USA English ‹ › UZ Uzbek

Found abraham: 53 words & 2 translates

English Ўзбек
abraham Иброҳим
124. And when his Lord tested Abraham with certain words, and he fulfilled them. He said, “I am making you a leader of humanity.” He said, “And my descendants?” He said, “My pledge does not include the wrongdoers.” 124Иброҳимни Роббиси калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этганини эсла! У зот:«Мен, албатта, сени одамларга имом қилмоқчиман» деди. У: «Зурриётимдан ҳамми?» деди. У зот:«Золимлар аҳдимга ҳеч қачон эриша олмайдилар», деди.
125. And We made the House a focal point for the people, and a sanctuary. Use the shrine of Abraham as a place of prayer. And We commissioned Abraham and Ishmael, “Sanctify My House for those who circle around it, and those who seclude themselves in it, and those who kneel and prostrate.” 125«Уй»ни одамлар учун масаба ва омонлик жойи қилганимизни эсланг. Ва Иброҳимнинг мақомини намозгоҳ тутинг. Ва Иброҳим ва Исмоилга: «Уйимни тавоф қилувчилар, муқим турувчилар, рукуъ ва сажда қилувчиларучун поклаб қўйинглар»,деб амр қилдик. («масаба»зиёрат қилиб тўймайдиган макон.)
126. When Abraham said, “O My Lord, make this a peaceful land, and provide its people with fruits—whoever of them believes in Allah and the Last Day.” He said, “And whoever disbelieves, I will give him a little enjoyment, then I will consign him to the punishment of the Fire; how miserable the destiny!” 126Иброҳимнинг: «Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин», деганини эсла. У зот: «Ким куфр келтирса, озгина ҳузур бахш этаман, сўнгра дўзах азобига мажбур қиламан ва у қандай ҳам ёмон жой!» деди.
127. As Abraham raises the foundations of the House, together with Ishmael, “Our Lord, accept it from us, You are the Hearer, the Knower. 127Иброҳим билан Исмоил: «Эй Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан», деб, байтнинг пойдеворларини кўтараётганини эсла.
130. Who would forsake the religion of Abraham, except he who fools himself? We chose him in this world, and in the Hereafter he will be among the righteous. 130Ўзини эси паст санаганларгина Иброҳимнинг миллатидан юз ўгиради. Албатта, Биз уни бу дунёда танлаб олдик ва, албатта, у охиратда солиҳлардан бўлгай.
132. And Abraham exhorted his sons, and Jacob, “O my sons, Allah has chosen this religion for you, so do not die unless you have submitted.” 132Иброҳим ўша (миллат)ни болаларига васият қилди. Яъқуб ҳам: «Эй болаларим, албатта, Аллоҳ сизларга динни танлади, сизлар мусулмон бўлмасдан туриб ўлмайсиз» деди.

133. Or were you witnesses when death approached Jacob, and he said to his sons, “What will you worship after Me?” They said, “We will worship your Allah, and the Allah of your fathers, Abraham, Ishmael, and Isaac; One Allah; and to Him we submit.”

133Ёки Яъқубга ўлим ҳозир бўлиб, у ўз болаларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» деганида, улар: «Сенинг илоҳингга ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг илоҳига, ёлғиз илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз Унга мусулмон бўлувчимиз», деганларида гувоҳ бўлганмисиз?!

