USA English ‹ › UZ Uzbek

Found animal: 40 words & 2 translates

English Ўзбек
animal ҳайвон
animals ҳайвонлар

1. O you who believe! Fulfill your commitments. Livestock animals are permitted for you, except those specified to you; but not wild game while you are in pilgrim sanctity. Allah decrees whatever He wills.

1Эй иймон келтирганлар! Аҳдномаларга вафо қилинг! Сизга, кейин тиловат қилинадиганларидан бошқа, чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди, эҳромдалик вақтингизда овни ҳалол санамаган ҳолингизда. Албатта, Аллоҳ нимани ирода этса, шуни ҳукм қиладир.

3. Prohibited for you are carrion, blood, the flesh of swine, and animals dedicated to other than Allah; also the flesh of animals strangled, killed violently, killed by a fall, gored to death, mangled by wild animals—except what you rescue, and animals sacrificed on altars; and the practice of drawing lots. For it is immoral. Today, those who disbelieve have despaired of your religion, so do not fear them, but fear Me. Today I have perfected your religion for you, and have completed My favor upon you, and have approved Islam as a religion for you. But whoever is compelled by hunger, with no intent of wrongdoing—Allah is Forgiving and Merciful. 3Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич еган ҳайвонлар ҳаром қилинди. Магар, (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз, ҳалол. Ва бутларга сўйилган ҳайвонлар ҳам, чўплар ила фол очишингиз ҳам ҳаром қилинди. Бундай қилмоғингиз фосиқликдир. Бугунги кунда куфр келтирганлар динингизга зарар етказишдан умид уздилар. Улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. Кимки гуноҳга моил бўлмаган ҳолида очликдан музтар бўлса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.

95. O you who believe! do not kill game while you are in pilgrim sanctity. Whoever of you kills any intentionally, its penalty shall be a domestic animal comparable to what he killed, as determined by two honest persons among you—an offering delivered to the Kaabah. Or he may atone by feeding the needy, or its equivalent in fasting, so that he may taste the consequences of his conduct. Allah forgives what is past. But whoever repeats, Allah will take revenge on him. Allah is Almighty, Avenger.

95Эй иймон келтирганлар! Эҳромдалик ҳолингизда овни ўлдирманг. Сиздан ким уни қасддан ўлдирса, жазоси сиздан икки одил киши ҳукмига мувофиқ чорва ҳайвонларидан у(ов)га тенг келадиганини ҳадий қилиб Каъбага етказишдир. Ёхуд унинг каффорати мискинларга таом бериш ёки шу баробарида, ўз қилмишининг ёмон оқибатини татиб кўрсин учун, рўза тутишдир. Ўтганларини Аллоҳ авф қилди. Ким қайтарса, Аллоҳ ундан интиқом оладир. Зотан, Аллоҳ азиз, интиқом эгасидир.

38. There is no animal on land, nor a bird flying with its wings, but are communities like you. We neglected nothing in the Scripture. Then to their Lord they will be gathered. 38Ер юзидаги юрувчи ҳар бир жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай ёзганмиз. Сўнгра Роббиларига жамланурлар.
138. And they say, “These animals and crops are restricted; none may eat them except those we permit,” by their claims, and animals whose backs are forbidden, and animals over which they do not pronounce the name of Allah—fabricating lies against Him. He will repay them for what they used to invent. 138Улар ўзларича: «Мана бу чорва ва эк инлар ҳаром, уларни фақат биз хоҳлаган кишиларгина ейрлар ва мана бу миниши ҳаром қилинган чорвалар», дедилар. Улар маълум чорваларга Аллоҳнинг номини зикр қилмаслар. Бу эса, у зотга туҳматдир. У тезда қилган туҳматлари туфайли уларга жазо беражак.
139. And they say, “What lies in the wombs of these animals is exclusively for our males, and prohibited to our wives.” But if it is stillborn, they can share in it. He will surely punish them for their allegations. He is Wise and Knowing. 139Улар, мана шу чорваларнинг қорнидаги нарсалар эркакларимизга ҳалол, аёлларимизга ҳаром, дерлар. Агар у(қориндаги нарса) ўлик бўлса, улар унга шериклардир. Тезда уларга васфлари учун Ўзи жазо беражак. Албатта, У ҳикматли ва яхши билувчи зотдир.
22. The worst of animals to Allah are the deaf and dumb—those who do not reason. 22Аллоҳнинг ҳузурида ҳайвоннинг энг ёмони, албатта, кару соқов бўлиб, ақл ишлатмайдиганлардир.
The next morning circumstance eased its grip on him. As he started to come out of the tent he saw a huge bull-moose crossing the swale some four hundred yards away. Morganson felt a surge and bound of the blood in him, and then went unaccountably weak. A nausea overpowered him, and he was compelled to sit down a moment to recover. Then he reached for his rifle and took careful aim. The first shot was a hit: he knew it; but the moose turned and broke for the wooded hillside that came down to the swale. Morganson pumped bullets wildly among the trees and brush at the fleeing animal, until it dawned upon him that he was exhausting the ammunition he needed for the sled-load of life for which he waited. Эртасига тақдир унга мурувват кўрсатди. Тонг саҳар кулбадан чиқибоқ тўрт юз ярд нарида юрган буғуга кўзи тушди. Моргансон илкис томирларида қон тезоблик билан югургилаётганини ҳис этди. Кейин эса вужудини тушуниксиз мадорсизлик эгаллади, томоғи қақраб кетди. Ўзига келиб олиш учун бир зумга қорга ётиб олди. Кейин милтиқни тўғрилаб, буғуни аста мўлжалга олди. Биринчи ўқ нишонга тегди, бунга ишончи комил. Бироқ буғу юқорига, тепалик томон чопиб кетди. Моргансон ғазабланиб, дарахтлар орасида лип-лип кўзга ташланаётган ҳайвоннинг ортидан кетма-кет ўқ узаверди. Бу ҳол токи у ҳаёт-мамоти учун зарур бўлган ўқларни ҳавога учираётганини англамагунча давом этди.
He stopped shooting, and watched. He noted the direction of the animal's flight, and, high up on the hillside in an opening among the trees, saw the trunk of a fallen pine. Continuing the moose's flight in his mind he saw that it must pass the trunk. He resolved on one more shot, and in the empty air above the trunk he aimed and steadied his wavering rifle. The animal sprang into his field of vision, with lifted fore-legs as it took the leap. He pulled the trigger. With the explosion the moose seemed to somersault in the air. It crashed down to earth in the snow beyond and flurried the snow into dust. Зимдан кузата бошлади. Буғунинг йўналишини белгилаётиб, ўрмон ичидаги ялангликда қулаб ётган қарағайни пайқаб қолди. Хаёлан “қочоқ”нинг йўналиш чизиғини тортаётиб, буғу айнан шу қарағайнинг ён-веридан ўтади, деган тўхтамга келди. Яна битта ўқнинг баҳридан ўтса ўтибди-да. Қалтироқ қўллари билан милтиқни маҳкамроқ сиқиб, қарағай узра бўшлиқни нишонга олди. Буғу олд оёқларини кўтариб сакраган кез Моргансон варанглатиб ўқ узди. Буғу ҳаводаёқ жонсизланиб, қорга қулади.
In the middle of the day he thought of the wild animals that might eat his meat, and he climbed the hill, carrying along his axe, the haul rope, and a sled lashing. In his weak state the making of the cache and storing of the meat was an all-afternoon task. He cut young saplings, trimmed them, and tied them together into a tall scaffold. It was not so strong a cache as he would have desired to make, but he had done his best. To hoist the meat to the top was heart-breaking. The larger pieces defied him until he passed the rope over a limb above, and, with one end fast to a piece of meat, put all his weight on the other end. Кундузи унинг миясига йиртқич ҳайвонлар озуқа захирасини ғажиб ташлайдилар, деган ўй келиб қолди-ю болта ва арқонни олиб, тепалик томон одимлади. Гўштни яшириш учун ўра кавлашга мадори етмасди; бунга нақд бир кун кетади. Бир қанча дарахт ғўлаларини жипс боғлаб, баландгина тахтасупа ясади. Кўзлагани кўнглидагидек чиқмаган эса- да, бундан ортиғи қўлидан келмасди. Гўштни юқорига кўтариш учун ўлардек зўриқиш зарур эди. Шу ерда Моргансон ҳийла ишлатди: арқонни дарахтнинг баланд шохидан ошириб ирғитди-да, бир томонига залворли гўшт бўлагини боғлаб, нариги учига бор вазнини ташлаб, юқорига тортди.
