USA English ‹ › UZ Uzbek

Found animals: 26 words & 2 translates

English Ўзбек
animals ҳайвонлар

1. O you who believe! Fulfill your commitments. Livestock animals are permitted for you, except those specified to you; but not wild game while you are in pilgrim sanctity. Allah decrees whatever He wills.

1Эй иймон келтирганлар! Аҳдномаларга вафо қилинг! Сизга, кейин тиловат қилинадиганларидан бошқа, чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди, эҳромдалик вақтингизда овни ҳалол санамаган ҳолингизда. Албатта, Аллоҳ нимани ирода этса, шуни ҳукм қиладир.

3. Prohibited for you are carrion, blood, the flesh of swine, and animals dedicated to other than Allah; also the flesh of animals strangled, killed violently, killed by a fall, gored to death, mangled by wild animals—except what you rescue, and animals sacrificed on altars; and the practice of drawing lots. For it is immoral. Today, those who disbelieve have despaired of your religion, so do not fear them, but fear Me. Today I have perfected your religion for you, and have completed My favor upon you, and have approved Islam as a religion for you. But whoever is compelled by hunger, with no intent of wrongdoing—Allah is Forgiving and Merciful. 3Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич еган ҳайвонлар ҳаром қилинди. Магар, (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз, ҳалол. Ва бутларга сўйилган ҳайвонлар ҳам, чўплар ила фол очишингиз ҳам ҳаром қилинди. Бундай қилмоғингиз фосиқликдир. Бугунги кунда куфр келтирганлар динингизга зарар етказишдан умид уздилар. Улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. Кимки гуноҳга моил бўлмаган ҳолида очликдан музтар бўлса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.
138. And they say, “These animals and crops are restricted; none may eat them except those we permit,” by their claims, and animals whose backs are forbidden, and animals over which they do not pronounce the name of Allah—fabricating lies against Him. He will repay them for what they used to invent. 138Улар ўзларича: «Мана бу чорва ва эк инлар ҳаром, уларни фақат биз хоҳлаган кишиларгина ейрлар ва мана бу миниши ҳаром қилинган чорвалар», дедилар. Улар маълум чорваларга Аллоҳнинг номини зикр қилмаслар. Бу эса, у зотга туҳматдир. У тезда қилган туҳматлари туфайли уларга жазо беражак.
139. And they say, “What lies in the wombs of these animals is exclusively for our males, and prohibited to our wives.” But if it is stillborn, they can share in it. He will surely punish them for their allegations. He is Wise and Knowing. 139Улар, мана шу чорваларнинг қорнидаги нарсалар эркакларимизга ҳалол, аёлларимизга ҳаром, дерлар. Агар у(қориндаги нарса) ўлик бўлса, улар унга шериклардир. Тезда уларга васфлари учун Ўзи жазо беражак. Албатта, У ҳикматли ва яхши билувчи зотдир.
22. The worst of animals to Allah are the deaf and dumb—those who do not reason. 22Аллоҳнинг ҳузурида ҳайвоннинг энг ёмони, албатта, кару соқов бўлиб, ақл ишлатмайдиганлардир.
In the middle of the day he thought of the wild animals that might eat his meat, and he climbed the hill, carrying along his axe, the haul rope, and a sled lashing. In his weak state the making of the cache and storing of the meat was an all-afternoon task. He cut young saplings, trimmed them, and tied them together into a tall scaffold. It was not so strong a cache as he would have desired to make, but he had done his best. To hoist the meat to the top was heart-breaking. The larger pieces defied him until he passed the rope over a limb above, and, with one end fast to a piece of meat, put all his weight on the other end. Кундузи унинг миясига йиртқич ҳайвонлар озуқа захирасини ғажиб ташлайдилар, деган ўй келиб қолди-ю болта ва арқонни олиб, тепалик томон одимлади. Гўштни яшириш учун ўра кавлашга мадори етмасди; бунга нақд бир кун кетади. Бир қанча дарахт ғўлаларини жипс боғлаб, баландгина тахтасупа ясади. Кўзлагани кўнглидагидек чиқмаган эса- да, бундан ортиғи қўлидан келмасди. Гўштни юқорига кўтариш учун ўлардек зўриқиш зарур эди. Шу ерда Моргансон ҳийла ишлатди: арқонни дарахтнинг баланд шохидан ошириб ирғитди-да, бир томонига залворли гўшт бўлагини боғлаб, нариги учига бор вазнини ташлаб, юқорига тортди.
