USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ali: 1344 words & 2 translates

English Ўзбек
The Republic of Uzbekistan shall ensure a respectful attitude toward the languages, customs and traditions of all nationalities and ethnic groups living on its territory, and create the conditions necessary for their development. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.
All citizens of the Republic of Uzbekistan, regardless of their nationality, constitute the people of Uzbekistan. Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади.
Democracy in the Republic of Uzbekistan shall rest on the principles common to all mankind, according to which the ultimate value is the human being, his life, freedom, honour, dignity and other inalienable rights. Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
The state shall function on the principles of social justice and legality in the interests of the people and society. Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.
The Republic of Uzbekistan shall have full rights in international relations. Its foreign policy shall be based on the principles of sovereign equality of the states, non-use of force or threat of its use, inviolability of frontiers, peaceful settlement of disputes, non-interference in the internal affairs of other states, and other universally recognized norms of international law. Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.
All citizens of the Republic of Uzbekistan shall have equal rights and freedoms, and shall be equal before the law, without discrimination by sex, race, nationality, language, religion, social origin, convictions, individual and social status. Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Both citizens of the Republic of Uzbekistan and the state shall be bound by mutual rights and mutual responsibility. Citizens’ rights and freedoms, established by the Constitution and the laws, shall be inalienable. No one shall have the power to deny a citizen his rights and freedoms, or to infringe on them except by the sentence of a court. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
The right to exist is the inalienable right of every human being. Attempts on anyone’s life shall be regarded as the gravest crime. Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.
The economy of Uzbekistan, evolving towards market relations, is based on various forms of ownership. The state shall guarantee freedom of economic activity, entrepreneurship and labour with due regard for the priority of consumers’ rights, as well as equality and legal protection of all forms of ownership. Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

The formation and functioning of political parties and public associations aiming to do the following shall be prohibited: changing the existing constitutional system by force; coming out against the sovereignty, territorial integrity and security of the Republic, as well as the constitutional rights and freedoms of its citizens; advocating war and social, national, racial and religious hostility, and encroaching on the health and morality of the people, as well as of any armed associations and political parties based on the national or religious principles.

Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади.

Marriage shall be based on the willing consent and equality of both parties. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
The right of legislative initiative shall be entitled to the President of the Republic of Uzbekistan, the Republic of Karakalpakstan in the person of its higher representative body of state authority, the deputies of the Legislative Chamber of the Republic of Uzbekistan, the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, the Constitutional Court, the Supreme Court, the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan and realized through introducing drafts by the subjects of law to the Legislative Chamber of the Republic of Uzbekistan. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Бош прокурори эгадирлар ва бу ҳуқуқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.
7) have the right to address the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan on major matters of realizing home and foreign policies of the country; 7) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мамлакат ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим масалалари юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
19) in exceptional cases (real outside threat, mass disturbances, major catastrophes, natural calamities, epidemics) in the interests of ensuring citizens’ security introduce the state of emergency on the entire territory or in the particular localities of the Republic of Uzbekistan and within seventy two hours submit the adopted decision for approval by the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. Conditions and the procedure for introducing the state of emergency shall be regulated by law; 19) фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади;
21) award orders, medals and certificates of honour of the Republic of Uzbekistan, confer qualification and honorary titles of the Republic of Uzbekistan; 21) Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва ёрлиғи билан мукофотлайди, Ўзбекистон Республикасининг малакавий ва фахрий унвонларини беради;
1) take responsibility for the conduct of effective economic, social, financial, money and credit policies; the development and realization of programs on development of science, culture, education, healthcare and other areas of economy and social sphere; 1) самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлади;
ensuring legality, legal order and security of citizens; қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
The Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan shall hear cases relating to the constitutionality of acts of the legislative and executive authority. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўради.
The Constitutional Court shall be elected by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan upon the submission of the President of the Republic of Uzbekistan from among specialists in the sphere of politics and law, recommended by the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan, including the representative of the Republic of Karakalpakstan. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тавсия этган сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар орасидан, Қорақалпоғистон Республикасининг вакилини қўшган ҳолда сайланади.
Legal proceedings in the Republic of Uzbekistan shall be conducted in Uzbek, Karakalpak or in a language spoken by the majority of the population in the locality. Persons participating in court proceedings, who do not know the language in which it is being conducted, shall have the right to be fully acquainted with the materials of the case, participate through an interpreter in proceedings and address the court in their native language. Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.