From the cache up the hillside arose a confused noise of snapping and snarling, punctuated by occasional short, sharp yelps. He increased his speed at much expense of pain, and cried loudly and threateningly. He saw the wolves hurrying away through the snow and underbrush, many of them, and he saw the scaffold down on the ground. The animals were heavy with the meat they had eaten, and they were content to slink away and leave the wreckage. Гўшт қолдирилган тепаликдан ора-чора увиллаётган бўриларнинг ириллаб ғажишаётгани қулоққа чалинди. Оғриқни ҳам писанд қилмай, Моргансон қадамини жадаллатди ва таҳдидли ҳай-ҳайлаб бақирди. Бўрилар кўздан йўқолди, улар бир гала экан. Тахтасупа қорда оёғи осмондан бўлиб ётарди. Йиртқичлар гўштни паққос тушурганларидан ва эгасига чайнаб-ғажиб ташланган сарқитларнигина қолдирганликларидан ўзларида йўқ шод бўлишса кераг-ов.
Finding it impossible to face the dogs Morganson stepped off the trail into the deep snow and floundered in a wide circle to the rear of the sled. Under the initiative of the leader, the team swung around in its tangled harness. Because of his crippled condition, Morganson could move only slowly. He saw the animals circling around on him and tried to retreat. He almost made it, but the big leader, with a savage lunge, sank its teeth into the calf of his leg. The flesh was slashed and torn, but Morganson managed to drag himself clear. Бу иблис малайлари яқин йўлатмаслигига амин бўлгач, Моргансон қалин қор кечиб, чаналарни айланиб ўтмоқчи бўлди. Йўлбошчи унга ташланди, бутун тўда ҳам шатак қайишга ўралашиб, раҳнамолари кетидан сапчишди. Оқсоқ оёқлари Моргансонга жадалроқ ҳаракатланишга имкон бермасди. Итлар ўраб олаётганини кўриб чекинмоқчи эди, йўлбошчи ит бир ҳамла билан оёғига тиш ботирди. Болдирини тишлаб узиб олай деса-да, барибир қутулиб кета олди.
In order to get to the tent he had to go wide of the sled and the savage animals. He stepped off the trail into the soft snow. Then he felt suddenly giddy and stood still. He was afraid to go on for fear he would fall down. He stood still for a long time, balancing himself on his crippled legs that were trembling violently from weakness. He looked down and saw the snow reddening at his feet. The blood flowed freely as ever. He had not thought the bite was so severe. He controlled his giddiness and stooped to examine the wound. The snow seemed rushing up to meet him, and he recoiled from it as from a blow. He had a panic fear that he might fall down, and after a struggle he managed to stand upright again. He was afraid of that snow that had rushed up to him. Чодирга бориш учун қутурган итларни узоқдан айланиб ўтиш лозим эди. Моргансон юмшоқ қорда юра юбошлади-ю, боши айланиб, таққа тўхтади. Агар яна бир қадам қўйса, йиқилишидан қўрқди. Шу важдан оёқлари қалт-қалт титраб, узоқ туриб қолди. Пастга кўз ташлади – оёқ ости қирмизи гилам тус олибди. Ярасидан қон оқиши тўхтамаганди. Ит шунчалик чуқур тишлайди, деб ким ўйлабди дейсиз! Бош айланиши ўтиб кетгач, жароҳатини текширмоқ учун энгашди. Оппоқ қор унга ташланаётгандай туюлди ва у мушт егандай орқага тисланди. Ваҳима бутун вужудини эгаллаб олди – қулаб тушмаса гўрга эди – у зўр бериб қаддини ростлади. Милт-милт йилтиллаётган оппоқ қор рангга кирди.
As soon as the light in the bedroom went out there was a stirring and a fluttering all through the farm buildings. Word had gone round during the day that old Major, the prize Middle White boar, had had a strange dream on the previous night and wished to communicate it to the other animals. It had been agreed that they should all meet in the big barn as soon as Mr. Jones was safely out of the way. Old Major (so he was always called, though the name under which he had been exhibited was Willingdon Beauty) was so highly regarded on the farm that everyone was quite ready to lose an hour's sleep in order to hear what he had to say. Ётоқхонада чироқ ўчиши билан молхонада безовта ҳаракатлар бошланди. Кун бўйи ҳайвонлар орасида миш-мишлар тарқалди, гўёки кекса майор, мидлуайтлик мукофотланган ахта чўчқа ўтган кеча ғалати туш кўрибди ва бугун бу ҳақда бошқа жониворларга сўзлаб берар экан. Ҳаммалари, мистер Жонс кўздан батамом ғойиб бўлиши билан, катта омборда кўришишга қарор қилишди. Кекса майор (уни ҳамиша шундай аташарди, ҳолбуки, кўргазмаларга олиб борганда “Уиллингтон Гўзали” деган ном остида намойиш этишарди) молхонада жуда катта ҳурмат-эътиборга сазовор эди, шунинг учун бу таклифга ҳамма ҳайвонлар рози бўлишди.
At one end of the big barn, on a sort of raised platform, Major was already ensconced on his bed of straw, under a lantern which hung from a beam. He was twelve years old and had lately grown rather stout, but he was still a majestic-looking pig, with a wise and benevolent appearance in spite of the fact that his tushes had never been cut. Before long the other animals began to arrive and make themselves comfortable after their different fashions. First came the three dogs, Bluebell, Jessie, and Pincher, and then the pigs, who settled down in the straw immediately in front of the platform. The hens perched themselves on the window-sills, the pigeons fluttered up to the rafters, the sheep and cows lay down behind the pigs and began to chew the cud. Майор аллақачон омбор охиридаги ўзининг пичан ғарамидан қилинган юксак тахтида, тўсинга осилган чироқ остида оломонни кутиб турарди. У ўн икки ёшда бўлиб, охирги пайтларда бўйига эмас, энига кўпроқ кенгайган эди, барибир, қўрқинч соладиган сўйлоқ тишларига қарамасдан, аввалгидай олийжаноб чўчқалигича қолган, кўзларидан донишмандлик ва меҳр нури таралиб турарди. Ҳамма ҳайвонлар тўплангунча, ҳар бири ўз таъбига монанд жой топиб ўтиргунча, анча кўп вақт ўтди. Биринчи бўлиб учта кўппак — Блюбелл, Жесси ва Пинчер келди, унинг ортидан чўчқалар киришди ва тепалик ёнидаги пичан устидан жой олишди. Товуқлар дераза пештахталарига жойлашдилар, кабутарлар потирлашиб, том остидаги тўсинларга тизилишди, қўйлар ва сигирлар эса дарҳол чўчқаларнинг ёнига ўзларини ташладилар ва пичан чайнашга тушдилар.
The two cart-horses, Boxer and Clover, came in together, walking very slowly and setting down their vast hairy hoofs with great care lest there should be some small animal concealed in the straw. Clover was a stout motherly mare approaching middle life, who had never quite got her figure back after her fourth foal. Boxer was an enormous beast, nearly eighteen hands high, and as strong as any two ordinary horses put together. A white stripe down his nose gave him a somewhat stupid appearance, and in fact he was not of first-rate intelligence, but he was universally respected for his steadiness of character and tremendous powers of work. Боксёр ва Кловер исмли тулпорлар биргаликда келишди. Улар, кенг ва юнгли туёқлари имкон қадар оз жойни эгаллаши учун, эҳтиёткорлик билан, секин ҳаракатланишарди. Кловер ўрта ёшлардаги баланд байтал бўлиб, тўртинчи тойчоғини туққанидан кейин сўлқиллаб қолганди. Боксёрнинг ташқи кўриниши ғайриихтиёрий ҳурматни уйғотарди — яғрини баландлигидан бўйи 6 фут бўлиб, у шу қадар кучли эдики, оддий отларнинг иккитасичалик қувватга эга эди. Унинг башарасини кесиб ўтган оқ чизиқ тулпорга ахмоқона кўриниш берар, ростини айтганда, ўзи ҳам у қадар ақлли эмас эди, бироқ ўзининг сокин хулқ-атвори ва ғаройиб меҳнатсеварлиги билан ҳаммага ёқар эди.
After the horses came Muriel, the white goat, and Benjamin, the donkey. Benjamin was the oldest animal on the farm, and the worst tempered. He seldom talked, and when he did, it was usually to make some cynical remark—for instance, he would say that God had given him a tail to keep the flies off, but that he would sooner have had no tail and no flies. Alone among the animals on the farm he never laughed. If asked why, he would say that he saw nothing to laugh at. Nevertheless, without openly admitting it, he was devoted to Boxer; the two of them usually spent their Sundays together in the small paddock beyond the orchard, grazing side by side and never speaking. Отлардан сўнг оқ эчки Мюриэл ва эшак Бенжамин келди. У бу молхонада энг кўп яшаган ҳайвон бўлиб, хаддан зиёд расво характери бор эди. У кам гапирар, мабодо гапириб қолса, юзинг-бетинг демай, шарттакилик қиларди — масалан, у бир куни Яратган менга сўна-пашшаларни ҳайдаш учун дум берган, аммо пашшалар ҳам, дум ҳам бўлмаса афзал эди, деган. Ҳайвонлар орасида ҳеч қачон кулмаган ва кулмайдиган жонивор ҳам у эди. Нега бундай ғамгин экани ҳақида савол берилганда, у бу дунёда қувонч учун сабаб ҳали йўқлигини айтганди. Шунга қарамасдан, у тулпор Боксёрга боғланиб қолганди; одатда, улар якшанба кунларини боғ ёнидаги мўъжазгина яйловда майсаларни ковшаниб, ёнма-ён ўтказишарди.
All the animals were now present except Moses, the tame raven, who slept on a perch behind the back door. When Major saw that they had all made themselves comfortable and were waiting attentively, he cleared his throat and began: Орқа эшик ёнидаги таёқ учида ўтирган, қўлга ўргатилган қарға Мозусдан бошқа барча жониворлар жам бўлган эди. Ҳаммага қулай тарзда жойлашиб олишларини ва сукунат чўкишини кутиб, майор томоғини тозалади-да, гап бошлади: