динига эргашган кимсанинг динидан ҳам яхшироқ дин борми? Ва Аллоҳ Иброҳимни дўст тутган эди. |
126. To Allah belongs what is in the heavens and what is on earth, and Allah encompasses everything. | 126Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсани ихота қилган зотдир. |