Found ah: 1075 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
78. Wherever you may be, death will catch up with you, even if you were in fortified towers. When a good fortune comes their way, they say, “This is from Allah.” But when a misfortune befalls them, they say, “This is from you.” Say, “All is from Allah.” So what is the matter with these people, that they hardly understand a thing? | 78Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам, ўлим сизни топадир. Агар уларга яхшилик етса, бу Аллоҳдан, дерлар. Ёмонлик етганда эса, бу сендан дерлар. «Ҳаммаси Аллоҳдан», деб айт! Анави қавмларга нима бўлдики, гапни тушунай демайдилар?! |
79. Whatever good happens to you is from Allah, and whatever bad happens to you is from your own self. We sent you to humanity as a messenger, and Allah is Witness enough. | 79Сенга етган яхшилик Аллоҳдандир. Ва сенга етган ёмонлик ўзингдандир. Биз сени одамларгаПайғамбар қилиб юбордик. Шоҳидликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. |
80. Whoever obeys the Messenger is obeying Allah. And whoever turns away—We did not send you as a watcher over them. | 80Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади. Ким юз ўгирса, Биз сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ. |
81. They profess obedience, but when they leave your presence, some of them conspire something contrary to what you said. But Allah writes down what they conspire. So avoid them, and put your trust in Allah. Allah is Guardian enough. | 81Улар, итоат, дерлар. Ҳузурингдан чиққач эса, бир тоифалари айтганингдан бошқага хуфёна тил бириктирадилар. Аллоҳ хуфёна тил бириктирган нарсаларини ёзиб қўяди. Бас, улардан юз ўгир ва Аллоҳга таваккал қил. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. |
82. Do they not ponder the Quran? Had it been from any other than Allah, they would have found in it much discrepancy. | 82Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганда, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар. |
83. When some news of security or alarm comes their way, they broadcast it. But had they referred it to the Messenger, and to those in authority among them, those who can draw conclusions from it would have comprehended it. Were it not for Allah’s blessing and mercy upon you, you would have followed the Devil, except for a few. | 83Қачонки уларга эминлик ёки ҳақ тўғрисида бир иш–хабар етса, уни таратадилар. Агар уни Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган ишбошиларга ҳавола қилганларида эди, улардан иш негизини биладиганлари уни англаб етар эдилар. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганда, озгинангиздан бошқангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз. |
84. So fight in the cause of Allah; you are responsible only for yourself. And rouse the believers. Perhaps Allah will restrain the might of those who disbelieve. Allah is Stronger in Might, and More Punishing. | 84Аллоҳнинг йўлида жанг қил! Ўзингдан бошқадан масъул қилинмайсан. Мўминларни қизиқтир. Шоядки Аллоҳ куфр келтирганларнинг шиддатини даф қилса. Аллоҳ шиддати қаттиқ ва азоби ортиқ зотдир. |
85. Whoever intercedes for a good cause has a share in it, and whoever intercedes for an evil cause shares in its burdens. Allah keeps watch over everything. | 85Ким яхши шафоат қилса, ундан ўз насибаси бўлур. Ким ёмон шафоат қилса, ундан ўз наибаси бўлур. Аллоҳ ҳар бир нарсанинг баҳосини берувчи зотдир. |
86. When you are greeted with a greeting, respond with a better greeting, or return it. Allah keeps count of everything. | 86Қачонки сизга бир саломлашишила салом берилса,сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг.Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсанинг ҳисобини олувчи зотдир. |
87. Allah—there is no god except He. He will gather you to the Day of Resurrection, in which there is no doubt. And who speaks more truly than Allah? | 87Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У сизларни қоим бўлишида ҳеч шубҳа йўқ қиёмат куни, албатта, жамлар. Ким Аллоҳдан кўра ростгўйроқ?!. |
88. What is the matter with you, divided into two factions regarding the hypocrites, when Allah Himself has overwhelmed them on account of what they did? Do you want to guide those whom Allah has led astray? Whomever Allah leads astray—you will never find for him a way. | 88Сизга нима бўлдики, мунофиқлар ҳақида иккига бўлинасизлар, ҳолбуки, Аллоҳ уларни расво қилиб қўйдику? Аллоҳ адаштирган кимсаларни ҳидоят қилмоқчи бўласизларми? Аллоҳ кимни адаштирган бўлса, унга йўл топа олмассан. |
89. They would love to see you disbelieve, just as they disbelieve, so you would become equal. So do not befriend any of them, unless they emigrate in the way of Allah. If they turn away, seize them and execute them wherever you may find them; and do not take from among them allies or supporters. | 89Улар сиз ҳам худди ўзларидек кофир бўлиб, уларга тенглашишингизни хоҳларлар. Токи Аллоҳ йўлида ҳижрат қилмагунларича, улардан дўст тутманг. Агар юз ўгириб кетсалар, бас, уларни тутинглар ва қаерда топсангиз, ўлдиринглар. Улардан дўст ҳам, ёрдамчи ҳам тутманг. |