From the cache up the hillside arose a confused noise of snapping and snarling, punctuated by occasional short, sharp yelps. He increased his speed at much expense of pain, and cried loudly and threateningly. He saw the wolves hurrying away through the snow and underbrush, many of them, and he saw the scaffold down on the ground. The animals were heavy with the meat they had eaten, and they were content to slink away and leave the wreckage. Гўшт қолдирилган тепаликдан ора-чора увиллаётган бўриларнинг ириллаб ғажишаётгани қулоққа чалинди. Оғриқни ҳам писанд қилмай, Моргансон қадамини жадаллатди ва таҳдидли ҳай-ҳайлаб бақирди. Бўрилар кўздан йўқолди, улар бир гала экан. Тахтасупа қорда оёғи осмондан бўлиб ётарди. Йиртқичлар гўштни паққос тушурганларидан ва эгасига чайнаб-ғажиб ташланган сарқитларнигина қолдирганликларидан ўзларида йўқ шод бўлишса кераг-ов.
Finding it impossible to face the dogs Morganson stepped off the trail into the deep snow and floundered in a wide circle to the rear of the sled. Under the initiative of the leader, the team swung around in its tangled harness. Because of his crippled condition, Morganson could move only slowly. He saw the animals circling around on him and tried to retreat. He almost made it, but the big leader, with a savage lunge, sank its teeth into the calf of his leg. The flesh was slashed and torn, but Morganson managed to drag himself clear. Бу иблис малайлари яқин йўлатмаслигига амин бўлгач, Моргансон қалин қор кечиб, чаналарни айланиб ўтмоқчи бўлди. Йўлбошчи унга ташланди, бутун тўда ҳам шатак қайишга ўралашиб, раҳнамолари кетидан сапчишди. Оқсоқ оёқлари Моргансонга жадалроқ ҳаракатланишга имкон бермасди. Итлар ўраб олаётганини кўриб чекинмоқчи эди, йўлбошчи ит бир ҳамла билан оёғига тиш ботирди. Болдирини тишлаб узиб олай деса-да, барибир қутулиб кета олди.
In order to get to the tent he had to go wide of the sled and the savage animals. He stepped off the trail into the soft snow. Then he felt suddenly giddy and stood still. He was afraid to go on for fear he would fall down. He stood still for a long time, balancing himself on his crippled legs that were trembling violently from weakness. He looked down and saw the snow reddening at his feet. The blood flowed freely as ever. He had not thought the bite was so severe. He controlled his giddiness and stooped to examine the wound. The snow seemed rushing up to meet him, and he recoiled from it as from a blow. He had a panic fear that he might fall down, and after a struggle he managed to stand upright again. He was afraid of that snow that had rushed up to him. Чодирга бориш учун қутурган итларни узоқдан айланиб ўтиш лозим эди. Моргансон юмшоқ қорда юра юбошлади-ю, боши айланиб, таққа тўхтади. Агар яна бир қадам қўйса, йиқилишидан қўрқди. Шу важдан оёқлари қалт-қалт титраб, узоқ туриб қолди. Пастга кўз ташлади – оёқ ости қирмизи гилам тус олибди. Ярасидан қон оқиши тўхтамаганди. Ит шунчалик чуқур тишлайди, деб ким ўйлабди дейсиз! Бош айланиши ўтиб кетгач, жароҳатини текширмоқ учун энгашди. Оппоқ қор унга ташланаётгандай туюлди ва у мушт егандай орқага тисланди. Ваҳима бутун вужудини эгаллаб олди – қулаб тушмаса гўрга эди – у зўр бериб қаддини ростлади. Милт-милт йилтиллаётган оппоқ қор рангга кирди.
As soon as the light in the bedroom went out there was a stirring and a fluttering all through the farm buildings. Word had gone round during the day that old Major, the prize Middle White boar, had had a strange dream on the previous night and wished to communicate it to the other animals. It had been agreed that they should all meet in the big barn as soon as Mr. Jones was safely out of the way. Old Major (so he was always called, though the name under which he had been exhibited was Willingdon Beauty) was so highly regarded on the farm that everyone was quite ready to lose an hour's sleep in order to hear what he had to say. Ётоқхонада чироқ ўчиши билан молхонада безовта ҳаракатлар бошланди. Кун бўйи ҳайвонлар орасида миш-мишлар тарқалди, гўёки кекса майор, мидлуайтлик мукофотланган ахта чўчқа ўтган кеча ғалати туш кўрибди ва бугун бу ҳақда бошқа жониворларга сўзлаб берар экан. Ҳаммалари, мистер Жонс кўздан батамом ғойиб бўлиши билан, катта омборда кўришишга қарор қилишди. Кекса майор (уни ҳамиша шундай аташарди, ҳолбуки, кўргазмаларга олиб борганда “Уиллингтон Гўзали” деган ном остида намойиш этишарди) молхонада жуда катта ҳурмат-эътиборга сазовор эди, шунинг учун бу таклифга ҳамма ҳайвонлар рози бўлишди.
