USA English ‹ › UZ Uzbek

Found among: 285 words & 2 translates

English Ўзбек

Members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be elected in equal quantity — in six persons — from the Republic of Karakalpakstan, regions and the city of Tashkent by secret ballot at relevant joint sessions of deputies of Zhokarghy Kenes of the Republic of Karakalpakstan, representative bodies of state authority of regions, districts, cities and towns from among these deputies.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади.

On the law rejected by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan the Legislative Chamber and the Senate, on a par with, may form from among deputies of the Legislative Chamber and members of the Senate a conciliatory commission for overcoming the occured disagreements. At adoption by the chambers proposals of the conciliatory commission the law shall be subject to consideration in ordinary procedure. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин. Палаталар келишув комиссияси таклифларини қабул қилганда қонун одатдаги тартибда кўриб чиқилиши керак.
The Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall elect from among its composition the Chairman of the Senate and his deputies. The Chairman of the Senate shall be elected upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ўз таркибидан Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлайди. Сенат Раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан сайланади.
The Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan for the term of its powers shall elect from among deputies of the Legislative Chamber the committees for drafting laws, preliminary consideration and preparation of matters to be submitted to the Legislative Chamber, control over the implementation of laws of the Republic of Uzbekistan and decisions to be adopted by the Legislative Chamber. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан қўмиталарни сайлайди.
The Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan for the term of its powers shall elect from among senators the committees for preliminary consideration and preparation of matters to be submitted to the Senate, control over the implementation of laws of the Republic of Uzbekistan and decisions to be adopted by the Senate. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Сенат муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Сенат томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига сенаторлар орасидан қўмиталарни сайлайди.
The Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, in case of necessity for the implementation of concrete tasks, shall organize commissions from among deputies, senators. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, зарурат бўлган тақдирда, муайян вазифаларни бажариш учун депутатлар, сенаторлар орасидан комиссиялар тузади.
The Constitutional Court shall be elected by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan upon the submission of the President of the Republic of Uzbekistan from among specialists in the sphere of politics and law, recommended by the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan, including the representative of the Republic of Karakalpakstan. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тавсия этган сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар орасидан, Қорақалпоғистон Республикасининг вакилини қўшган ҳолда сайланади.
The Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan shall elect from among its members the Chairman of the Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan and his deputy. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ўз таркибидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раисини ва унинг ўринбосарини сайлайди.
Members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be elected by secret ballot at relevant joint sittings of deputies of Jokarghy Kenes of the Republic of Karakalpakstan, the representative bodies of state authority in regions, districts, cities and towns from among these deputies not later a monthly term after their election. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар сайланганидан сўнг бир ой ичида улар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар.
Chairman of the Central Election Commission of the Republic of Uzbekistan shall be elected from among its members upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan at the meeting of the commission. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси комиссия аъзолари орасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдими бўйича комиссия мажлисида сайланади.
His name, heroism and courage have become a legend among the different peoples. Унинг номи, ўлмас жасорати халқ орасида, турли миллат ва элатлар ўртасида афсонага айланган.
The Jaloliddin Manguberdi complex will occupy a special place among the sights of the region. Жалолиддин Мангуберди мажмуаси тарихни ифода этиши, сўлимлиги ва қулайликлари билан туризмда ҳам алоҳида ўрин тутади.

The President highlighted the need to study in depth the life and work of the great commander Jaloliddin Manguberdi, to widely popularize them among our people, especially young people.

Президентимиз буюк саркарда Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, уни халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш зарурлигини таъкидлади.

Sixteen members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be appointed by the President of the Republic of Uzbekistan from among the most authoritative citizens with large practical experience and special merits in the sphere of science, art, literature, manufacture and other spheres of state and public activity.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

Thanks to its firm commitment to the principles of openness and non-alignment, the SCO strengthens mutually beneficial relations among the participating countries and successfully deepens the international cooperation.

ШҲТ очиқлик ва блокларга қўшилмаслик тамойилларига қатъий содиқлиги туфайли иштирокчи мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаб, халқаро ҳамкорликни муваффақиятли тарзда чуқурлаштирмоқда.

It is important to move on to real actions to build the production chains among the SCO countries with a shorter «supply shoulder». ШҲТ мамлакатлари ўртасида қисқароқ “таъминот таянчи”га эга ишлаб чиқариш занжирларини яратиш учун амалий ҳаракатларга ўтиш ўта муҳимдир.

In order to ensure full-scale economic cooperation among our countries and get the concrete results of practical cooperation, we propose holding the Week of Business Partnership of the SCO regions in Uzbekistan.

Мамлакатларимиз ўртасида кенг кўламли иқтисодий ҳамкорликни таъминлаш ва амалий ҳамжиҳатликнинг аниқ натижаларига эришиш мақсадида Ўзбекистонда ШҲТ минтақаларининг бизнес шериклиги ҳафталигини ўтказишни таклиф этамиз.

Strengthening the coordination in promoting peace and the socio-economic reconstruction of Afghanistan should remain among the SCO’s key priorities.

Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш, бу борадаги ишларни мувофиқлаштиришни кучайтириш ШҲТнинг энг устувор йўналишларидан бўлиб қолиши лозим.

Strong friendship and mutual understanding among our peoples are the key to peace and broad partnership in the SCO region. Халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва бир-бирини ўзаро тўғри тушуниш ШҲТ минтақасидаги тинчлик ва кенг қамровли шерикликнинг гаровидир.

Since ancient times, Samarkand has been a center of spiritual, economic, cultural and scientific exchange among the peoples living in the space from East Asia to North Africa, the Middle East and Europe.

Самарқанд қадим-қадимдан Шарқий Осиёдан то Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Европагача бўлган маконда яшайдиган халқлар ўртасида маънавий, иқтисодий, маданий ва илмий алмашувларнинг маркази бўлиб келган.