USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ah: 1075 words & 2 translates

English Ўзбек
231. When you divorce women, and they have reached their term, either retain them amicably, or release them amicably. But do not retain them to hurt them and commit aggression. Whoever does that has wronged himself. And do not take Allah’s revelations for a joke. And remember Allah's favor to you, and that He revealed to you the Scripture and Wisdom to teach you. And fear Allah, and know that Allah is aware of everything. 231Хотинларни талоқ қилишингизда, муддатлари охирига етганда, уларни яхшилик билан ушлаб қолинг ёки яхшилик билан қўйворинг. Уларни тажовуз учун, зарар етказиш юзасидан ушлаб турманг. Ким ўшандоқ қилса, шубҳасиз, ўзига зулм қилади. Аллоҳнинг оятларини ҳазил билманг. Аллоҳнинг сизга берган неъматини ва ваъз этиб туширган китоби ва ҳикматини эсда тутинг. Аллоҳга тақво қилинг ва, билингки, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир.
232. When you divorce women, and they have reached their term, do not prevent them from marrying their husbands, provided they agree on fair terms. Thereby is advised whoever among you believes in Allah and the Last Day. That is better and more decent for you. Allah knows, and you do not know. 232Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари охирига етганда, яхшилик билан ўзаро рози бўлишиб, эрларига қайта никоҳланишларини ман қилиб, қийинлаштирманг. Ушбу ила сизлардан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар ваъзланади. Шундоқ қилишингиз сиз учун тозароқ ва покроқдир. Ва Аллоҳ билади, сиз эса билмайсиз.
233. Mothers may nurse their infants for two whole years, for those who desire to complete the nursing-period. It is the duty of the father to provide for them and clothe them in a proper manner. No soul shall be burdened beyond its capacity. No mother shall be harmed on account of her child, and no father shall be harmed on account of his child. The same duty rests upon the heir. If the couple desire weaning, by mutual consent and consultation, they commit no error by doing so. You commit no error by hiring nursing-mothers, as long as you pay them fairly. And be wary of Allah, and know that Allah is Seeing of what you do. 233Ким эмизишнибатамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларни тўлиқ икки йил эмизадилар. Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч бир жонга имкондан ташқари таклиф бўлмайди. Она ҳам, ота ҳамболаси сабабиданзарар тортмасин. Меросхўрга ҳам худди шундоқ. Агар ўзаро рози бўлиб, сутдан ажратишни ирода қилсалар, икковларига гуноҳ бўлмайди. Агар фарзандларингизга эмизувчи талаб қилишни ирода қилсангиз, берадиганингизни яхшилик билан аввалдан топширсангиз, гуноҳ бўлмайди. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўриб турувчидир.
234. As for those among you who die and leave widows behind, their widows shall wait by themselves for four months and ten days. When they have reached their term, there is no blame on you regarding what they might honorably do with themselves. Allah is fully acquainted with what you do. 234Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ой­у ўн кун кутадилар. Муддатлари етганда ўзлари ҳақида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир.
235. You commit no error by announcing your engagement to women, or by keeping it to yourselves. Allah knows that you will be thinking about them. But do not meet them secretly, unless you have something proper to say. And do not confirm the marriage tie until the writing is fulfilled. And know that Allah knows what is in your souls, so beware of Him. And know that Allah is Forgiving and Forbearing. 235У аёлларга ишора ила совчилик қилишингиз ёки уни ўз ичингизда тутишингизда гуноҳ йўқ. Аллоҳ сиз уларни, албатта,эслашингизни билади. Лекин улар билан хуфёнаваъдалашманг. Магар яхши гап гапирсангиз, майли. Идда ўз муддатига етмагунча, никоҳ боғлашни қасд қилманг. Ва билингки,албатта, Аллоҳ ичингиздагини билади. Бас, Ундан огоҳ бўлинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва ҳалимдир.
