USA English ‹ › UZ Uzbek

Found end: 1280 words & 2 translates

English Ўзбек
The Republic of Uzbekistan shall determine its national-state and administrative-territorial structure, its structure of state authority and administration, and shall pursue independent home and foreign policies. Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.

Major matters of public and state life shall be submitted for a nation-wide discussion and put to a direct vote of the people (a referendum). The procedure for holding referendums shall be specified by law.

Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.

All citizens of the Republic of Uzbekistan shall have the right to participate in the management and administration of public and state affairs, both directly and through representation. They may exercise this right by way of self-government, referendums and democratic formation of state bodies, as well as development and improvement of public control over activities of state bodies. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.
Citizens have the right to carry out their public activity in the form of rallies, meetings and demonstrations in accordance with the laws of the Republic of Uzbekistan. The authorities have the right to suspend or prohibit these events only for justified security reasons. Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.
Everyone shall be entitled to legally defend his rights and freedoms, and shall have the right to appeal any unlawful action of state bodies, officials and public associations. Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
The territory and boundaries of the Republic of Karakalpakstan may not be altered without the consent of Karakalpakstan. The Republic of Karakalpakstan shall be independent in determining its administrative and territorial structure. Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудуди ва чегаралари унинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас. Қорақалпоғистон Республикаси ўз маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини мустақил ҳал қилади.
The Republic of Karakalpakstan shall have the right to secede from the Republic of Uzbekistan on the basis of a nation-wide referendum held by the people of Karakalpakstan. Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга.
1) adoption of the Constitution of the Republic of Uzbekistan, introducing amendments; 1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
2) adoption of the Constitutional laws and laws of the Republic of Uzbekistan, introducing amendments; 2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
3) adoption of decision on holding a referendum of the Republic of Uzbekistan and designation the date of its holding; 3) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
The President of the Republic of Uzbekistan, the Prime Minister, members of the Cabinet of Ministers, the chairmen of the Constitutional Court, the Supreme Court and the Supreme Judicial Council, the Procurator-General of the Republic, the Chairman of the Board of the Central Bank shall have the right to attend sittings of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, as well as sittings of their bodies. The Chairman of the Senate shall have the right to attend sittings of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and its bodies, the Speaker of the Legislative Chamber — sittings of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and its bodies. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, республика Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши раислари, Бош прокурори, Марказий банки Бошқарувининг раиси иштирок этишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларида Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг органлари мажлисларида Қонунчилик палатаси Спикери иштирок этиши мумкин.
16) suspend and annul the acts adopted by the state administration bodies and khokims of the republic in cases when they do not comply with the norms of the legislation; Has the right to chair the meetings of the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan; 16) республика давлат бошқаруви органларининг ва ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини улар қонунчилик нормаларига номувофиқ бўлган ҳолларда тўхтатади, бекор қилади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли;
The Cabinet of Ministers shall tender its resignation to the newly-elected Oliy Majlism but continues its activities until the establishment of a new composition of the Cabinet of Ministers according to the decree of the President of the Republic of Uzbekistan. Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллантирилгунига қадар мамлакат Президентининг қарорига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб туради.
The judicial authority in the Republic of Uzbekistan shall function independently from the legislative and executive authorities, political parties, and other public associations. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.
The Constitutional Court shall be elected by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan upon the submission of the President of the Republic of Uzbekistan from among specialists in the sphere of politics and law, recommended by the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan, including the representative of the Republic of Karakalpakstan. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тавсия этган сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар орасидан, Қорақалпоғистон Республикасининг вакилини қўшган ҳолда сайланади.
The Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan shall act as a body of court community and render support in observation of the constitutional principle of independence of the judiciary in the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади.
Judges shall be independent and subject solely to law. Any interference in the work of judges in administering law shall be inadmissible and punishable by law. Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
To organize and hold the elections of the President of the Republic of Uzbekistan, to the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, as well as referendum of the Republic of Uzbekistan, the Central Election Commission of the Republic of Uzbekistan shall be formed by the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, the main principles of activity of which shall be independence, legality, collective nature, publicity and fairness. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилади.
Members of the Central Election Commission of the Republic of Uzbekistan shall be elected by the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan on the recommendation of the Jokarghy Kenes of the Republic of Karakalpakstan, regional and Tashkent city Kenghashes of people’s deputies. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан сайланади.
Bodies of the Procurator’s Office of the Republic of Uzbekistan shall exercise their powers independently of any state bodies, public associations and officials, and shall be subject solely to law. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширадилар.