Found across: 54 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
– a memorandum on the exchange of electronic customs information on the movement of goods and vehicles across the customs border. |
- божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ҳаракати тўғрисида электрон божхона ахборотини алмашиш тўғрисида меморандум. |
across | бўйлаб |
lacrosse | лакрос |
14. And when they come across those who believe, they say, “We believe”; but when they are alone with their devils, they say, “We are with you; we were only ridiculing.” | 14Улар иймон келтирганларни учратсалар, иймон келтирдик, дейдилар, шайтонлари билан ҳоли қолганда эса, биз сизлар биланмиз, фақат истеҳзо қиляпмиз холос, дейдилар. |
76. And when they come across those who believe, they say, “We believe,” but when they come together privately, they say, “Will you inform them of what Allah has disclosed to you, so that they might dispute with you concerning it before your Lord?” Do you not understand? | 76Улар иймон келтирганларни учратсалар, иймон келтирдик, дейдилар. Баъзилари баъзилари билан холи қолсалар: «Уларга Аллоҳ сизга очган нарса ҳақида Роббингиз ҳузурида ҳужжат талашишлари учун гапиряпсизми? Ақлни ишлатмайсизми?» дейдилар. |
Over the past few years, trade has doubled in volume. With the participation of leading US companies, promising projects are realized across diverse sectors of the Uzbek economy. Total American investments have exceeded 1 billion dollars. | Кейинги бир неча йил давомида товар айирбошлаш ҳажми икки баробар кўпайди. АҚШнинг етакчи компаниялари иштирокида мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Америка инвестицияларининг умумий ҳажми 1 миллиард доллардан ошди. |
138. And We delivered the Children of Israel across the sea. And when they came upon a people who were devoted to some statues of theirs, they said, “O Moses, make for us a god, as they have gods.” He said, “You are truly an ignorant people.” | 138Ва Бани Исроилни денгиздан олиб ўтдик. Бас, улар ўз санамларига берилиб сиғинаётган қавм устига келдилар. Улар:«Эй Мусо, бизга ҳам худди уларнинг худоларига ўхшаш худо қилиб бер», дедилар. У: «Албатта, сиз жоҳил қавм бўлаётибсиз. |
Citizens who are involved and able to speak freely are an invaluable asset to political and religious leaders across the country | Фаол ва сўзини эркин айта оладиган фуқаролар мамлакатнинг сиёсий ва диний етакчилари учун бебаҳо бойликдир |
We discussed ways, too, to further improve the business climate, strengthen the rule of law, and provide sustainable economic opportunities for all citizens all across Uzbekistan. | Биз бизнес юритиш муҳитини янада яхшилаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг барча фуқаролари учун барқарор иқтисодий имкониятларни таъминлаш йўлларини муҳокама қилдик. |
The successful fishermen of that day were already in and had butchered their marlin out and carried them laid full length across two planks, with two men staggering at the end of each plank, to the fish house where they waited for the ice truck to carry them to the market in Havana. | Бугун иши ўнгидан келганлар овдан аллақачон қайтишган ва ўлжа марлинларини тозалаб, бир жуфт тахта устига кўндаланг қўйишганча тўртовлашиб уларни балиқ омборига элтиб топширишган эди. Бу ердан балиқларни рефрижераторда Гавана бозорига келтириб сотардилар. |
When the wind was in the east a smell came across the harbour from the shark factory; but today there was only the faint edge of the odour because the wind had backed into the north and then dropped off and it was pleasant and sunny on the Terrace. | Шамол шарқдан эсди дегунча, ўзи билан акула корхонасининг қўланса ҳидини олиб келарди; аммо бугун ҳид деярли сезилмас, чунки шамол шимолдан эса бошлаб, кўп ўтмай бутунлай тинган эди. Шунинг учун ҳам Террас серқуёш ва сўлим эди. |
The newspaper lay across his knees and the weight of his arm held it there in the evening breeze. He was barefooted. | Чолнинг тиззасида, учиб кетмасин деб, тирсак билан босиб олинган газета ётарди. У оёқ яланг эди. |
The government continued to increase the size of the labor inspectorate, bringing the total number of labor investigators assigned to look into these complaints across the country to 600 (compared with an increase to 400 in 2019). | Ҳукумат меҳнат инспекцияси ходимлари сонини кўпайтиришни давом эттирди ва бутун мамлакат бўйлаб жами шундай меҳнат қонунчилиги бузилишига оид шикоятларни суриштирувчилар иш ўрнини 600 тага етказди (2019 йилги 400 та иш ўрни билан солиштирганда ўсиш бор). |
Another chapter in Kabul’s tortuous tale has unfolded. Taliban from across the country now claim its streets. Afghans forced to flee - or still desperate to leave - hold fast to their memories. And what memories they are. | Кобул тарихида яна бир боб очилди. Мамлакатнинг турли бурчакларидан келган толиблар энди унинг кўчаларини талаб қилмоқда. Қочишга мажбур бўлган афғонлар - ёки ҳали ҳам кетиш илинжидагилар - бу шаҳардан қолган хотираларини унута олишмайди. |
