USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ant: 1858 words & 2 translates

English Ўзбек
The Republic of Uzbekistan shall have its state symbols - the flag, the emblem, and the anthem-sanctioned by the law. Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга.
No ideology shall be granted the status of state ideology. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас.
Any privileges may be granted solely by the law and shall conform to the principles of social justice. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.
The Republic of Uzbekistan shall guarantee legal protection to all its citizens both on the territory of the republic and abroad. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.
Foreign citizens and stateless persons, during their stay on the territory of the Republic of Uzbekistan, shall be guaranteed the rights and freedoms in accordance with the norms of international law. They shall perform the duties established by the Constitution, laws, and international agreements signed by the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар.
No one may be adjudged guilty of a crime except by the sentence of a court and in conformity with the law. Such a person shall be guaranteed the right to legal defence during open court proceedings. Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.
Everyone shall be entitled to protection against encroachments on his honour, dignity, and interference in his private life, and shall be guaranteed inviolability of the home. Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга.
Everyone shall be guaranteed freedom of thought, speech and convictions. Everyone shall have the right to seek, obtain and disseminate any information, except that which is directed against the existing constitutional system and in some other instances specified by law. Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.
Freedom of conscience is guaranteed to all. Everyone shall have the right to profess or not to profess any religion. Any compulsory imposition of religion shall be impermissible. Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.
The privacy of bank deposits and the right to inheritance shall be guaranteed by law. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.
The state shall guarantee free secondary education. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.
Everyone shall be guaranteed the freedom of scientific research and engineering work, as well as the right to enjoy cultural benefits. Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.
Chapter 10. Guarantees of Human Rights and Freedoms X боб. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари
The economy of Uzbekistan, evolving towards market relations, is based on various forms of ownership. The state shall guarantee freedom of economic activity, entrepreneurship and labour with due regard for the priority of consumers’ rights, as well as equality and legal protection of all forms of ownership. Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be elected in equal quantity — in six persons — from the Republic of Karakalpakstan, regions and the city of Tashkent by secret ballot at relevant joint sessions of deputies of Zhokarghy Kenes of the Republic of Karakalpakstan, representative bodies of state authority of regions, districts, cities and towns from among these deputies.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади.

“I do solemnly swear to faithfully serve the people of Uzbekistan, to strictly follow the Constitution and laws of the Republic, to guarantee the rights and freedoms of its citizens, and to conscientiously perform the duties vested on the President of the Republic of Uzbekistan.” «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».
1) guarantee observance of rights and freedoms of citizens, the Constitution and laws of the Republic of Uzbekistan; 1) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир;
22) rule on matters of citizenship of the Republic of Uzbekistan and granting political asylum; 22) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади;
In case, when firm contradictions arise between the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan and the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the President of the Republic of Uzbekistan against the proposal officially presented to the President of the Republic of Uzbekistan by the deputies of the Legislative Chamber in quantity of not less than one-third of a total number, issues of vote of no confidence to the Prime Minister shall be introduced for discussion of the joint meeting of the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.
The khokim of region, district, city and town shall serve as the head of the representative and executive authorities of his relevant territory. Вакиллик ва ижроия ҳокимиятини тегишлилигига қараб вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бошқаради.