Found ah: 1075 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
279. If you do not, then take notice of a war by Allah and His Messenger. But if you repent, you may keep your capital, neither wronging, nor being wronged. | 279Агар ундоқ қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас. |
281. And guard yourselves against a Day when you will be returned to Allah; then each soul will be rewarded fully for what it has earned, and they will not be wronged. | 281Аллоҳга қайтариладиган кунингиздан қўрқинг. Сўнгра ҳар бир жон қилганига яраша тўлиқ оладир. Уларга зулм қилинмас. |
282. O you who believe! When you incur debt among yourselves for a certain period of time, write it down. And have a scribe write in your presence, in all fairness. And let no scribe refuse to write, as Allah has taught him. So let him write, and let the debtor dictate. And let him fear Allah, his Lord, and diminish nothing from it. But if the debtor is mentally deficient, or weak, or unable to dictate, then let his guardian dictate with honesty. And call to witness two men from among you. If two men are not available, then one man and two women whose testimony is acceptable to all—if one of them fails to remember, the other would remind her. Witnesses must not refuse when called upon. And do not think it too trivial to write down, whether small or large, including the time of repayment. That is more equitable with Allah, and stronger as evidence, and more likely to prevent doubt—except in the case of a spot transaction between you—then there is no blame on you if you do not write it down. And let there be witnesses whenever you conclude a contract, and let no harm be done to either scribe or witness. If you do that, it is corruption on your part. And fear Allah. Allah teaches you. Allah is aware of everything. |
282Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олдиберди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган киши айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар ҳақ зиммасига тушган киши эсипаст, заиф ёки айтиб тура олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин. Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзингиз рози бўладиган гувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин. Иккови(аёл)дан бирорталари адашса, бирлари бошқасининг эсига солади. Ва чақирилган вақтда гувоҳлар бош тортмасинлар. Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддатигача ёзишингизни малол олманг. Шундоқ қилмоғингиз Аллоҳнинг ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликка кучлироқ ва шубҳаланмаслигингиз учун яқинроқдир. Магар ораларингизда юриб турган нақд савдо бўлса, ёзмасангиз ҳам, сизга гуноҳ бўлмас. Олдисотди қилганингизда, гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир. |
283. If you are on a journey, and cannot find a scribe, then a security deposit should be handed over. But if you trust one another, let the trustee fulfill his trust, and let him fear Allah, his Lord. And do not conceal testimony. Whoever conceals it is sinner at heart. Allah is aware of what you do. | 283Агар сафардабўлсангиз ва ёзувчи топа олмасангиз, бас, қўлгаолинадиган гаров бўлсин. Агар баъзингизбаъзингизга ишонсангиз, бас, ишонилган омонатни адо қилсин, Аллоҳга, Роббисига тақво қилсин. Гувоҳликни беркитманг! Ким уни беркитса, унинг қалби гуноҳкордир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни билувчи зотдир. |
284. To Allah belongs everything in the heavens and the earth. Whether you reveal what is within your selves, or conceal it, Allah will call you to account for it. He forgives whom He wills, and He punishes whom He wills. Allah is Able to do all things. | 284Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Агар ичингиздаги нарсаларни ошкор қилсангиз ҳам, махфий қилсангиз ҳам, сизларни Аллоҳ ҳисобкитоб қилади. Ва кимни хоҳласа, мағфират қилар, кимни хоҳласа, азоблар. Ва У ҳар бир нарсага қодирдир. |
285. The Messenger has believed in what was revealed to him from his Lord, as did the believers. They all have believed in Allah, and His angels, and His scriptures, and His messengers: “We make no distinction between any of His messengers.” And they say, “We hear and we obey. Your forgiveness, our Lord. To you is the destiny.” | 285Пайғамбарунга ўз Роббидантуширилган нарсагаиймон келтирди ва мўминлар ҳам. Барча Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига иймон келтирди. Унинг Пайғамбарларининг бирорталарини ажратмаймиз. Ва эшитдик ва итоат қилдик, эй Роббимиз мағфаратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир, дедилар. |
286. Allah does not burden any soul beyond its capacity. To its credit is what it earns, and against it is what it commits. “Our Lord, do not condemn us if we forget or make a mistake. Our Lord, do not burden us as You have burdened those before us. Our Lord, do not burden us with more than we have strength to bear; and pardon us, and forgive us, and have mercy on us. You are our Lord and Master, so help us against the disbelieving people.” | 286Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам касбидан, зарари ҳам касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм эт. Сен ҳожамизсан. Бас, кофирқавмларга бизни ғолиб қил. |