237. If you divorce them before you have touched them, but after you had set the dowry for them, give them half of what you specified—unless they forego the right, or the one in whose hand is the marriage contract foregoes it. But to forego is nearer to piety. And do not forget generosity between one another. Allah is seeing of everything you do. 237Агар уларга қўл тегизмай талоқ қилсангиз ва маҳрни аниқлаб қўйган бўлсангиз, аниқланганнинг ярмини берасиз, магар аёл ёки никоҳ тугуни қўлида бўлган киши афв қилса, бермайсиз. Ва афв қилишингиз тақвога яқиндир. Орангиздаги фазилатни унутманг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчи зотдир.
238. Guard your prayers, and the middle prayer, and stand before Allah in devotion. 238Намозларни ва ўрта намознимуҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун хушуъ ила қоим бўлинг.
239. But if you are in fear, then on foot, or riding. And when you are safe, remember Allah, as He taught you what you did not know. 239Агар хавфдақолсангиз, юрган ваминган ҳолингизда, хотиржамбўлганингизда, билмаган нарсангизни қандоқ ўргатган бўлса, Аллоҳни шундоқ зикр қилинг.
240. Those of you who die and leave wives behind—a will shall provide their wives with support for a year, provided they do not leave. If they leave, you are not to blame for what they do with themselves, provided it is reasonable. Allah is Mighty and Wise. 240Сизлардан вафот этганда жуфтларини қолдираётганлар, хотинлари чиқмасдан бир йилгача фойдаланишини васият қилсинлар. Агар улар чиқсалар, ўз хусусларида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ азиз ва ҳаким зотдир.
242. Allah thus explains His revelations to you, so that you may understand. 242Аллоҳ шундай қилиб сизларга Ўз оятларини баён этади. Шоядки ақл ишлатсангиз.
243. Have you not considered those who fled their homes, by the thousands, fearful of death? Allah said to them, “Die.” Then He revived them. Allah is Gracious towards the people, but most people are not appreciative. 243Диёрларидан ўлимдан қочиб чиққан мингларча кишиларнинг (хабарини) билмадингми?! Бас, Аллоҳ уларга, ўлинг, деди. Сўнгра уларни тирилтирди. Албатта, Аллоҳ одамларга фазл қилувчидир. Лекин кўп одамлар шукр қилмаслар.
244. Fight in the cause of Allah, and know that Allah is Hearing and Knowing. 244Аллоҳнинг йўлида жанг қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир.
245. Who is he who will offer Allah a generous loan, so He will multiply it for him manifold? Allah receives and amplifies, and to Him you will be returned. 245Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса. Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва Унгагина қайтарилурсиз.
246. Have you not considered the notables of the Children of Israel after Moses? When they said to a prophet of theirs, “Appoint a king for us, and we will fight in the cause of Allah.” He said, “Is it possible that, if fighting was ordained for you, you would not fight?” They said, “Why would we not fight in the cause of Allah, when we were driven out of our homes, along with our children?” But when fighting was ordained for them, they turned away, except for a few of them. But Allah is aware of the wrongdoers. 246Мусодан кейинги Бани Исроилдан бўлган аъёнларни билмадингми?! Вақтики ўз Набийларига: «Бизга бир подшоҳ тайин қилгин, Аллоҳнинг йўлида уруш қилайлик», дедилар. У: «Агар сизларга уруш фарз қилинса, урушмасаларингиз­ чи?!» деди. Улар: «Бизга нима бўлибдики, диёримиздан ва фарзандларимиздан жудо қилинсак ҳам, Аллоҳнинг йўлида урушмасак», дедилар. Уруш фарз қилинганда эса, озгиналаридан бошқалари юз ўгириб кетдилар. Ва Аллоҳ зулм қилувчиларни билувчидир.