At one end of the big barn, on a sort of raised platform, Major was already ensconced on his bed of straw, under a lantern which hung from a beam. He was twelve years old and had lately grown rather stout, but he was still a majestic-looking pig, with a wise and benevolent appearance in spite of the fact that his tushes had never been cut. Before long the other animals began to arrive and make themselves comfortable after their different fashions. First came the three dogs, Bluebell, Jessie, and Pincher, and then the pigs, who settled down in the straw immediately in front of the platform. The hens perched themselves on the window-sills, the pigeons fluttered up to the rafters, the sheep and cows lay down behind the pigs and began to chew the cud. Майор аллақачон омбор охиридаги ўзининг пичан ғарамидан қилинган юксак тахтида, тўсинга осилган чироқ остида оломонни кутиб турарди. У ўн икки ёшда бўлиб, охирги пайтларда бўйига эмас, энига кўпроқ кенгайган эди, барибир, қўрқинч соладиган сўйлоқ тишларига қарамасдан, аввалгидай олийжаноб чўчқалигича қолган, кўзларидан донишмандлик ва меҳр нури таралиб турарди. Ҳамма ҳайвонлар тўплангунча, ҳар бири ўз таъбига монанд жой топиб ўтиргунча, анча кўп вақт ўтди. Биринчи бўлиб учта кўппак — Блюбелл, Жесси ва Пинчер келди, унинг ортидан чўчқалар киришди ва тепалик ёнидаги пичан устидан жой олишди. Товуқлар дераза пештахталарига жойлашдилар, кабутарлар потирлашиб, том остидаги тўсинларга тизилишди, қўйлар ва сигирлар эса дарҳол чўчқаларнинг ёнига ўзларини ташладилар ва пичан чайнашга тушдилар.
After the horses came Muriel, the white goat, and Benjamin, the donkey. Benjamin was the oldest animal on the farm, and the worst tempered. He seldom talked, and when he did, it was usually to make some cynical remark—for instance, he would say that God had given him a tail to keep the flies off, but that he would sooner have had no tail and no flies. Alone among the animals on the farm he never laughed. If asked why, he would say that he saw nothing to laugh at. Nevertheless, without openly admitting it, he was devoted to Boxer; the two of them usually spent their Sundays together in the small paddock beyond the orchard, grazing side by side and never speaking. Отлардан сўнг оқ эчки Мюриэл ва эшак Бенжамин келди. У бу молхонада энг кўп яшаган ҳайвон бўлиб, хаддан зиёд расво характери бор эди. У кам гапирар, мабодо гапириб қолса, юзинг-бетинг демай, шарттакилик қиларди — масалан, у бир куни Яратган менга сўна-пашшаларни ҳайдаш учун дум берган, аммо пашшалар ҳам, дум ҳам бўлмаса афзал эди, деган. Ҳайвонлар орасида ҳеч қачон кулмаган ва кулмайдиган жонивор ҳам у эди. Нега бундай ғамгин экани ҳақида савол берилганда, у бу дунёда қувонч учун сабаб ҳали йўқлигини айтганди. Шунга қарамасдан, у тулпор Боксёрга боғланиб қолганди; одатда, улар якшанба кунларини боғ ёнидаги мўъжазгина яйловда майсаларни ковшаниб, ёнма-ён ўтказишарди.
