USA English ‹ › UZ Uzbek

Found air: 439 words & 2 translates

English Ўзбек
The Republic of Uzbekistan shall have full rights in international relations. Its foreign policy shall be based on the principles of sovereign equality of the states, non-use of force or threat of its use, inviolability of frontiers, peaceful settlement of disputes, non-interference in the internal affairs of other states, and other universally recognized norms of international law. Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.
All citizens of the Republic of Uzbekistan shall have the right to participate in the management and administration of public and state affairs, both directly and through representation. They may exercise this right by way of self-government, referendums and democratic formation of state bodies, as well as development and improvement of public control over activities of state bodies. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.
Everyone shall have the right to work, including the right to choose their occupation. Every citizen shall be entitled to fair conditions of labour and protection against unemployment in accordance with the procedure prescribed by law. Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
1) election of the Speaker of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and his deputies, chairmen of committees and their deputies; 1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
1) election of the Chairman of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and his deputies, chairmen of committees and their deputies; 1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раисини ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
4) appointment, upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan, of the Chairman of the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan; 4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раисини тайинлаш;
6) ratification of decrees of the President of the Republic of Uzbekistan on appointment and relief of the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan and the Chairman of the Accounting Chamber; 6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
7) approval of decrees of the President of the Republic of Uzbekistan on the appointment and dismissal of the chairman of the State Security Service of the Republic of Uzbekistan; 7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
9) appointment and relief of the Chairman of the Board of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan of his post upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan; 9) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш;
12) hearing reports of the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan, the Chairman of the Board of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan; 12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитиш;
The President of the Republic of Uzbekistan, the Prime Minister, members of the Cabinet of Ministers, the chairmen of the Constitutional Court, the Supreme Court and the Supreme Judicial Council, the Procurator-General of the Republic, the Chairman of the Board of the Central Bank shall have the right to attend sittings of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, as well as sittings of their bodies. The Chairman of the Senate shall have the right to attend sittings of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and its bodies, the Speaker of the Legislative Chamber — sittings of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and its bodies. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, республика Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши раислари, Бош прокурори, Марказий банки Бошқарувининг раиси иштирок этишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларида Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг органлари мажлисларида Қонунчилик палатаси Спикери иштирок этиши мумкин.
The Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall elect from among its composition the Chairman of the Senate and his deputies. The Chairman of the Senate shall be elected upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ўз таркибидан Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлайди. Сенат Раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан сайланади.
One of the Deputies of the Chairman of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be a representative from the Republic of Karakalpakstan. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон Республикасининг вакили бўлади.
The Chairman of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and his Deputies shall be elected by a majority of votes of the total number of senators by secret ballot for the term of powers of the Senate. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Сенат ваколати муддатига сайланади.
The Chairman of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan may be recalled before the appointed time by decision of the Senate adopted by more than two thirds of votes of the total number of senators by secret ballot. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Сенат қарорларига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.
The Chairman of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси:
The Chairman of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall issue ordinances. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси фармойишлар чиқаради.
9) represent to the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan a nominee for the election on the post of the Chairman of the Senate; 9) Сенат Раиси лавозимига сайлаш учун номзодни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади;
12) appoint and relieve the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan and the Chairman of the Accounting Chamber with their subsequent approval by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan; 12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади;
13) represent to the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan nominees on the posts of the Constitutional Court, the Supreme Court, and the Chairman of the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan, Board of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan; 13) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раиси лавозимларига номзодларни тақдим этади;