135. And they say, “Be Jews or Christians, and you will be guided.” Say, “Rather, the religion of Abraham, the Monotheist; he was not an idolater.” 135Улар: «Яҳудий ёки насроний бўлинг, ҳидоят топасиз», дейдилар. Балки: «Иброҳимнинг ҳаниф миллатига (динига) эргашамиз ва у мушриклардан бўлмаган», деб айт.
136. Say, “We believe in Allah; and in what was revealed to us; and in what was revealed to Abraham, and Ishmael, and Isaac, and Jacob, and the Patriarchs; and in what was given to Moses and Jesus; and in what was given to the prophets—from their Lord. We make no distinction between any of them, and to Him we surrender.” 136Айтинглар: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, асботларга туширилган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва Пайғамбарларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламаймиз ва биз Унга мусулмонлармиз».
140. Or do you say that Abraham, Ishmael, Isaac, Jacob, and the Patriarchs were Jews or Christians? Say, “Do you know better, or Allah?” And who does greater wrong than he who conceals a testimony he has from Allah? Allah is not unaware of what you do. 140Ёки: «Албатта, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботлар яҳудий ва насроний бўлган», дейсизларми?! «Сизлар билимдонроқми ёки Аллоҳми?» дегин. Ҳузуридаги Аллоҳдан бўлган гувоҳликни беркитган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Ва Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмасдир.
258. Have you not considered him who argued with Abraham about his Lord, because Allah had given him sovereignty? Abraham said, “My Lord is He who gives life and causes death.” He said, “I give life and cause death.” Abraham said, “Allah brings the sun from the East, so bring it from the West,” so the blasphemer was confounded. Allah does not guide the wrongdoing people. 258Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани сабабидан Иброҳим билан Роббиси ҳақида ҳужжат талашганни билмадингми? Иброҳим: «Менинг Роббиим тирилтиради ва ўлдиради», деганда, у: «Мен тирилтираман ва ўлдираман», деди. Иброҳим: «Албатта, Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқаради, бас, сен уни Мағрибдан чиқаргин­чи», деди. Бас, куфр келтирган лол қолди. Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга солмас.
260. And when Abraham said, “My Lord, show me how You give life to the dead.” He said, “Have you not believed?” He said, “Yes, but to put my heart at ease.” He said, “Take four birds, and incline them to yourself, then place a part on each hill, then call to them; and they will come rushing to you. And know that Allah is Powerful and Wise.” 260Эсла,Иброҳим: «Эй Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат», деганда, У зот: «Ишонмадингми?» деди. У: Оре, лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», деди. У зот:«Қушдан тўртта олгин­да, ўзингга тортиб, кесиб майдала, сўнгра улардан ҳар бир тоққа бўлакларини қўйгин, кейин уларни ўзингга чақир, ҳузурингга тезлаб келурлар ва билгинки, албатта, Аллоҳ азиз ва ҳаким зотдир», деди.
33. Allah chose Adam, and Noah, and the family of Abraham, and the family of Imran, over all mankind. 33Албатта, Аллоҳ Одамни, Нуҳни, Оли Иброҳимни, Оли Имронни оламлар устидан танлаб олди.
65. O People of the Book! Why do you argue about Abraham, when the Torah and the Gospel were not revealed until after him? Will you not reason? 65Эй аҳли китоблар, нимага Иброҳим ҳақида талашасизлар. Ҳолбуки, Таврот ҳам, Инжил ҳам ундан кейин тушган­ку! Ақл юритмайсизларми?!
67. Abraham was neither a Jew nor a Christian, but he was a Monotheist, a Muslim. And he was not of the Polytheists. 67Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган эди. Лекин у ҳақ йўлдан тоймаган мусулмон эди. Ва мушриклардан ҳам бўлмаган.
68. The people most deserving of Abraham are those who followed him, and this prophet, and those who believe. Allah is the Guardian of the believers. 68Албатта, одамларнинг Иброҳимга ҳақлироғи унга эргашганлар, мана бу Набий ва иймон келтирганлардир. Аллоҳ мўминларнинг валийсидир.
84. Say, “We believe in Allah, and in what was revealed to us; and in what was revealed to Abraham, and Ishmael, and Isaac, and Jacob, and the Patriarchs; and in what was given to Moses, and Jesus, and the prophets from their Lord. We make no distinction between any of them, and to Him we submit.” 84Сен:«Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботларга туширилган нарсага, Мусо, Ийсо ва Набийларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик, улардан бирортасини ажратмаймиз ва биз Унгагина мусулмонмиз!» деб айт!
95. Say, “Allah has spoken the truth, so follow the religion of Abraham the Monotheist; he was not a Pagan.” 95Аллоҳ рост айтди. Иброҳимнинг йўлдан тоймаган миллатига эргашинг. У мушриклардан бўлмаган эди.
97. In it are evident signs; the Station of Abraham. Whoever enters it attains security. Pilgrimage to the House is a duty to Allah for all who can make the journey. But as for those who refuse—Allah is Independent of the worlds. 97Унда очиқ аломатлар ва мақоми Иброҳим бор. Ким унга кирса, тинч бўладир. Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, Аллоҳ одамлардан беҳожатдир.