All the animals were now present except Moses, the tame raven, who slept on a perch behind the back door. When Major saw that they had all made themselves comfortable and were waiting attentively, he cleared his throat and began: Орқа эшик ёнидаги таёқ учида ўтирган, қўлга ўргатилган қарға Мозусдан бошқа барча жониворлар жам бўлган эди. Ҳаммага қулай тарзда жойлашиб олишларини ва сукунат чўкишини кутиб, майор томоғини тозалади-да, гап бошлади:
"But is this simply part of the order of nature? Is it because this land of ours is so poor that it cannot afford a decent life to those who dwell upon it? No, comrades, a thousand times no! The soil of England is fertile, its climate is good, it is capable of affording food in abundance to an enormously greater number of animals than now inhabit it. This single farm of ours would support a dozen horses, twenty cows, hundreds of sheep—and all of them living in a comfort and a dignity that are now almost beyond our imagining. Why then do we continue in this miserable condition? Because nearly the whole of the produce of our labour is stolen from us by human beings. There, comrades, is the answer to all our problems. It is summed up in a single word—Man. Man is the only real enemy we have. Remove Man from the scene, and the root cause of hunger and overwork is abolished for ever. Аслида ҳақиқий ҳолат шундай бўлишги мумкинми? Бу она заминимизнинг қашшоқлигиданми, ер унда яшайдиган ва меҳнат қилаётган барча жониворларни боқа олмайдими? Йўқ, ўртоқлар, минг бора йўқ! Англияда иқлим майин, замин ҳосилдор, ер ҳозир яшаётганидан ҳам кўпроқ жониворларни боқа олади. Бизники сингари молхона ўнлаб отларни, йигирмата сигирни, юзлаб қўйларни боқа олади — ва уларнинг ҳаёти қулайликларга тўла, ўзлари иззат-эътиборга эга бўладилар, биз бу ҳақда ҳали орзу ҳам қила олмаймиз. Нега биз бу қадар тубан аҳволда яшашда давом этмоқдамиз? Сабаби шундаки, биз ўз меҳнатимиз билан яратаётган деярли ҳамма нарса одамлар томонидан ўзлаштириб юборилмоқда. Мана, ўртоқлар, барча саволларнинг жавоби қай ерда экан. Бу битта, аммо ягона — одамдеган сўздадир. Бизнинг ягона ҳақиқий душманимиз — одам. Саҳнадан одамни олиб ташланг, очлик ва аёвсиз меҳнатнинг сабаби йўқолади.
"Man is the only creature that consumes without producing. He does not give milk, he does not lay eggs, he is too weak to pull the plough, he cannot run fast enough to catch rabbits. Yet he is lord of all the animals. He sets them to work, he gives back to them the bare minimum that will prevent them from starving, and the rest he keeps for himself. Our labour tills the soil, our dung fertilises it, and yet there is not one of us that owns more than his bare skin. You cows that I see before me, how many thousands of gallons of milk have you given during this last year? And what has happened to that milk which should have been breeding up sturdy calves? Every drop of it has gone down the throats of our enemies. Одам — ўзи ҳеч нарса ишлаб чиқармай, ҳаммасини ҳазм қиладиган ягона махлуқдир. У сут бермайди, тухум туғмайди, омочни судраш учун унинг кучи етмайди, қуёнларни тутиб олиш учун тезлиги суст. Шунга қарамай, у барча жонзодларнинг олий ҳокими. У жониворларни ишга ҳайдайди, емишни фақат улар очликдан азоб чекмайдиган даражада беради — қолган ҳамма нарса унинг ихтиёрида қолади. Бизнинг меҳнатимиз билан ер шудгор қилинади, бизнинг гўнгимиз билан ер озиқланади, — бизнинг эса баданимизни ёпган теримиздан бошқа мулкимиз йўқ. Мана сизлар, ҳозир қаршимда ястаниб ўтирган сигирлар, — ўтган йил мобайнида қанча сут бердинглар? Сизлар бўлиқ бузоқларингизни озиқлантиришингиз мумкин бўлган сут нима бўлди? Уларни сўнгги томчисигача душманларимиз ичиб, ютиб юборишди.
"And remember, comrades, your resolution must never falter. No argument must lead you astray. Never listen when they tell you that Man and the animals have a common interest, that the prosperity of the one is the prosperity of the others. It is all lies. Man serves the interests of no creature except himself. And among us animals let there be perfect unity, perfect comradeship in the struggle. All men are enemies. All animals are comrades." Эсда тутинглар, ўртоқлар, — сизнинг жасоратингиз, журъатингиз барқарор ва собит бўлсин. Сизларни ҳеч қандай ғайри фикрлар йўлдан адаштирмасин. Агар кимдир жониворлар ва одамлар ўртасида умумий манфаатлар бор, бир томоннинг фаравонлиги иккинчи томоннинг фаровонлиги демакдир, деб гапира бошласа, уни эшитманглар. Буларнинг бари ёлғон! Одамларни ўзлариникидан бошқа ҳеч кимнинг манфаати қизиқтирмайди. Биз, ҳайвонларнинг орасида эса жангда енгилмас бирлик, мустаҳкам биродарлик ғалаба қилсин. Барча одамлар — душманларимиз. Барча ҳайвонлар — биродарлар.
