Found accordance: 274 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The state, its bodies, officials, public associations and citizens shall act in accordance with the Constitution and the laws. | Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар. |
Foreign citizens and stateless persons, during their stay on the territory of the Republic of Uzbekistan, shall be guaranteed the rights and freedoms in accordance with the norms of international law. They shall perform the duties established by the Constitution, laws, and international agreements signed by the Republic of Uzbekistan. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар. |
No one may enter a home, carry out a search or an examination, or violate the privacy of correspondence and telephone conversations, except on lawful grounds and in accordance with the procedure prescribed by law. |
Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас. |
Citizens have the right to carry out their public activity in the form of rallies, meetings and demonstrations in accordance with the laws of the Republic of Uzbekistan. The authorities have the right to suspend or prohibit these events only for justified security reasons. | Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга. |
Such applications, proposals and complaints shall be considered in accordance with the procedure and within the time-limit specified by law. | Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт. |
Everyone shall have the right to work, including the right to choose their occupation. Every citizen shall be entitled to fair conditions of labour and protection against unemployment in accordance with the procedure prescribed by law. | Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. |
Defence of the Republic of Uzbekistan is the duty of every citizen of the Republic of Uzbekistan. Citizens are obliged to perform military or alternative service in accordance with the procedure prescribed by law. | Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар. |
Private property, along with the other types of property, shall be inviolable and protected by the state. An owner may be deprived of his property solely in the cases and in accordance with the procedure prescribed by law. | Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин. |
Trade unions, political parties, and scientific societies, as well as women’s, veterans’ and youth leagues, professional associations, mass movements and other organizations registered in accordance with the procedure prescribed by law, shall have the status of public associations in the Republic of Uzbekistan. | Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади. |
The mass media shall be free and act in accordance with the law. It shall bear responsibility for trustworthiness of information in a prescribed manner. | Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар. |
The Constitution of the Republic of Karakalpakstan must be in accordance with the Constitution of the Republic of Uzbekistan. | Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид бўлиши мумкин эмас. |
The Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall consist of one hundred fifty deputies elected in accordance with the law. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунга мувофиқ сайланадиган бир юз эллик депутатдан иборат. |
14) appoint and relieve, upon the submission of the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan, chairmen and deputy chairmen of courts in regions and the city of Tashkent, the Chairman of the Military Court of the Republic of Uzbekistan; approve members of the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan in accordance with law; | 14) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимига биноан вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади; Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзоларини қонунга мувофиқ тасдиқлайди; |
15) appoint and relieve, upon the submission of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan, khokims of districts and cities of their posts in accordance with law. The President shall have the right to relieve, by his decision, khokims of districts and cities of their posts, should they violate the Constitution, laws or perform acts discrediting the honour and dignity of a khokim; | 15) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли; |
If it is impossible for the incumbent President of the Republic of Uzbekistan to fulfill his duties, his duties and powers are temporarily assigned to the Chairman of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, holding for three months in full accordance with the law, the election of the President of the country. | Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади. |
The Cabinet of Ministers, within the framework of constitutional norms and in accordance with the current legislation, issues decisions and orders that are binding on all bodies, enterprises, institutions, organizations, officials and citizens throughout the territory of the Republic of Uzbekistan. | Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. |
The Kenghashes of people’s deputies, led by khokims, are the representative bodies of authority in regions, districts, cities and towns (except towns subordinate to district centres). They shall act upon matters within their competence in accordance with the interests of the state and citizens. | Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар. |
The khokim of region and the city of Tashkent shall be appointed and relieved of his post by the President of the Republic of Uzbekistan in accordance with law. | Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунга мувофиқ тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади. |
The khokim of region, district, city and town shall exercise his powers in accordance with the principle of one-man management and shall bear personal responsibility for decisions and actions of bodies directed by him. | Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколатларини яккабошчилик асосларида амалга оширадилар ва ўзлари раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва фаолияти учун шахсан жавобгардирлар. |
7) hear other cases relating to its competence in accordance with the Constitution and laws of the Republic of Uzbekistan. | 7) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколати доирасида бошқа ишларни кўриб чиқади. |