Found problems: 44 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The ongoing armed conflicts in different parts of the world destabilize trade and investment flows, exacerbate the problems of ensuring food and energy security. | Дунёнинг турли нуқталарида давом этаётган қуролли можаролар савдо ва инвестиция оқимларини издан чиқариб, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш борасидаги муаммоларини янада кескинлаштирмоқда. |
There is only one way out of the dangerous spiral of problems in an interconnected world where we all live today - through a constructive dialogue and multilateral cooperation based on consideration and respect to the interests of everyone. |
Бугун биз яшаётган, жараёнлар ўзаро чамбарчас боғланган дунёда хавфли муаммолар гирдобидан чиқишнинг яккаю ягона йўли – конструктив мулоқот ва ҳар бир тарафнинг манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган кўп томонлама ҳамкорликдир. |
The effective international cooperation makes the world more stable, predictable and prosperous. This is the most viable, accessible and closest way to solving common problems of our time as well as a universal insurance policy against the future challenges and shocks. | Самарали халқаро ҳамкорлик – бу дунёда барқарор, ишончли ва фаровон тараққиётнинг энг муҳим омилидир. Айнан шундай ёндашув замонамизнинг долзарб муаммоларини баҳамжиҳат ҳал этиш, янги хавф-хатар ва ижтимоий ларзалардан ҳимояланиш учун энг аниқ, мақбул ва самарали йўл ҳисобланади. |
The construction of the trans-Afghan corridor could become a symbol of such mutually beneficial inter-regional cooperation. It is also important to understand that by implementing joint infrastructure projects such as the Termez – Mazar-i-Sharif – Kabul – Peshawar railroad we are not just solving socio-economic, transport and communication problems, but also making a significant contribution to ensuring regional security. | Бундай ўзаро манфаатли минтақалараро ҳамкорликнинг намунавий рамзи сифатида Трансафғон коридорининг қурилиши лойиҳасини айтиш мумкин. Шуни ҳам англаш муҳимки, “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли каби қўшма инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш орқали, биз ижтимоий-иқтисодий ва транспорт-коммуникация вазифаларини ҳал этибгина қолмасдан, минтақавий хавфсизликни таъминлашга ҳам салмоқли ҳисса қўшишимиз мумкин. |
The following problems of our time pose the serious risks to sustainable development: climate change, lack of water and natural resources, social and economic consequences of the pandemic, energy and food security crisis. |
Иқлим ўзгариши, сув ва табиий ресурсларнинг етишмаслиги, пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги инқирози каби замонамиз муаммолари барқарор ривожланиш учун жиддий хавф туғдирмоқда. |
We must not repeat the mistakes of the past by leaving Afghanistan alone with its problems. | Бизўтмишдаги хатоларни такрорламаслигимиз ва Афғонистонни унинг муаммолари билан ёлғиз қолдирмаслигимиз лозим. |
problems | муаммолар |
Apparently, only together can we solve problems of this magnitude. | Кўриниб турибдики, бундай кенг кўламдаги муаммоларни фақатгина биргаликда ҳал этиш мумкин. |
They provide insight into communities and can help many solve problems if they are free to do so | Улар жамоалар нима билан яшаётгани ҳақида билади ва агар уларда имкон бўлса, кўп муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадилар |
Within a few years, many of the problems that have accumulated for decades, in the solution of which virtually no one had believed, have been resolved. As my colleagues have already noted, an effective mechanism has been established for the regular Consultative Meetings of the Heads of the Central Asian States. | Бир неча ўн йиллар мобайнида йиғилиб қолган, ҳал этилишига ҳеч ким ишонмай қўйган кўплаб муаммолар бир неча йил давомида бартараф этилди. Ҳамкасбларим қайд этиб ўтганларидек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам Маслаҳат учрашувларининг самарали механизми яратилди. |
Unfortunately, the issue of an Afghan settlement has begun to recede into the background against the other acute international problems. | Афсуски, бошқа ўткир халқаро муаммоларнинг етакчи ўринга чиқиши натижасида Афғонистон масаласи иккинчи даражага тушиб қолмоқда. |
- where people can openly talk about their problems and work together to solve them; | – одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган; |
Certainly, it is natural that various difficulties and problems appear before us in the implementation of such large-scale reforms. | Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. |
Media, including state media outlets, continued to report on forced labor practices, problems, and violations, generally without penalization or censorship; however, at least one high-profile blogger was subjected to politically motivated arrest, detention, and repeat criminal charges after attempting to report on farmers’ dissatisfaction with cluster model-related land management. | ОАВ, жумладан, давлатга тегишли ахборот воситалари мажбурий меҳнат амалиёти ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ҳеч бир жазо ёки цензурасиз ахборот тарқатиб турди; аммо камида бир нафар машҳур блогер кластер модели асосида ер ресурсларини бошқаришдан фермерлар норози экани ҳақида хабар беришга уриниши ортидан сиёсий сабабларга кўра ҳибсга олинди ва унга қайта жиноят содир этганлик айблови эълон қилинди. |