"I have little more to say. I merely repeat, remember always your duty of enmity towards Man and all his ways. Whatever goes upon two legs is an enemy. Whatever goes upon four legs, or has wings, is a friend. And remember also that in fighting against Man, we must not come to resemble him. Even when you have conquered him, do not adopt his vices. No animal must ever live in a house, or sleep in a bed, or wear clothes, or drink alcohol, or smoke tobacco, or touch money, or engage in trade. All the habits of Man are evil. And, above all, no animal must ever tyrannise over his own kind. Weak or strong, clever or simple, we are all brothers. No animal must ever kill any other animal. All animals are equal. — Мен яна озгина нарсани қўшимча қиламан, холос. Мен такрор айтаман: ёдда сақланг, сизнинг мажбуриятингиз — одамларга ва уларнинг ҳар қандай ташаббусларига қарши курашишдир. Икки оёқда юрадиган ҳар бир жон — ғаним. Тўртта оёғи ёки қаноти бор ҳар бир жон — дўст. Яна шуни ёдда тутингки, инсон билан курашда ҳам биз ҳеч вақт унга ўхшашимиз мумкин эмас. Ҳатто ғалаба қилганимизда ҳам инсон яратган ҳамма нарсани рад этамиз. Ҳеч бир ҳайвон уйда яшамаслиги, тўшакда ухламаслиги, кийим киймаслиги, ароқ ичмаслиги, тамаки чекмаслиги, пулга қўл теккизмаслиги ва савдогарлик қилмаслиги керак. Инсоннинг ҳамма одатлари — ёвузликдир! Бундан ташқари, ҳеч бир жонивор ўз қардошларига зулм қилмасин. Заифмизми ёки кучлимизми, ақллимизми ёки ахмоқмизми — ҳаммамиз биродарлармиз! Бирор-бир жонивор бошқа жониворларни ўлдириши мумкин эмас. Ҳамма ҳайвонлар тенгдир.
The singing of this song threw the animals into the wildest excitement. Almost before Major had reached the end, they had begun singing it for themselves. Even the stupidest of them had already picked up the tune and a few of the words, and as for the clever ones, such as the pigs and dogs, they had the entire song by heart within a few minutes. And then, after a few preliminary tries, the whole farm burst out into 'Beasts of England' in tremendous unison. The cows lowed it, the dogs whined it, the sheep bleated it, the horses whinnied it, the ducks quacked it. They were so delighted with the song that they sang it right through five times in succession, and might have continued singing it all night if they had not been interrupted. Бу қўшиқнинг биргаликда ижро этилиши барча ҳайвонларни ёввойи жунбушга келтирди. Майор охирги сўзни талаффуз қилиши билан, жониворлар қўшиқни қайтадан айта бошлашди. Иштирокчиларнинг энг анқовлари ҳам оҳангга тушиб олишди ва бир неча билган сўзларини илиб кетишди, энг ақлли бўлган чўчқалар ва итларга келсак, улар бир-икки дақиқада дарров қўшиқни дилларининг туб-тубидан куйлай бошлашди. Бир-бирларига мослашувга бир неча бор уринишдан сўнг — бутун молхона ҳайратли бир якдилликда “Англия жониворлари”ни баралла айта бошлади. Сигирлар қўшиқни маърашар, итлар ириллашар, қўйлар баърашар, сигирлар маърашар, отлар кишнар ва ўрдаклар ғақиллашарди. Улар шу қадар завқ билан куйлашардики, қўшиқ беш марта кетма-кет ижро этилди, ҳар гал аввалгисидан яхши эди, агар уларни узиб қўйишмаса — тун бўйи куйлашарди.
Unfortunately, the uproar awoke Mr. Jones, who sprang out of bed, making sure that there was a fox in the yard. He seized the gun which always stood in a corner of his bedroom, and let fly a charge of number 6 shot into the darkness. The pellets buried themselves in the wall of the barn and the meeting broke up hurriedly. Everyone fled to his own sleeping-place. The birds jumped on to their perches, the animals settled down in the straw, and the whole farm was asleep in a moment. Афсуски, шовқиндан мистер Жонс уйғониб кетди, ҳовлига тулки кириб қолган деган қатъият билан тўшакдан турди. У ҳамиша боши устида турадиган милтиғини ушлаб, ҳовлига чиқди ва бир-икки марта қоронғуликка ўқ отди. Ўқларнинг бири омборнинг деворига тегди ва... мажлис ўша заҳоти тугади. Ҳамма ўзи ҳамиша тунни ўтказадиган тешикларига тарқаб кетди. Қушлар ўзларининг қўноқларига қўнишди, ҳайвонлар пичанга ағанашди, бутун молхона дарҳол уйқуга ботди.