USA English ‹ › UZ Uzbek

Found act: 1555 words & 2 translates

English Ўзбек
Any seizure of powers belonging to state authority, suspension or termination of activity of the bodies of state authority contrary to the procedure prescribed by the Constitution, as well as the formation of any new or parallel bodies of state authority shall be regarded as unconstitutional and punishable by law. Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади.
The Oily Majlis (Supreme Assembly) and President of the Republic, elected by the people, shall have the exclusive right to act on behalf of the people. Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин.
No section of society, political party, public association, movement or individual shall have the right to act on behalf of the people of Uzbekistan. Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас.
The state, its bodies, officials, public associations and citizens shall act in accordance with the Constitution and the laws. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.
None of the laws or normative legal acts shall run counter to the norms and principles established by the Constitution. Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.
All citizens of the Republic of Uzbekistan shall have the right to participate in the management and administration of public and state affairs, both directly and through representation. They may exercise this right by way of self-government, referendums and democratic formation of state bodies, as well as development and improvement of public control over activities of state bodies. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.
The procedure of public control over activities of state bodies is defined by law. Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади.
Citizens have the right to carry out their public activity in the form of rallies, meetings and demonstrations in accordance with the laws of the Republic of Uzbekistan. The authorities have the right to suspend or prohibit these events only for justified security reasons. Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.
Everyone shall be entitled to legally defend his rights and freedoms, and shall have the right to appeal any unlawful action of state bodies, officials and public associations. Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
The economy of Uzbekistan, evolving towards market relations, is based on various forms of ownership. The state shall guarantee freedom of economic activity, entrepreneurship and labour with due regard for the priority of consumers’ rights, as well as equality and legal protection of all forms of ownership. Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.
Interference by state bodies and officials in the activity of public associations, as well as interference by public associations in the activity of state bodies and officials is impermissible. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
Religious organizations and associations shall be separated from the state and equal before law. The state shall not interfere with the activity of religious associations. Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди.
Public associations may be dissolved or banned, or subject to restricted activity solely by the sentence of a court. Жамоат бирлашмаларини тарқатиб юбориш, улар фаолиятини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиш фақат суд қарори асосидагина амалга оширилади.
The mass media shall be free and act in accordance with the law. It shall bear responsibility for trustworthiness of information in a prescribed manner. Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар.
15) consideration and approval, upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan, of a nominee of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan, as well as hearing and discussion of reports of the Prime Minister on actual issues of socio-economic development of the country; 15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш;
18) ratification of decree of the President of the Republic of Uzbekistan on announcement of condition of war in case of attack on the Republic of Uzbekistan or necessity of implementation of contractual obligations on mutual defense from aggression; 18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш;
3) adoption of decisions on matters relating to the organization of its activity and the internal schedule of the chamber; 3) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
10) upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan adoption of acts of amnesty; 10) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш;
13) adoption of decisions on matters relating to the organization of its activity and the internal schedule of the chamber; 13) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
The Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, after expiry of their terms of powers, shall continue their activity until the beginning of the work accordingly of the Legislative Chamber and the Senate of new convocation. Ваколат муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тегишинча янги чақириқ Қонунчилик палатаси ва Сенати иш бошлагунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.