USA English ‹ › UZ Uzbek

Found asked for: 17 words & 2 translates

English Ўзбек

61. And recall when you said, “O Moses, we cannot endure one kind of food, so call to your Lord to produce for us of what the earth grows: of its herbs, and its cucumbers, and its garlic, and its lentils, and its onions.” He said, “Would you substitute worse for better? Go down to Egypt, where you will have what you asked for.” They were struck with humiliation and poverty, and incurred wrath from Allah. That was because they rejected Allah’s revelations and wrongfully killed the prophets. That was because they disobeyed and transgressed.

61«Эй Мусо, бир хил таомга ҳеч чидай олмаймиз, Роббингга дуо қил, бизга ерда ўсадиган нарсалардан–сабзавот, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз чиқариб берсин», деганингизни эсланг. У: «Яхши нарсани паст нарсага алмаштиришни сўрайсизларми? Бирорта шаҳарга тушинг, сўраганингизни албатта, топасиз», деди. Уларга хорлик ва мискинлик ёзилди ва Аллоҳнинг ғазабига лойиқ бўлдилар. Бу Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, Пайғамбарларни ноҳақ қатл этганлари учундир. Бу исёнга кетганлари ва ҳаддан ошганлари учундир.

183. Those who said, “Allah has made a covenant with us, that we shall not believe in any messenger unless he brings us an offering to be consumed by fire.” Say, “Messengers have come to you before me with proofs, and with what you asked for; so why did you assassinate them, if you are truthful?” 183«Албатта, Аллоҳ биздан ўтда куядиган қурбонлик келтирмаган Пайғамбарга ишонмаслигимизга аҳд олган», дейдиганларга, сен: «Мендан олдин ҳам сизларга Пайғамбарлар очиқ­ойдин баёнотлар ва сиз айтган нарса билан келганлар. Агар ростгўй бўлсаларингиз, нимага уларни ўлдирдингиз?» деб айт.
153. The People of the Scripture challenge you to bring down to them a book from the sky. They had asked Moses for something even greater. They said, “Show us Allah plainly.” The thunderbolt struck them for their wickedness. Then they took the calf for worship, even after the clear proofs had come to them. Yet We pardoned that, and We gave Moses a clear authority. 153Аҳли китоблар сендан уларга осмондан китоб тушириб беришингни сўрарлар. Мусодан бундан ҳам катта нарсани сўраганлар–«Бизга Аллоҳни ошкора кўрсат», деганлар. Бас, зулмлари туфайли уларни чақмоқ урди. Сўнгра, уларга очиқ­ойдин баёнотлар келганидан кейин бузоқни худо қилиб олдилар. Бас, биз буни ҳам афв қилдик ва Мусога очиқ­ойдин султон бердик.
102. A people before you asked about them, but then came to reject them. 102Сиздан олдин ҳар бир қавм уларни сўраган, сўнгра эса, уларга кофир бўлган эди.
160. We divided them into twelve tribal communities. And We inspired Moses, when his people asked him for something to drink: “Strike the rock with your staff.” Whereupon twelve springs gushed from it. Each group recognized its drinking-place. And We shaded them with clouds, and We sent down upon them manna and quails: “Eat of the good things We have provided for you.” They did not wrong Us, but they used to wrong their own selves. 160Уларни ўн икки уруғ–жамоага бўлиб юбордик. Ва қавми ундан сув талаб қилган пайтда Мусога: «Асонг ила тошни ур!» деб ваҳий юбордик. У(тош)дан ўн иккита булоқ отилиб чиқди. Ҳамма одамлар ўз сувхонасини билди. Ва уларга булутни соябон қилдик, манн ва беданаларни нозил қилдик. «Сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларини енглар» (дедик). Улар бизга зулм қилмадилар. Лекин ўзларига зулм қилар эдилар.
114. Abraham asked forgiveness for his father only because of a promise he had made to him. But when it became clear to him that he was an enemy of Allah, he disowned him. Abraham was kind and clement. 114Иброҳимнинг отаси учун айтган истиғфори унга берган ваъдаси устидан эди, холос. Вақтики, унга отасининг Аллоҳга душман эканлиги аён бўлганда ундан воз кечди. Албатта, Иброҳим тазарруъли ва ҳалиймдир.