It’s a top spot for Taliban tourism. As the sun sinks, bathing the city in warm golden hues, gaggles of young men from across the country keep showing up, sporting Taliban trademarks – long hair, short-leg trousers, an assortment of shimmering caps and swirling turbans. Sunset is peak selfie time, then time for prayers. | Бу Толибон туризми учун энг яхши манзил. Қуёш ботиши билан шаҳар иссиқ тилларанг тусга бурканади ва мамлакатнинг турли бурчакларидан келган ёшлар Толибоннинг белгиларини - узун соч қўйган, калта шим, ҳар хил қалпоқ ва саллаларини кийиб олган. Қуёш ботиши - селфига тушишнинг айни вақти, кейин эса ибодат вақти. |
His face had a wistful, hungry expression. The cheeks were hollow, and the skin seemed stretched a trifle tightly across the cheek-bones. His pale blue eyes were troubled. There was that in them that showed the haunting imminence of something terrible. Doubt was in them, and anxiety and foreboding. The thin lips were thinner than they were made to be, and they seemed to hunger towards the polished frying-pan. |
Очликдаги кўриниш Моргансоннинг юзини тарк этадиганга ўхшамасди, афт-ангори сўлиб, ёноқ суяклари туртиб чиққанди. Нурсиз мовий кўзлари жавдирар; уларда ночорлик олдидаги қўрқув намоён эди. Нигоҳида ёқимсиз кўнгилсизликлар, иккиланиш, ваҳима сезилиб турарди. Табиатан юпқа лаблари яна бир қават пўст бойлаганди. |
Again he drew on his mittens, pulled down his ear-flaps, took the rifle, and went out to his station on the river bank. He crouched in the snow, himself unseen, and watched. After a few minutes of inaction, the frost began to bite in, and he rested the rifle across his knees and beat his hands back and forth. Then the sting in his feet became intolerable, and he stepped back from the bank and tramped heavily up and down among the trees. But he did not tramp long at a time. Every several minutes he came to the edge of the bank and peered up and down the trail, as though by sheer will he could materialise the form of a man upon it. The short morning passed, though it had seemed century-long to him, and the trail remained empty. | Кейин яна қўлқопини кийиб, қулоқчинини тушириб, милтиқни елкасига осиб, қирғоқнинг юқори томонига кетди. Бировга кўринмайдиган панага ўтиб, атрофни кўздан кечирди. Баданига совуқ ўтмагунча бир неча дақиқа қимир этмай ўтирди; сўнг милтиқни тиззасига қўйиб, кафтларини бир-бирига ишқаб қизитган бўлди. Санчиқли оғриқларга оёқлари дош беролмай қолди. Энди қирғоқдан йироқлашиб, дарахтлар орасида у ёқдан-бу ёққа бориб кела бошлади. Бироқ бу тентирашлар узоққа чўзилмади. Ҳар беш-ўн дақиқа орасида Моргансон қирғоқ лабига келиб, одам қораси кўринармикан, деб диққат билан разм соларди. Қанчалик бениҳоя туюлмасин, қисқагина кун тун билан алмашарди. Йўл эса ўша- ўша хилватлигича қоларди. |
On the fifth day the trail returned to life. To the south a dark object appeared, and grew larger. Morganson became alert. He worked his rifle, ejecting a loaded cartridge from the chamber, by the same action replacing it with another, and returning the ejected cartridge into the magazine. He lowered the trigger to half-cock, and drew on his mitten to keep the trigger-hand warm. As the dark object came nearer he made it out to be a man, without dogs or sled, travelling light. He grew nervous, cocked the trigger, then put it back to half-cock again. The man developed into an Indian, and Morganson, with a sigh of disappointment, dropped the rifle across his knees. The Indian went on past and disappeared towards Minto behind the out-jutting clump of trees. | Бешинчи куни йўл жонланди. Жануб томонда қора нуқта кўзга ташланди ва у борган сари катталашаверди. Моргансон ҳушёр тортди. Милтиқни шай ҳолатга келтиришга тушди: стволдан ўқни олиб, ўрнига янгисини жойлади. Тепкини сақлагичга тушириб, қўлқопини тортиб қўйди. Қора нуқта яқинлашавергач маълум бўлдики, у ҳинду экан. Моргансон тараддудланиб қолди. Тепкини кўтарди ва яна сақлагичга туширди. Моргансон ҳафсаласи пир бўлиб, милтиқни тиззасига қўйди. Ҳинду ёнгинасидан ўтиб кетди ва дарахтлар орасида ғойиб бўлди. |
He was still trying to become acquainted with his own voice. He hobbled across the floor and leant against the bar. He knew he must lie consistently; and while he maintained an appearance of careless indifference, his heart was beating and pounding furiously and irregularly, and he could not help looking hungrily at the three men by the stove. They were the possessors of life--his life. | У ҳануз овозини измига бўйсундиролмай ҳалак эди. Пештахтага яқинлашиб, тирсаги билан суянди. Обдон ўйлаб, кейин алдаш лозимлигини жуда яхши тушунарди; зоҳиран совуққон ва бепарво кўринса-да, юраги така-пука бўлар, ичида довул қўпган эди. Анов уч оға-инига еб қўйгудек қарашдан ўзини тиёлмади. Ахир, улар ҳаёт деб аталмиш неъматнинг соҳиблари. |
"I located across the river," he answered. "I've got a mighty big stack of wood chopped." | – Нариги соҳилда эдим. Ўзиям бир дунё ўтин кесдим. |