2. Allah, there is no god but He, the Living, the Eternal. | 2Аллоҳ–Ундан ўзга ибодатга лойиқ илоҳ йўқ, тирик ва қаййум зотдир. |
3. He sent down to you the Book with the Truth, confirming what came before it; and He sent down the Torah and the Gospel. | 3У сенга китобни ҳақ ила ўзидан аввалги нарсани тасдиқловчи қилиб туширди ҳамда Таврот ва Инжилни туширди. |
4. Aforetime, as guidance for mankind; and He sent down the Criterion. Those who have rejected Allah’s signs will have a severe punishment. Allah is Mighty, Able to take revenge. | 4Ундан олдин одамларга ҳидоят қилиб. Ва Фурқонни ҳам туширди. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганларга шиддатли азоб бор. Аллоҳ азиз ва интиқом олувчи зотдир |
5. Nothing is hidden from Allah, on earth or in the heaven. | 5Албатта, Аллоҳ Унга ерда ҳам, осмонда ҳам ҳеч нарса махфий қолмайдиган зотдир. |
7. It is He who revealed to you the Book. Some of its verses are definitive; they are the foundation of the Book, and others are unspecific. As for those in whose hearts is deviation, they follow the unspecific part, seeking dissent, and seeking to derive an interpretation. But none knows its interpretation except Allah and those firmly rooted in knowledge say, “We believe in it; all is from our Lord.” But none recollects except those with understanding. | 7У сенга китобни туширган зотдир. Унда муҳкам оятлар ҳам бор ва улар китобнингаслидир ва муташобиҳ (оят)лар ҳам бор. Қалбларида ҳидоятдан оғиш борлар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига эргашади. Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда собит бўлганлар эса, унга иймон келтирдик, барчаси Раббимиз ҳузуридандир, дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эслайдилар. |
9. “Our Lord, You will gather the people for a Day in which there is no doubt.” Allah will never break His promise. | 9Эй Роббимиз, албатта, сен одамларни келишига шубҳа йўқ кунда йиғувчисан. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас. |
10. As for those who disbelieve, neither their wealth nor their children will avail them anything against Allah. These will be fuel for the Fire. | 10Албатта, куфр келтирганларнинг моллари ҳам, болалари ҳам улардан Аллоҳ(азоби)дан бирор нарса қайтара олмас. Ана ўшалар, ўзлари дўзахнинг ёқилғисидирлар. |
11. Like the behavior of Pharaoh’s people and those before them. They rejected Our signs, so Allah seized them for their sins. Allah is Strict in retribution. | 11Фиръавн аҳлининг ва улардан олдингиларнинг ҳолига ўхшаб оятларимизни ёлғонга чиқардилар. Бас, гуноҳлари туфайли Аллоҳ уларни тутди. Ва Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир. |
13. There was a sign for you in the two parties that met. One party fighting in the way of Allah, and the other was disbelieving. They saw them with their own eyes twice their number. But Allah supports with His help whomever He wills. In that is a lesson for those with insight. | 13«Сизга тўқнашган икки фирқада ибрат бор эди.Бир фирқа Аллоҳнинг йўлида уришади.Бошқаси кофирдир. Улар ўз кўзлари билан (душман)ўзларига икки баробарлигини кўриб турардилар. Ва Аллоҳ кимни хоҳласа,ўшани Ўз нусрати ила қўллар. Албатта,бунда ақл эгалариучун ибрат бордир», деб айт. |
14. Adorned for the people is the love of desires, such as women, and children, and piles upon piles of gold and silver, and branded horses, and livestock, and fields. These are the conveniences of the worldly life, but with Allah lies the finest resort. | 14Одамларга аёллардан, болалардан, тўптўп тилло ва кумушдан, гўзал отлардан, чорвадан, эк интекиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати зийнатланди. Улар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса, ҳуснли қайтар жой бор. |
15. Say, “Shall I inform you of something better than that? For those who are righteous, with their Lord are Gardens beneath which rivers flow, where they will remain forever, and purified spouses, and acceptance from Allah.” Allah is Observant of the servants. | 15«Ўша нарсаларингиздан яхшироғининг хабарини берайми?!–деб айт. Тақво қилганларга Роббилари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор. Унда абадий қолурлар. Покиза жуфтлар ва Аллоҳ томонидан розилик бор. Ва Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир». |
18. Allah bears witness that there is no god but He, as do the angels, and those endowed with knowledge—upholding justice. There is no god but He, the Mighty, the Wise. | 18Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир. |
19. Religion with Allah is Islam. Those to whom the Scripture was given differed only after knowledge came to them, out of envy among themselves. Whoever rejects the signs of Allah—Allah is quick to take account. | 19Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир. Китоб берилганлар фақат уларга илм келгандан сўнг ўзаро ҳасад қилишибгина ихтилоф қилдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ҳисобни тезда қилувчидир. |