"Enough for a drink?" he asked, laying an apparently empty gold sack upon the bar. – Бир стаканга етадими? – сўради олтин қумлардан бўшаб қолган тўрвани пештахтага ташлаб.
"But what did you do for grub?" the latter asked. "You don't look as if you could chop wood to keep yourself warm. You look terribly bad, friend." – Нима еб тирикчилик қилдинг? Назаримда, ҳатто новда кесадиган аҳволда эмассан. Кўринишинг ҳам ҳавас қилгудек эмас, оғайни.
The black-whiskered man and one of his companions arose. "Come on, Oleson," the former said to the third one of the party, a fair-haired, ruddy-faced giant. Oleson came to his feet, yawning and stretching. "What are you going to bed so soon for?" the barkeeper asked plaintively. "It's early yet." "Got to make Selkirk to-morrow," said he of the black whiskers. "On Christmas Day!" the barkeeper cried. "The better the day the better the deed," the other laughed. Қорасоқол қўзғалди: ортидан жўраларидан бири ҳам ўрнидан турди. – Кетдик, Ольсон, – деди қорасоқол норғул, юзи қизил, малладан келган йўлдошларига. Ольсон эснаб, керишганча ўрнидан қўзғалди. – Нима, дарров ётмоқчимисизлар? – деди ранжигансимон қовоқхона эгаси. –Ҳали эрта-ку. – Эртага Селкеркда бўлишимиз лозим.– Рождествонинг биринчи кунида-я! – Кундузи йўл юриш хийла осонроқ.
After the horses came Muriel, the white goat, and Benjamin, the donkey. Benjamin was the oldest animal on the farm, and the worst tempered. He seldom talked, and when he did, it was usually to make some cynical remark—for instance, he would say that God had given him a tail to keep the flies off, but that he would sooner have had no tail and no flies. Alone among the animals on the farm he never laughed. If asked why, he would say that he saw nothing to laugh at. Nevertheless, without openly admitting it, he was devoted to Boxer; the two of them usually spent their Sundays together in the small paddock beyond the orchard, grazing side by side and never speaking. Отлардан сўнг оқ эчки Мюриэл ва эшак Бенжамин келди. У бу молхонада энг кўп яшаган ҳайвон бўлиб, хаддан зиёд расво характери бор эди. У кам гапирар, мабодо гапириб қолса, юзинг-бетинг демай, шарттакилик қиларди — масалан, у бир куни Яратган менга сўна-пашшаларни ҳайдаш учун дум берган, аммо пашшалар ҳам, дум ҳам бўлмаса афзал эди, деган. Ҳайвонлар орасида ҳеч қачон кулмаган ва кулмайдиган жонивор ҳам у эди. Нега бундай ғамгин экани ҳақида савол берилганда, у бу дунёда қувонч учун сабаб ҳали йўқлигини айтганди. Шунга қарамасдан, у тулпор Боксёрга боғланиб қолганди; одатда, улар якшанба кунларини боғ ёнидаги мўъжазгина яйловда майсаларни ковшаниб, ёнма-ён ўтказишарди.

"What did he say?" asked Dickensen.
"Him say um all the same one man, dat p'liceman," Jimmy interpreted.
Little Dickensen was little, and what of Miss Travis, he felt sorry for having asked the question.
The policeman was sorry for him and stepped into the breach. "I fancy there may be something in his story. I'll take him up to the captain for examination. Tell him to come along with me, Jimmy."
Jimmy indulged in more throaty spasms, and Imber grunted and looked satisfied.
"But ask him what he said, Jimmy, and what he meant when he took hold of my arm."
So spoke Emily Travis, and Jimmy put the question and received the answer. "Him say you no afraid," said Jimmy.
Emily Travis looked pleased.
“Him say you no skookum, no strong, all the same very soft like little baby. Him break you, in um two hands, to little pieces. Him t'ink much funny, very strange, how you can be mother of men so big, so strong, like dat p'liceman.”


