USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ташкил эт: 228 words & 2 translates

English Ўзбек
All citizens of the Republic of Uzbekistan, regardless of their nationality, constitute the people of Uzbekistan. Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади.
All citizens of the Republic of Uzbekistan shall have the right to participate in the management and administration of public and state affairs, both directly and through representation. They may exercise this right by way of self-government, referendums and democratic formation of state bodies, as well as development and improvement of public control over activities of state bodies. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.
No one may infringe on the rights, freedoms and dignity of the individuals, constituting the minority opposition in political parties, public associations and mass movements, as well as in representative bodies of authority. Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.
The economy of Uzbekistan, evolving towards market relations, is based on various forms of ownership. The state shall guarantee freedom of economic activity, entrepreneurship and labour with due regard for the priority of consumers’ rights, as well as equality and legal protection of all forms of ownership. Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.
Trade unions, political parties, and scientific societies, as well as women’s, veterans’ and youth leagues, professional associations, mass movements and other organizations registered in accordance with the procedure prescribed by law, shall have the status of public associations in the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.
Trade unions shall express and protect the socio-economic rights and interests of the working people. Membership in trade unions is optional. Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар. Касаба ташкилотларига аъзо бўлиш ихтиёрийдир.
PART FIVE. ORGANIZATION OF STATE AUTHORITY БЕШИНЧИ БЎЛИМ. ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ
11) formation, annulment and renaming of districts, towns, cities and regions, and alteration of their boundaries; 11) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;
3) adoption of decisions on matters relating to the organization of its activity and the internal schedule of the chamber; 3) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
13) adoption of decisions on matters relating to the organization of its activity and the internal schedule of the chamber; 13) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
4) organize the control over the implementation of laws of the Republic of Uzbekistan and resolutions of the Legislative Chamber; 4) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Қонунчилик палатаси қарорларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;
4) organize the control over the implementation of laws of the Republic of Uzbekistan and resolutions of the Senate; 4) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Сенат қарорларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;
1) organize and direct the activity of the Cabinet of Ministers being responsible for efficiency of its work; 1) Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади;
The procedure for the organization of the work and the competence of the Cabinet of Ministers shall be defined by law. Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколат доираси қонун билан белгиланади.
The procedure for the elections, organization of the work and powers of self-governing bodies shall be regulated by law. Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади.
The organization and procedure for the operation of courts shall be specified by law. Судларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.
Organization and procedure for the work of the Constitutional Court shall be specified by law. Конституциявий судни ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади.
The procedure for organization and work of the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan shall be defined by law. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади.
The right to legal assistance shall be guaranteed at any stage of investigation and legal proceedings. Legal assistance to citizens, enterprises, institutions and organizations shall be given by the College of Barristers. Organization and procedure for the work of the College of Barristers shall be specified by law. Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади.
To organize and hold the elections of the President of the Republic of Uzbekistan, to the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, as well as referendum of the Republic of Uzbekistan, the Central Election Commission of the Republic of Uzbekistan shall be formed by the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, the main principles of activity of which shall be independence, legality, collective nature, publicity and fairness. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилади.