USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ar: 9659 words & 3 translates

English Ўзбек
solemnly declaring their adherence to human rights and principles of state sovereignty, инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб,
aware of their ultimate responsibility to the present and the future generations, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда,
aiming to ensure civil peace and national accord, represented by their plenipotentiary deputies фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида,
PART ONE. FUNDAMENTAL PRINCIPLES БИРИНЧИ БЎЛИМ. АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАР
The Republic of Uzbekistan shall ensure a respectful attitude toward the languages, customs and traditions of all nationalities and ethnic groups living on its territory, and create the conditions necessary for their development. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.
The people are the sole source of state power. Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир.
Any seizure of powers belonging to state authority, suspension or termination of activity of the bodies of state authority contrary to the procedure prescribed by the Constitution, as well as the formation of any new or parallel bodies of state authority shall be regarded as unconstitutional and punishable by law. Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади.
All citizens of the Republic of Uzbekistan, regardless of their nationality, constitute the people of Uzbekistan. Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади.
No section of society, political party, public association, movement or individual shall have the right to act on behalf of the people of Uzbekistan. Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас.
The principle of the separation of power between the legislative, executive and judicial authorities shall underlie the system of state authority in the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.
PART TWO. BASIC HUMAN AND CIVIL RIGHTS, FREEDOMS AND DUTIES ИККИНЧИ БЎЛИМ. ИНСОН ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ
Citizenship in the Republic of Uzbekistan shall be equal for all regardless of the grounds of its acquisition. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир.
Every citizen of the Republic of Karakalpakstan shall be a citizen of the Republic of Uzbekistan. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.
The Republic of Uzbekistan shall guarantee legal protection to all its citizens both on the territory of the republic and abroad. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.
Foreign citizens and stateless persons, during their stay on the territory of the Republic of Uzbekistan, shall be guaranteed the rights and freedoms in accordance with the norms of international law. They shall perform the duties established by the Constitution, laws, and international agreements signed by the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар.
The right to exist is the inalienable right of every human being. Attempts on anyone’s life shall be regarded as the gravest crime. Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.
No one may be arrested or taken into custody except on lawful grounds. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.
No one may be adjudged guilty of a crime except by the sentence of a court and in conformity with the law. Such a person shall be guaranteed the right to legal defence during open court proceedings. Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.
Everyone shall be entitled to protection against encroachments on his honour, dignity, and interference in his private life, and shall be guaranteed inviolability of the home. Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

No one may enter a home, carry out a search or an examination, or violate the privacy of correspondence and telephone conversations, except on lawful grounds and in accordance with the procedure prescribed by law.

Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас.