USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ak: 1473 words & 2 translates

English Ўзбек
Every citizen of the Republic of Karakalpakstan shall be a citizen of the Republic of Uzbekistan. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.
No one may be arrested or taken into custody except on lawful grounds. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.
The Republic of Uzbekistan shall consist of regions, districts, cities, towns, settlements, kishlaks and auls (villages), and the Republic of Karakalpakstan. Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.
Any alteration of the boundaries of the Republic of Karakalpakstan, regions, the city of Tashkent, as well as the formation and annulment of regions, cities, towns and districts shall be sanctioned by the Oily Majlis of the Republic of Uzbekistan. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш, шунингдек вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ташкил қилиш ва уларни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади.
Chapter 17. Republic of Karakalpakstan XVII боб. Қорақалпоғистон Республикаси
The sovereign Republic of Karakalpakstan is part of the Republic of Uzbekistan. Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради.
The sovereignty of the Republic of Karakalpakstan shall be protected by the Republic of Uzbekistan. Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади.
The Republic of Karakalpakstan shall have its own Constitution. Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига эга.
The Constitution of the Republic of Karakalpakstan must be in accordance with the Constitution of the Republic of Uzbekistan. Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид бўлиши мумкин эмас.
The laws of the Republic of Uzbekistan shall be binding on the territory of the Republic of Karakalpakstan. Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурийдир.
The territory and boundaries of the Republic of Karakalpakstan may not be altered without the consent of Karakalpakstan. The Republic of Karakalpakstan shall be independent in determining its administrative and territorial structure. Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудуди ва чегаралари унинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас. Қорақалпоғистон Республикаси ўз маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини мустақил ҳал қилади.
The Republic of Karakalpakstan shall have the right to secede from the Republic of Uzbekistan on the basis of a nation-wide referendum held by the people of Karakalpakstan. Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга.
Mutual relations between the Republic of Uzbekistan and the Republic of Karakalpakstan, within the framework of the Constitution of the Republic of Uzbekistan, shall be regulated by treaties and agreements concluded by the Republic of Uzbekistan and the Republic of Karakalpakstan. Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида тузилган шартномалар ҳамда битимлар билан тартибга солинади.
Any disputes between the Republic of Uzbekistan and the Republic of Karakalpakstan shall be settled by the way of reconciliation. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги низолар муросага келтирувчи воситалар ёрдамида ҳал этилади.

Members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be elected in equal quantity — in six persons — from the Republic of Karakalpakstan, regions and the city of Tashkent by secret ballot at relevant joint sessions of deputies of Zhokarghy Kenes of the Republic of Karakalpakstan, representative bodies of state authority of regions, districts, cities and towns from among these deputies.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади.

1) election of the Speaker of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and his deputies, chairmen of committees and their deputies; 1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
The President of the Republic of Uzbekistan, the Prime Minister, members of the Cabinet of Ministers, the chairmen of the Constitutional Court, the Supreme Court and the Supreme Judicial Council, the Procurator-General of the Republic, the Chairman of the Board of the Central Bank shall have the right to attend sittings of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, as well as sittings of their bodies. The Chairman of the Senate shall have the right to attend sittings of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and its bodies, the Speaker of the Legislative Chamber — sittings of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and its bodies. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, республика Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши раислари, Бош прокурори, Марказий банки Бошқарувининг раиси иштирок этишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларида Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг органлари мажлисларида Қонунчилик палатаси Спикери иштирок этиши мумкин.
The joint sittings of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be convoked upon taking the oath by the President of the Republic of Uzbekistan, making speeches by the President of the Republic of Uzbekistan on major matters of social and economic life, home and foreign policies of the country, making speeches by heads of foreign states. As agreed by the chambers the joint sittings of the chambers may be convoked on other matters. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин.
The right of legislative initiative shall be entitled to the President of the Republic of Uzbekistan, the Republic of Karakalpakstan in the person of its higher representative body of state authority, the deputies of the Legislative Chamber of the Republic of Uzbekistan, the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, the Constitutional Court, the Supreme Court, the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan and realized through introducing drafts by the subjects of law to the Legislative Chamber of the Republic of Uzbekistan. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Бош прокурори эгадирлар ва бу ҳуқуқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.
The Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall elect from its composition the Speaker of the Legislative Chamber and his deputies. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўз таркибидан Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлайди.