USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ah: 1075 words & 2 translates

English Ўзбек
76. Indeed, whoever fulfills his commitments and maintains piety—Allah loves the pious. 76Йўқ! Балки ким аҳдига вафо қилса ва тақводор бўлса. Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради.
77. Those who exchange the covenant of Allah, and their vows, for a small price, will have no share in the Hereafter, and Allah will not speak to them, nor will He look at them on the Day of Resurrection, nor will He purify them. They will have a painful punishment. 77Аллоҳнинг аҳдини ва ўз қасамлариниарзон баҳога сотадиганлар, албатта, ана ўшаларга охиратда насиба йўқдир, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмас, назар солмас ва покламас. Уларга аламли азоблар бор.
78. And among them are those who twist the Scripture with their tongues, that you may think it from the Scripture, when it is not from the Scripture. And they say, “It is from Allah,” when it is not from Allah. They tell lies and attribute them to Allah, knowingly. 78Улардан бир гуруҳлари борки, сизлар китобдан бўлмаган нарсани китобдан деб ўйлашингиз учун, китобни тилларини буриб ўқирлар. Ва: «У Аллоҳнинг ҳузуридандир», дерлар. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг ҳузуридан эмас. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларлар.
79. No person to whom Allah has given the Scripture, and wisdom, and prophethood would ever say to the people, “Be my worshipers rather than Allah’s.” Rather, “Be people of the Lord, according to the Scripture you teach, and the teachings you learn.” 79Бир кишига Аллоҳ китобни, ҳукмни ва Пайғамбарликни берганидан сўнг, у одамларга: «Аллоҳни қўйиб менга банда бўлинглар», дейиши асло мумкин эмас. Лекин одамларга: «Китобни ўргатганингиз ва ўзингиз ўрганганингиз асосида Роббонийлар бўлинг», дейдир.
81. Allah received the covenant of the prophets, “Inasmuch as I have given you of scripture and wisdom; should a messenger come to you verifying what you have, you shall believe in him, and support him.” He said, “Do you affirm My covenant and take it upon yourselves?” They said, “We affirm it.” He said, “Then bear witness, and I am with you among the witnesses.” 81Аллоҳ Набийлардан: «Сизларга китоб ва ҳикмат берганим учун, кетингиздан сизлардаги нарсани тасдиқловчи Пайғамбар келганда, албатта унга иймон келтирасиз ва ёрдам берасиз,–деб аҳду паймонларини олиб туриб:–Иқрор бўлдингизми? Бу ҳақда ишончли аҳду паймонимни қабул қилдингизми?» деганини эсла. Улар: «Иқрор бўлдик», дейишди. У: «Бас, гувоҳ бўлинглар, мен ҳам гувоҳ бўлувчиларданман», деди.
83. Do they desire other than the religion of Allah, when to Him has submitted everything in the heavens and the earth, willingly or unwillingly, and to Him they will be returned? 83Аллоҳнинг динидан бошқани хоҳлайдиларми?! Ахир хоҳласаю хоҳламаса, осмонлару ердаги барча жонзотлар Аллоҳга бўйсуниб турибди­ку?! Ҳамда Унга қайтариладилар­ку?!!
84. Say, “We believe in Allah, and in what was revealed to us; and in what was revealed to Abraham, and Ishmael, and Isaac, and Jacob, and the Patriarchs; and in what was given to Moses, and Jesus, and the prophets from their Lord. We make no distinction between any of them, and to Him we submit.” 84Сен:«Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботларга туширилган нарсага, Мусо, Ийсо ва Набийларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик, улардан бирортасини ажратмаймиз ва биз Унгагина мусулмонмиз!» деб айт!
86. How will Allah guide a people who disbelieved after having believed, and had witnessed that the Messenger is true, and the clear proofs had come to them? Allah does not guide the unjust people. 86Аллоҳ иймонидан, Пайғамбарнинг ҳақлигига гувоҳлик берганидан ва уларга очиқ баёнотлар келганидан кейин куфр кетган қавмни қандай қилиб ҳидоятга солади. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга солмас.
87. Those—their penalty is that upon them falls the curse of Allah, and of the angels, and of all mankind. 87Ана ўшаларнинг жазоси, уларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлишидир.
89. Except those who repent afterwards, and reform; for Allah is Forgiving and Merciful. 89Магар шундоқ бўлгандан кейин тавба қилиб, яхши амалларни қилганлар бўлса, бас, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмлидир.
92. You will not attain virtuous conduct until you give of what you cherish. Whatever you give away, Allah is aware of it. 92Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир.
93. All food was permissible to the Children of Israel, except what Israel forbade for himself before the Torah was revealed. Say, “Bring the Torah, and read it, if you are truthful.” 93Таврот тушишидан олдин Исроил ўзига ҳаром қилгандан бошқа ҳамма таом Бани Исроилга ҳалол эди. Сен:«Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Тавротни келтириб ўқинглар», деб айт!
94. Whoever forges lies about Allah after that—these are the unjust. 94Шундан кейин ҳам, кимки Аллоҳ ҳақида ёлғон тўқиса, бас, ана ўшалар золимлардир.
95. Say, “Allah has spoken the truth, so follow the religion of Abraham the Monotheist; he was not a Pagan.” 95Аллоҳ рост айтди. Иброҳимнинг йўлдан тоймаган миллатига эргашинг. У мушриклардан бўлмаган эди.
97. In it are evident signs; the Station of Abraham. Whoever enters it attains security. Pilgrimage to the House is a duty to Allah for all who can make the journey. But as for those who refuse—Allah is Independent of the worlds. 97Унда очиқ аломатлар ва мақоми Иброҳим бор. Ким унга кирса, тинч бўладир. Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, Аллоҳ одамлардан беҳожатдир.
98. Say, “O People of the Scripture, why do you reject the Revelations of Allah, when Allah witnesses what you do?” 98Эй аҳли китоблар, нега Аллоҳнинг оятларига куфр келтирасизлар?! Ҳолбуки, Аллоҳ қилаётганларингизга гувоҳ­ку.
99. Say, “O People of the Scripture, why do you hinder from Allah’s path those who believe, seeking to distort it, even though you are witnesses? Allah is not unaware of what you do.” 99Эй аҳли китоблар! Нега иймон келтирганларни Аллоҳнинг йўлидан тўсиб, қайтарасиз?! Ўзингиз шоҳид бўлиб туриб, у(йўл)нинг қинғир бўлишини хоҳлайсиз?! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмасдир.
101. And how could you disbelieve, when Allah’s revelations are being recited to you, and among you is His Messenger? Whoever cleaves to Allah has been guided to a straight path. 101Аллоҳнинг оятлари сизга тиловат қилиниб турган бўлса­ю, Унинг Расули ичингизда бўлса­ю, қандай қилиб куфр келтирасиз?! Ким Аллоҳни маҳкам тутса, шубҳасиз, тўғри йўлга ҳидоят топган бўлади.
102. O you who believe! Revere Allah with due reverence, and do not die except as Muslims. 102Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг.

103. And hold fast to the rope of Allah, altogether, and do not become divided. And remember Allah’s blessings upon you; how you were enemies, and He reconciled your hearts, and by His grace you became brethren. And you were on the brink of a pit of fire, and He saved you from it. Allah thus clarifies His revelations for you, so that you may be guided.

103Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки ҳидоят топсангиз.