USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ҳисоб: 565 words & 2 translates

English Ўзбек
Any seizure of powers belonging to state authority, suspension or termination of activity of the bodies of state authority contrary to the procedure prescribed by the Constitution, as well as the formation of any new or parallel bodies of state authority shall be regarded as unconstitutional and punishable by law. Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Democracy in the Republic of Uzbekistan shall rest on the principles common to all mankind, according to which the ultimate value is the human being, his life, freedom, honour, dignity and other inalienable rights. Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
Every citizen of the Republic of Karakalpakstan shall be a citizen of the Republic of Uzbekistan. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.
No one may be adjudged guilty of a crime except by the sentence of a court and in conformity with the law. Such a person shall be guaranteed the right to legal defence during open court proceedings. Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.
The economy of Uzbekistan, evolving towards market relations, is based on various forms of ownership. The state shall guarantee freedom of economic activity, entrepreneurship and labour with due regard for the priority of consumers’ rights, as well as equality and legal protection of all forms of ownership. Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.
Political parties shall express the political will of various sections and groups of the population, and through their democratically elected representatives shall participate in the formation of state authority. Political parties shall submit public reports on their financial sources to the Oliy Majlis or their plenipotentiary body in a prescribed manner. Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар. Сиёсий партиялар ўз фаолиятларини молиявий таъминланиш манбалари ҳақида Олий Мажлисга ёки у вакил қилган органга белгиланган тартибда ошкора ҳисоботлар бериб турадилар.
15) consideration and approval, upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan, of a nominee of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan, as well as hearing and discussion of reports of the Prime Minister on actual issues of socio-economic development of the country; 15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш;
17) consideration of report of the Accounting Chamber of the Republic of Uzbekistan; 17) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
6) ratification of decrees of the President of the Republic of Uzbekistan on appointment and relief of the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan and the Chairman of the Accounting Chamber; 6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
12) hearing reports of the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan, the Chairman of the Board of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan; 12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитиш;
Sittings of the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be empowered if not less than half of the total number of all deputies, senators paticipiate in their work. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлислари, агар улар ишида барча депутатлар, сенаторлар умумий сонининг камида ярми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
In case of the second consideration of the rejected by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan law and approval the law by the Legislative Chamber, by a majority in two thirds of votes of the total number of deputies, it shall be considered to be adopted by the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and addressed by the Legislative Chamber to the President of the Republic of Uzbekistan for signing and promulgation. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига Қонунчилик палатаси томонидан юборилади.
The President shall be regarded as having assumed office upon taking an oath of the following content at sitting of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan: Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади:
12) appoint and relieve the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan and the Chairman of the Accounting Chamber with their subsequent approval by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan; 12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади;
20) serve as the Supreme Commander-in-Chief of the Armed Forces of the Republic of Uzbekistan, appoint and relieve the supreme command of the Armed Forces of the post and confer the highest military ranks; 20) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисобланади, Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонлар беради;
The nominee of the Prime Minister is to be considered as approved if it receives more than a half of total number of votes of the deputies the Legislative Chamber of the Oliy Majlis and the members of the Senate of the Republic of Uzbekistan. Бош вазир номзоди унинг учун тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.
Vote of no confidence to the Prime Minister shall be considered as approved, if not less than two-thirds of a total number of the deputies of the Legislative Chamber and the members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan respectively vote for it. In such case, the President of the Republic of Uzbekistan shall make a decision on the removal of the Prime Minister from his post. Meanwhile, Whole composition of the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan shall resign together with the Prime Minister. Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.
The khokim of region, district, city and town shall present to the relevant Kenghash of people’s deputies the reports on major and actual matters of the socio-economic development of the region, district, city. Based on it, the Kenghashes of people’s deputies shall take relevant decisions. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади, улар бўйича халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилинади.
The Supreme Court of the Republic of Uzbekistan shall be the supreme judicial body of civil, criminal, economic and administration proceedings. Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади.
The Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan may adopt law on alterations and amendments to the Constitution within six months after submission of a relevant proposal, with regard for its broad discussion. Should the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan reject a proposal on alteration of the Constitution, it may be renewed not earlier than in a year. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли таклиф киритилгандан кейин олти ой мобайнида Конституцияга ўзгартиришлар ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда қонун қабул қилиши мумкин. Агар Олий Мажлис Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифни рад этса, таклиф бир йил ўтгандан кейингина қайта киритилиши мумкин.