USA English ‹ › UZ Uzbek

Found are: 2114 words & 2 translates

English Ўзбек
aware of their ultimate responsibility to the present and the future generations, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда,
The people are the sole source of state power. Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир.
Pensions, allowances and other kinds of welfare may not be lower than the officially fixed minimum subsistence wage. Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.
Everyone shall have the right to receive skilled medical care. Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Defence of the Republic of Uzbekistan is the duty of every citizen of the Republic of Uzbekistan. Citizens are obliged to perform military or alternative service in accordance with the procedure prescribed by law. Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.
Parents shall be obliged to support and care for their children until the latter are of age. Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
The state and society shall support, care for and educate orphaned children, as well as children deprived of parental guardianship, and encourage charity in their favour. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради.
All children shall be equal before the law regardless of their origin and the civic status of their parents. Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Able-bodied children who are of age shall be obliged to care for their parents. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
If it is impossible for the incumbent President of the Republic of Uzbekistan to fulfill his duties, his duties and powers are temporarily assigned to the Chairman of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, holding for three months in full accordance with the law, the election of the President of the country. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади.
1) take responsibility for the conduct of effective economic, social, financial, money and credit policies; the development and realization of programs on development of science, culture, education, healthcare and other areas of economy and social sphere; 1) самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлади;
5) present to the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan annual reports on major matters of socio-economic areas of the state; 5) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади;
The Cabinet of Ministers, within the framework of constitutional norms and in accordance with the current legislation, issues decisions and orders that are binding on all bodies, enterprises, institutions, organizations, officials and citizens throughout the territory of the Republic of Uzbekistan. Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Members of the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan are approved by the President of the Republic of Uzbekistan on the proposal of the Prime Minister introduced after approval by the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
The Kenghashes of people’s deputies, led by khokims, are the representative bodies of authority in regions, districts, cities and towns (except towns subordinate to district centres). They shall act upon matters within their competence in accordance with the interests of the state and citizens. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар.
The khokim within his vested powers shall adopt decisions, which are binding on all enterprises, institutions, organizations, associations, as well as officials and citizens on the relevant territory. Ҳоким ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.
The elections of the President of the Republic of Uzbekistan, to the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and Jokargy Kenes of the Republic of Karakalpakstan, to the representative bodies of state power of regions, districts, cities are held, respectively, in the year of the expiration of their constitutional term of office — on the first Sunday of the third decade of October. Elections are held on the basis of universal, equal and direct suffrage by secret ballot. Citizens of the Republic of Uzbekistan who have reached the age of eighteen have the right to vote. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.
These are the goals and objectives that are pursued by one of the youngest multilateral institutions - the Shanghai Cooperation Organization (SCO). In fact, it is a unique interstate structure that has managed to unite countries with different cultural and civilizational codes, their own foreign policy guidelines and models of national development. Кўп томонлама фаолиятга асосланган энг ёш институтлардан бири – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти айнан мана шундай мақсад ва вазифаларни кўзлайди. Бу ташкилот маданий-цивилизацион қарашлари турлича, ўз ташқи сиёсий йўналишлари ва миллий тараққиёт моделларига эга мамлакатларни бирлаштира олган ўзига хос давлатлараро тузилмадир.
Therefore, the number of states that are ready to cooperate with the SCO is growing every year, and this is especially noticeable in the context of the transformation of the modern system of international and regional relations. Шу сабабли ҳам ШҲТ фаолиятига қўшилиш истагидаги давлатлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Бу тенденция халқаро ва минтақавий муносабатлар тизими трансформация жараёнини бошидан кечираётган бугунги шароитда яққол кўзга ташланмоқда.
The economic value of the SCO is enhanced by the self-sufficiency of its space, where there are dynamically developing economies of the world with huge human, intellectual and technological potential, and the existence of large volumes of unused natural resources. ШҲТ маконидаги давлатларнинг юксак инсоний, интеллектуал ва технологик салоҳиятга, жадал ривожланаётган иқтисодиётларга ва ҳали тўлақонли фойдаланилмаган табиий захираларга эга экани ташкилотнинг иқтисодий аҳамиятини янада оширишга хизмат қилади.