USA English ‹ › UZ Uzbek

Found фаровонлиг: 19 words & 3 translates

English Ўзбек
The state shall function on the principles of social justice and legality in the interests of the people and society. Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.
The Republic may form alliances, join or withdraw from unions and other inter-state organizations proceeding from the ultimate interests of the state and the people, their well-being and security. Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.
The ancient city of Samarkand, the jewel of the Great Silk Road, is ready to welcome the leaders of fourteen countries with new breakthrough proposals and initiatives designed to serve for good and prosperity of the SCO and each of its members. Буюк Ипак йўлининг дурдонаси бўлган қадимий Самарқанд шаҳри жаҳоннинг ўн тўртта мамлакати етакчиларини Ташкилотнинг ва унга аъзо ҳар бир давлатнинг фаровонлиги ва равнақига хизмат қиладиган янги ва илғор таклиф ҳамда ташаббуслари билан кутиб олишга тайёр.
In recognition of many years of productive work in the Government and management, enormous contribution to the development of the country, improvement of the people’s welfare, Shavkat Mirziyoyev was awarded the Order “Mekhnat Shukhrati” (‘Glory of Labor’) and “Fidokorona Khizmatlari Uchun” (‘For a Selfless Service’). Ш.М.Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.
This is one of the key conditions for ensuring stability in the region and improving the well-being of the population of our countries. Бу масаламинтақада барқарорликни таъминлаш ва мамлакатларимиз аҳолиси фаровонлигини оширишнинг асосий шартларидан биридир.

I am confident that the documents and decisions adopted today will be a worthy contribution to the further progressive development and enhancement of the authority of the Shanghai Cooperation Organization with the aim of ensuring regional and global security, in the name of progress and prosperity of our countries and peoples.

Ишончим комилки, бугун қабул қилинаётган ҳужжатлар ва қарорлар мамлакатларимиз ва халқларимиз тараққиёти ҳамда фаровонлиги йўлида минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш мақсадида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти янада изчил ривожланишига ҳамда Ташкилотимиз нуфузининг юксалишига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.

Everyone has the right to a standard of living adequate for the health and well-being of himself and of his family, including food, clothing, housing and medical care and necessary social services, and the right to security in the event of unemployment, sickness, disability, widowhood, old age or other lack of livelihood in circumstances beyond his control. 1. Ҳар бир инсон ўзининг ҳамда оиласининг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур бўлган турмуш даражасига эга бўлиш, жумладан кийим-кечак, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва зарур ижтимоий хизматга эга бўлишга ҳамда ишсизлик, касаллик, ногиронлик, бевалик, қарилик ёки унга борлиқ бўлмаган шароитларга кўра тирикчилик учун маблағ бўлмай қолган бошқа ҳолларда таъминланиш ҳуқуқига эга.
In the exercise of his rights and freedoms, everyone shall be subject only to such limitations as are determined by law solely for the purpose of securing due recognition and respect for the rights and freedoms of others and of meeting the just requirements of morality, public order and the general welfare in a democratic society. 2. Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқи ва эркинликларидан фойдаланишда ўзгаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини демократик жамиятда етарли даражада бўлишини ҳамда ҳурмат қилинишини таъминлаш, ахлоқ, жамоат тартиби, умум фаровонлигининг одилона талабларини қондириш мақсадидагина қонунда белгиланган чекланишларга риоя этиши керак.
In conclusion of my statement, I want to once again reaffirm our commitment to an open and productive dialogue in the European Union – Central Asia format in the interests of stability, sustainable development and prosperity of our countries. Сўзимнинг якунида мамлакатларимиз барқарор тараққиёти, равнақ ва фаровонлиги йўлида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги очиқ, тизимли ва сермаҳсул мулоқот тарафдори эканлигимизни яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман.
Considering this we need to focus on the following priorities, in the interests of common security, development and prosperity. Ушбу омилларнинг умумий хавфсизлик борасидаги манфаатларга, тараққиёт ва фаровонлигимизга таъсиридан келиб чиқиб, қуйидаги устувор йўналишларга эътибор қаратишимиз зарур.
Fifth, the efficiency of the economic reforms and social changes which we are accomplishing is measured, first of all, to what extent they are affecting the material state, well-being and enhancement of the quality of the living standards of population. Бешинчидан, биз амалга ошираётган иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий ўзгаришларнинг самараси, биринчи навбатда, аҳолининг моддий аҳволи ва фаровонлигини, унинг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қай даражада таъсир кўрсатаётгани билан ўлчанади.
"And remember, comrades, your resolution must never falter. No argument must lead you astray. Never listen when they tell you that Man and the animals have a common interest, that the prosperity of the one is the prosperity of the others. It is all lies. Man serves the interests of no creature except himself. And among us animals let there be perfect unity, perfect comradeship in the struggle. All men are enemies. All animals are comrades." Эсда тутинглар, ўртоқлар, — сизнинг жасоратингиз, журъатингиз барқарор ва собит бўлсин. Сизларни ҳеч қандай ғайри фикрлар йўлдан адаштирмасин. Агар кимдир жониворлар ва одамлар ўртасида умумий манфаатлар бор, бир томоннинг фаравонлиги иккинчи томоннинг фаровонлиги демакдир, деб гапира бошласа, уни эшитманглар. Буларнинг бари ёлғон! Одамларни ўзлариникидан бошқа ҳеч кимнинг манфаати қизиқтирмайди. Биз, ҳайвонларнинг орасида эса жангда енгилмас бирлик, мустаҳкам биродарлик ғалаба қилсин. Барча одамлар — душманларимиз. Барча ҳайвонлар — биродарлар.
Subject to the provisions of Article 12, the General Assembly may recommend measures for the peaceful adjustment of any situation, regardless of origin, which it deems likely to impair the general welfare or friendly relations among nations, including situations resulting from a violation of the provisions of the present Charter setting forth the Purposes and Principles of the United Nations.