247. Their prophet said to them, “Allah has appointed Saul to be your king.” They said, “How can he have authority over us, when we are more worthy of authority than he, and he was not given plenty of wealth?” He said, “Allah has chosen him over you, and has increased him in knowledge and stature.” Allah bestows His sovereignty upon whomever He wills. Allah is Embracing and Knowing. 247Набийлари уларга: «Албатта, Аллоҳ Толутни сизга подшоҳ қилиб тайинлади», деди. Улар: «У бизга қаёқдан подшоҳ бўлсин. Ундан кўра подшоҳликка биз ҳақлироқмиз. Қолаверса, унгакўпроқ мол ҳам берилмаган» дедилар. У: «Албатта, уни Аллоҳнинг Ўзи сизларга танлади ва илмда, жисмда кенглигини зиёда қилди. Аллоҳ подшоҳлигини кимга хоҳласа, ўшанга беради.Ва Аллоҳ кенг қамровлива билувчидир», деди.
249. When Saul set out with the troops, he said, “Allah will be testing you with a river. Whoever drinks from it does not belong with me. But whoever does not drink from it, does belong with me, except for whoever scoops up a little with his hand.” But they drank from it, except for a few of them. Then, when he crossed it, he and those who believed with him, they said, “We have no strength to face Goliath and his troops today.” But those who knew that they would meet Allah said, “How many a small group has defeated a large group by Allah’s will. Allah is with the steadfast.” 249Толут аскар билан чиққанда: «Албатта, Аллоҳ сизни дарё билан синовчидир, ким ундан ичса, у мендан эмас. Ва ким уни тановвул қилмаса, у, албатта, мендандир. Магар биров қўли билан бир ҳўплам ҳўпласа, майли», деди. Озгиналаридан бошқалари ундан ичдилар. У ва у билан бирга иймон келтирганлар дарёдан ўтганларида улар: «Бугун бизда Жолут ва унинг аскари билан жанг қилишга тоқат йўқ», дедилар. Аллоҳга рўбарў бўлишга ишонганлар: «Қанчадан­қанча оз сонли гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли гуруҳларга ғолиб келган. Аллоҳ сабрлилар биландир», дедилар.
251. And they defeated them by Allah’s leave, and David killed Goliath, and Allah gave him sovereignty and wisdom, and taught him as He willed. Were it not for Allah restraining the people, some by means of others, the earth would have gone to ruin. But Allah is gracious towards mankind. 251Бас, Аллоҳнинг изни билан урушда енгдилар ва Довуд Жолутни қатл этди. Сўнгра Аллоҳ унга подшоҳликва ҳикматни берди вахоҳлаган нарсасини ўргатди. Агар Аллоҳнинг баъзи (одам)ларни баъзиларига дафъ қилиш бўлмаса эди, ер юзи бузиларди.Лекин Аллоҳ оламлар устидан фазл эгасидир.
252. These are Allah’s revelations, which We recite to you in truth. You are one of the messengers. 252Булар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни сенга ҳақ ила тиловатқилурмиз. Ва, албатта,сен Пайғамбарлардандирсан.
253. These messengers: We gave some advantage over others. To some of them Allah spoke directly, and some He raised in rank. We gave Jesus son of Mary the clear miracles, and We strengthened him with the Holy Spirit. Had Allah willed, those who succeeded them would not have fought one another, after the clear signs had come to them; but they disputed; some of them believed, and some of them disbelieved. Had Allah willed, they would not have fought one another; but Allah does whatever He desires. 253Ўшалар Пайғамбарлар. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан фазллик қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган. Ва Ийсо ибн Марямга ойдин (мўъжиза)ларни бердик ва уни муқаддас руҳ билан қўлладик. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, улардан кейин қолганлар ўзларига очиқ­ойдин баёнотлар келганидан сўнг урушмас эдилар. Лекин ихтилоф қилдилар. Улардан кимдир иймон келтирди, кимдир куфр келтирди. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, урушмас эдилар. Лекин Аллоҳ нимани ирода қилса, шуни қилади.
255. Allah! There is no god except He, the Living, the Everlasting. Neither slumber overtakes Him, nor sleep. To Him belongs everything in the heavens and everything on earth. Who is he that can intercede with Him except with His permission? He knows what is before them, and what is behind them; and they cannot grasp any of His knowledge, except as He wills. His Throne extends over the heavens and the earth, and their preservation does not burden Him. He is the Most High, the Great. 255Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим зотдир.