– Нима деяпти? – сўради Диккенсен.
– У айтдики – бу кишиларнинг барчаси миршабга ўхшаган дароз, бир тоифадан экан, – таржима қилди Жимми.
Митти Диккенсен паст бўйли эди, шу боис Тревис хоним қошида бундай савол берганига пушаймон бўлди.
Миршаб буни пайқаб, гапни бошқа ёққа бурди. – Бунда бир гап бор, шекилли. Уни капитаннинг ҳузурига олиб бораман. Унга айт, Жимми, мен билан юрсин.
Жимми тағин кекса ҳиндуни сиқувга олди, Имбер бир нима деб тўнғиллади, лекин юзидан мамнуниятни уқиш мумкин эди.
– Ундан сўра-чи, Жимми, қўлимни ушлаганда нималарни ўйлаган экан?
– Унинг айтишича, сиз қўрқоқ эмассиз.
Бундай жавобдан Эмили Тревис ҳузурланиб кетди.
– Айтдики, сиз скукум эмассиз, шундай нозиксизки, худди мурғак боладек. У сизни қўллари билан минг бўлакка бўлиб ташлаши мумкин. Манов миршабдек азаматни дунёга келтира олишингизга лол қоляпти.

72. “But if you turn away, I have not asked you for any wage. My wage falls only on God, and I was commanded to be of those who submit.” 72Бас, агар юз ўгирсангиз, мен сизлардан ажр сўраганим йўқ. Менинг ажрим фақатгина Аллоҳдан. Ва мен мусулмонлардан бўлишга амр қилинганман», деди.
So they set out. Until, when they reached the people of a town, they asked them for food, but they refused to offer them hospitality. There they found a wall about to collapse, and he repaired it. He said, “If you wanted, you could have obtained a payment for it.” 77Бас, юриб кетдилар. То бир шаҳар аҳолисига келганларида, унинг аҳлидан таом сўрадилар. Улар икковларини зиёфат қилишдан бош тортдилар. Икковлари у ерда йиқилиб кетай деб турган бир деворни кўришди. Бас, уни турғизиб қўйди. У (Мусо): «Агар хоҳласанг, бунинг учун ҳақ олар эдинг», деди.
27. O you who believe! Do not enter homes other than your own, until you have asked permission and greeted their occupants. That is better for you, that you may be aware. 27Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки эсласангиз.
59. When the children among you reach puberty, they must ask permission, as those before them asked permission. God thus clarifies His revelations for you. God is Knowledgeable and Wise. 59Қачон сизнинг ёш болаларингиз балоғатга етсалар, улардан олдингилар изн сўраганидек, изн сўрасинлар. Аллоҳ Ўз оятларини сизга ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир.
62. The believers are those who believe in God and His Messenger, and when they are with him for a matter of common interest, they do not leave until they have asked him for permission. Those who ask your permission are those who believe in God and His Messenger. So when they ask your permission to attend to some affair of theirs, give permission to any of them you wish, and ask God’s forgiveness for them. God is Forgiving and Merciful. 62Албатта, мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган кишилардир. Улар у (Пайғамбар) билан бирга жамловчи (муҳим) ишда бўлсалар, ундан изн сўрамасдан туриб кетиб қолмаслар. Албатта, сендан изн сўрайдиганлар, ана ўшалар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирадиганлардир. Улар баъзи ишлари учун сендан изн сўрасалар, улардан кимга хоҳласанг, изн бер ва улар учун Аллоҳга истиғфор айт. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмли зотдир.
78. He said, “I was given all this on account of knowledge I possess.” Did he not know that God destroyed many generations before him, who were stronger than he, and possessed greater riches? But the guilty will not be asked about their sins. 78У: «Менга у фақат ўзимдаги илм туфайлигина берилгандир», деди. У, албатта, Аллоҳ ундан олдинги асрларда ундан кўра қувватлироқ, ундан кўра кўпроқ (мол) тўплаганларни ҳалок этганини билмасмиди?! Гуноҳкорлардан гуноҳлари ҳақида сўраб ўтирилмас.