90. Except those who join people with whom you have a treaty, or those who come to you reluctant to fight you or fight their own people. Had Allah willed, He would have given them power over you, and they would have fought you. If they withdraw from you, and do not fight you, and offer you peace, then Allah assigns no excuse for you against them. | 90Магар, сиз билан орасида аҳднома бор қавмга етиб борсалар ёки сизлар билан ҳам, ўз қавмлари билан ҳам урушиш кўнгилларига сиғмасдан ҳузурингизга келсалар майли. Аллоҳ хоҳлаганида, уларни сиздан устун қилиб қўярди ва улар сизларга қарши уруш қилардилар. Агар сиздан четлансалар ва сиз билан урушмасдан тинчликни таклиф қилсалар, Аллоҳ сизларга уларнинг зиддига йўл бермас. |
92. Never should a believer kill another believer, unless by error. Anyone who kills a believer by error must set free a believing slave, and pay compensation to the victim’s family, unless they remit it as charity. If the victim belonged to a people who are hostile to you, but is a believer, then the compensation is to free a believing slave. If he belonged to a people with whom you have a treaty, then compensation should be handed over to his family, and a believing slave set free. Anyone who lacks the means must fast for two consecutive months, by way of repentance to Allah. Allah is All-Knowing, Most Wise. | 92Мўмин мўминни ўлдирмас. Магар билмасдан қилиши мумкин. Кимки мўминни билмасдан ўлдириб қўйса, бас, унга мўмин қулни озод қилиш ва (ўлганнинг) аҳли кечирмасалар, хун бериш вожиб бўлур. Агар у сизга душман қавмдан бўлиб, ўзи мўмин бўлса, мўмин қулни озод қилиш вожиб бўлур. Агар у сиз билан орасида аҳдномаси бор қавмдан бўлса, аҳлига бериладиган хун ва мўмин қулни озод қилиш вожиб бўлур. Ким топмаса, Аллоҳга тавба учун кетмакет икки ой рўза тутиш вожиб бўлур. Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир. |
93. Whoever kills a believer deliberately, the penalty for him is Hell, where he will remain forever. And Allah will be angry with him, and will curse him, and will prepare for him a terrible punishment. | 93Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир. |
94. O you who believe! When you journey in the way of Allah, investigate, and do not say to him who offers you peace, “You are not a believer,” aspiring for the goods of this world. With Allah are abundant riches. You yourselves were like this before, and Allah bestowed favor on you; so investigate. Allah is well aware of what you do. | 94Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиқсангиз, аниқлаб олинглар ва сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан, деманглар. Бу дунё ҳаётининг ўткинчи ўлжасини истайсизлар, Аллоҳнинг ҳузурида эса кўплаб ўлжалар бор. Авваллари сиз ҳам шундай эдингиз, Аллоҳ сизга неъмат берди. Бас, аниқлаб олинг. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир. |
95. Not equal are the inactive among the believers—except the disabled—and the strivers in the cause of Allah with their possessions and their persons. Allah prefers the strivers with their possessions and their persons above the inactive, by a degree. But Allah has promised goodness to both. Yet Allah favors the strivers, over the inactive, with a great reward. | 95Мўминлардан бешикаст бўла туриб ўтириб қолганлари билан Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари ила жиҳод қилувчилари баробар бўлмаслар. Аллоҳ моллари ва жонлари билан жиҳод қилувчиларнинг даражасини ўтириб қолувчилардан афзал қилди. Аллоҳ ҳаммага яхшиликни ваъда қилган. Аллоҳ мужоҳидларни ўтириб қолувчилардан улуғ ажр ила, афзал қилган. |
96. Degrees from Him, and forgiveness, and mercy. Allah is Forgiving and Merciful. | 96Ўзидан бўлган даражалар ила, мағфират ва раҳмат ила (афзал қилган). Ва Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмли зотдир. |
97. While the angels are removing the souls of those who have wronged themselves, they will say, “What was the matter with you?” They will say, “We were oppressed in the land.” They will say, “Was Allah’s earth not vast enough for you to emigrate in it?” These—their refuge is Hell. What a wretched retreat! | 97Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганларга фаришталар: «Нима қилаётган эдинглар?» дерлар. Улар: «Ер юзида бечора эдик», дерлар. Алар: «Аллоҳнинг ери кенг эдику, ҳижрат қилсангиз бўлмасмиди?!» дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой! |
99. These—Allah may well pardon them. Allah is Pardoning and Forgiving. | 99Ана ўшалар, шоядки, Аллоҳ уларни афв этса. Зотан, Аллоҳ афв этувчи ва мағфират қилувчи зотдир. |