You are well aware that we have announced 2017 in our country as “The Year of Dialogue with People and the Human Interests”. However, all of us well understand that the dialogue with people, talking to them, living with their problems and concerns and ensuring the human interests is not a one-year work for us. | Сизларга яхши маълумки, биз 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилдик. Лекин, ҳаммамиз тушунамизки, халқ билан мулоқот, одамларнинг ичига кириш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, инсон манфаатларини таъминлаш – бу биз учун фақат бир йиллик иш эмас. |
In this regard, we should recall the phrases with deep meaning stated by our great forefather Alisher Navoiy, which go as follows: “Odamiy ersang, demagil odami, onikim, yoq khalq ghamidan ghami”. It means that living with problems and concerns of people in this world is the highest quality of being a human. By these phrases our great forefather underscores that a person, who is far from the problems of the people, cannot be considered as an integral part of a human society. | Шу маънода, буюк Алишер Навоий бобомизнинг «Одамий эрсанг, демагил одами, Ониким, йўқ халқ ғамидин ғами» деган сатрларида қанчалик чуқур ҳаётий ҳикмат, фалсафа бор. Яъни, бу дунёда инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир, халқнинг ғамидан узоқ бўлган инсонни одам қаторига қўшиб бўлмайди, деб таъкидламоқда улуғ бобомиз. |
Generally speaking, from now on, the results of the activity of the heads of ministries and departments and economic entities, as well as governors and mayors will be evaluated not based on the blank economic indicators, but based on how they engage with people and organize their work, to what extent the citizens’ problems are resolved. Afterwards, a relevant conclusion will be made. | Умуман олганда, бундан кейин вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ҳокимларнинг фаолияти натижаси қуруқ иқтисодий рақамлар билан эмас, балки уларнинг одамлар билан қандай мулоқот олиб бораётгани ва ишни ташкил этгани, фуқароларнинг муаммоларини қай даражада ҳал қилаётганига қараб баҳоланади ва тегишли хулосалар чиқарилади. |
However, no matter what obstacles and hardships, the tense and urgent problems we are going to face with, we don’t have a right to adopt resolutions in rush and in a chaotic way, and we don’t have a right to allow for poorly thought-out actions. | Бироқ, йўлимизда қандай тўсиқ ва қийинчиликлар, кескин ва долзарб муаммоларга дуч келсак ҳам, шошма-шошарлик билан, пала-партиш қарорлар қабул қилишга, яхши ўйлаб кўрилмаган хатти-ҳаракатларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. |
We need to create comprehensively comfortable conditions on tackling the available problems in practice, as well as ensuring for the population to freely work, have a decent leisure time and commendable living standards. Proceeding from these criteria, we can make conclusions about the efficiency of the activity of local bodies of state authority on implementing the Articles 100 and 101 of the Constitution of our country. Therefore, I would like to especially underline that 2017 was announced in our country as “The Year of Dialogue with People and the Human Interests”. | Мавжуд муаммоларни амалда ҳал этиш, шунингдек, аҳоли учун эркин меҳнат қилиш, мазмунли дам олиш ва муносиб турмуш даражасини таъминлаш бўйича ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш лозим. Айнан ана шу мезонлардан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимият органларининг мамлакатимиз Конституциясининг 100- ва 101-моддалари талабларини бажариш бўйича фаолияти самарадорлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин ва зарур. Шунинг учун ҳам 2017 йил юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганини алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман. |
"But is this simply part of the order of nature? Is it because this land of ours is so poor that it cannot afford a decent life to those who dwell upon it? No, comrades, a thousand times no! The soil of England is fertile, its climate is good, it is capable of affording food in abundance to an enormously greater number of animals than now inhabit it. This single farm of ours would support a dozen horses, twenty cows, hundreds of sheep—and all of them living in a comfort and a dignity that are now almost beyond our imagining. Why then do we continue in this miserable condition? Because nearly the whole of the produce of our labour is stolen from us by human beings. There, comrades, is the answer to all our problems. It is summed up in a single word—Man. Man is the only real enemy we have. Remove Man from the scene, and the root cause of hunger and overwork is abolished for ever. | Аслида ҳақиқий ҳолат шундай бўлишги мумкинми? Бу она заминимизнинг қашшоқлигиданми, ер унда яшайдиган ва меҳнат қилаётган барча жониворларни боқа олмайдими? Йўқ, ўртоқлар, минг бора йўқ! Англияда иқлим майин, замин ҳосилдор, ер ҳозир яшаётганидан ҳам кўпроқ жониворларни боқа олади. Бизники сингари молхона ўнлаб отларни, йигирмата сигирни, юзлаб қўйларни боқа олади — ва уларнинг ҳаёти қулайликларга тўла, ўзлари иззат-эътиборга эга бўладилар, биз бу ҳақда ҳали орзу ҳам қила олмаймиз. Нега биз бу қадар тубан аҳволда яшашда давом этмоқдамиз? Сабаби шундаки, биз ўз меҳнатимиз билан яратаётган деярли ҳамма нарса одамлар томонидан ўзлаштириб юборилмоқда. Мана, ўртоқлар, барча саволларнинг жавоби қай ерда экан. Бу битта, аммо ягона — одамдеган сўздадир. Бизнинг ягона ҳақиқий душманимиз — одам. Саҳнадан одамни олиб ташланг, очлик ва аёвсиз меҳнатнинг сабаби йўқолади. |