Found arc: 323 words & 5 translates
English | Ўзбек |
---|---|
‘Hold on, Vinokurov,’ said one of the men who had searched Abdulla’s house. ‘Watch you don’t finish him straight away, we’ve only just brought him in! I’ve still got to interrogate the son of a bitch.’ This man, evidently in charge, wished Vinokurov a Happy New Year before he left, presumably to celebrate with his own family. |
“Қўй, Винокуров, - деб аралашгандек бўлди уйда тинтув қилганлардан бири, - келиши биланоқ ўлдириб юборма! Ҳали бу ифлосни сўроқ қилишим керак! Пока же в одиночку!” - деб буйруқ берди-да, анави онағар Винокуровни Янги йили билан табриклаб, ўзи уйга, оиласи билан байрамни кутгани кетишини айтдию маҳбусни Винокуров қарамоғида қолдирди. |
You get used to physical pain: you synchronise your breathing to its throbbing waves, you are ready for the waves to surge up and you can wait for the waves to die down. But the pains of humiliation are unbearable, and it is impossible to endure the suffering caused by your own helplessness. At first Abdulla attributed Vinokurov’s brutality to the fact that he was a Russian, but he then recalled that among the men who searched his house there had been an interrogator who spoke Uzbek like a Tatar, replacing all his ‘j’s with ‘y’s. |
Лўққиллаган оғриққа ҳам кўникса бўларкан: нафасингни оғриқ тўлқинларига мослайсан-да, бу мавжнинг авжини атайин кутасан, лекин адолатсизлик аламига чидаб бўлмайди, кучсизлик азобига бардош бериш қийин. Абдулла аввалига анавининг бағритошлигинию юрагини анор қилиб эзган бу оғриқни унинг ўрислигига йўйди, бироқ уйидан чиқаверишида афтидан андироқ татар терговчининг “ий”лаганроқ талаффузидаги гаплари эсига тушди: “Сини биз билябиз. Уртақларинг барлиғини бизгя йеткургянляр...” |
As a drop becomes a rivulet, and a rivulet a river, and a river a torrent, so the men broke into the fortress in a matter of hours, pouring in until they had flooded it. The wounded prince Husayn rode through the open gates as the new Emir. Despite extensive searches, the rebellious vizier Hakim was nowhere to be found. Shortly afterwards he appeared before the Emir of his own accord, carrying the severed head of his chief of artillery. ‘Forgive your servant: I was in the grip of ignorance, when this ungrateful dog started firing |
Томчи сув кетидан фаврак, фаврак кетидан оқим, оқим кетидан сел келганидек, бир заҳоти оламон Аркка сизди, ёпирилди, босиб кетди. Яраланган шаҳзода Ҳусайн Аркка амирсимон кириб борди. Бузғунчи Ҳаким-қушбегини қидиришди, ҳеч қаердан топишолмади. Ўшанда бир пайт, тўпчи Ражабнинг олинган калласи қўлида, Ҳаким-қушбеги Амир олдига ўзи чиқиб келди. “Бир қошиқ қонимдан кечинг, ғафлат уйқусида қолибман, мана бу кўрнамак эса сиз Хумоюн ҳазратларига Арк дарвозасини очиш ўрнига ўт очибди!” – дея, кўплаб тавозеълар қилди. Ҳусайн-тўра унинг гуноҳидан кечиб, марҳум отаси йўлида ўз вазири қилиб тайинлади. |