USA English ‹ › UZ Uzbek

Found фуқаро: 195 words & 2 translates

English Ўзбек
aspiring to a worthy life for the citizens of the Republic, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб,
aiming to ensure civil peace and national accord, represented by their plenipotentiary deputies фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида,
The state shall express the will of the people and serve their interests. State bodies and officials shall be accountable to the society and the citizens. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
All citizens of the Republic of Uzbekistan, regardless of their nationality, constitute the people of Uzbekistan. Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади.
The state, its bodies, officials, public associations and citizens shall act in accordance with the Constitution and the laws. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.
PART TWO. BASIC HUMAN AND CIVIL RIGHTS, FREEDOMS AND DUTIES ИККИНЧИ БЎЛИМ. ИНСОН ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ
All citizens of the Republic of Uzbekistan shall have equal rights and freedoms, and shall be equal before the law, without discrimination by sex, race, nationality, language, religion, social origin, convictions, individual and social status. Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Both citizens of the Republic of Uzbekistan and the state shall be bound by mutual rights and mutual responsibility. Citizens’ rights and freedoms, established by the Constitution and the laws, shall be inalienable. No one shall have the power to deny a citizen his rights and freedoms, or to infringe on them except by the sentence of a court. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
The exercise of rights and freedoms by a citizen shall not encroach on the lawful interests, rights and freedoms of other citizens, the state or society. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.
Chapter 6. Citizenship VI боб. Фуқаролик
In the Republic of Uzbekistan, uniform citizenship shall be established throughout its territory. Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади.
Citizenship in the Republic of Uzbekistan shall be equal for all regardless of the grounds of its acquisition. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир.
Every citizen of the Republic of Karakalpakstan shall be a citizen of the Republic of Uzbekistan. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.
The grounds and procedure for acquiring and forfeiting citizenship shall be defined by law. Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади.
The Republic of Uzbekistan shall guarantee legal protection to all its citizens both on the territory of the republic and abroad. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.
Foreign citizens and stateless persons, during their stay on the territory of the Republic of Uzbekistan, shall be guaranteed the rights and freedoms in accordance with the norms of international law. They shall perform the duties established by the Constitution, laws, and international agreements signed by the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар.
Any citizen of the Republic of Uzbekistan shall have the right to freedom of movement on the territory of the Republic, as well as a free entry to and exit from it, except in the events specified by law. Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир.
All state bodies, public associations and officials in the Republic of Uzbekistan shall allow any citizen access to documents, resolutions and other materials, relating to their rights and interests. Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим.
All citizens of the Republic of Uzbekistan shall have the right to participate in the management and administration of public and state affairs, both directly and through representation. They may exercise this right by way of self-government, referendums and democratic formation of state bodies, as well as development and improvement of public control over activities of state bodies. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.
Citizens have the right to carry out their public activity in the form of rallies, meetings and demonstrations in accordance with the laws of the Republic of Uzbekistan. The authorities have the right to suspend or prohibit these events only for justified security reasons. Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.