Бош Ассамблеяга, 12-моддадаги қоидаларга риоя қилган ҳолда, келиб чиқишидан қатъи назар, Ассамблея фикрига кўра, миллатлар умумий фаровонлигига ёки ўрталаридаги дўстона муносабатларга рахна солиши мумкин бўлган ҳар қандай вазиятни, жумладан, ушбу Низомдаги, Бирлашган Миллатларнинг Мақсад ва Принциплари баён этилган қоидаларни бузиш натижасида юзага келувчи вазиятларниг, тинч йўл билан бартараф этиш чораларини тавсия этиш ваколати берилади.
Members of the United Nations which have or assume responsibilities for the administration of territories whose peoples have not yet attained a full measure of self-government recognize the principle that the interests of the inhabitants of these territories are paramount, and accept as a sacred trust the obligation to promote to the utmost, within the system of international peace and security established by the present Charter, the well-being of the inhabitants of these territories, and, to this end:

Халқлари ҳали ўзини ўзи тўлиқ бошқаришга эришмаган ҳудудларни идора қилиш масъулиятини ўз зиммасига олган ёки олаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аъзолари бу ҳудудлардаги аҳолининг манфаатларини биринчи даражалидир, деган принципни эътироф этадилар ва, ўзларининг муқаддас бурчлари сифатида, ушбу Низомда белгиланган халқаро тинчлик ва хавфсизлик тизими доирасида ўша ҳудудлар аҳолисининг фаровонлигига имконият борича ёрдам бериш мажбуриятини оладилар ва шу мақсадда:
Members of the United Nations also agree that their policy in respect of the territories to which this Chapter applies, no less than in respect of their metropolitan areas, must be based on the general principle of good-neighbourliness, due account being taken of the interests and well-being of the rest of the world, in social, economic, and commercial matters. Ташкилот Аъзолари ўзларининг ушбу Бобнинг таъсири ўтадиган ҳудудларга нисбатан ўтказиладиган сиёсатлари, ўз метрополияларидаги сиёсатларидан кам бўлмаган даражада, яхши қўшничилик умумий принципига, ижтимоий, иқтисодий ва савдо ишларида дунёнинг барча мамлакатлари манфаатларини ва фаровонлигини тегишлича ҳисобга олишга асосланиши лозим, деган фикрга ҳам қўшиладилар.
During his visit, which lasted from 15 to 17 March, Mr. Karim met senior government representatives, as well as UNOPS local and international stakeholders and partners to discuss the prospects for cooperation in the implementation of two ongoing projects in Uzbekistan with major contributions to the SDG3 – Good Health and Well-being 15-17 март кунлари давом этган ташрифи давомида, жаноб Kaрим ҳукуматнинг юқори лавозимли вакиллари, шунингдек, ЮНОПСнинг маҳаллий ва халқаро манфаатдор томонлар ва ҳамкорлари билан учрашиб, Ўзбекистонда БРМ 3 – Соғлик ва фаровонлигига катта ҳисса қўшаётган иккита лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
May your work bring you satisfaction in the name of the prosperity of your native Uzbekistan, our cities and villages, the well-being of our people! Жонажон Ўзбекистонимиз, шаҳар ва қишлоқларимизнинг ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида қилаётган меҳнатларингизнинг роҳатини кўринг!

Over the past year, Uzbekistan and the United States have come together to solve common problems and promote security and prosperity for the peoples of our countries. 

Ўтган йил давомида Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари умумий муаммоларни ҳал қилиш, халқларимиз хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида бирлашди.

Thanks to all the opportunities created for our country's Muslims, 15,000 of our compatriots are making the holy pilgrimage to Makkah during Eid al-Adha. We congratulate them all on this great holiday and ask the Almighty to accept their prayers for the prosperity of our Homeland, the welfare of our people, and the happiness of our families in these blessed days.

Хусусан, мўмин-мусулмонларимиз учун яратилаётган қулай шароит ва имкониятлар туфайли мана шу Қурбон ҳайити кунларида 15 минг нафар ватандошимиз Маккаи мукаррамада муқаддас ҳаж зиёратини адо этмоқда. Уларнинг барчасини бугунги улуғ айём билан қутлаб, Ватанимиз равнақи, эл-юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, оилаларимиз, фарзандларимизнинг бахту иқболини тилаб қилаётган дуолари ижобат бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.