USA English ‹ › UZ Uzbek

Found партия: 27 words & 2 translates

English Ўзбек
No section of society, political party, public association, movement or individual shall have the right to act on behalf of the people of Uzbekistan. Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас.
All citizens of the republic of Uzbekistan shall have the right to form trade unions, political parties and any other public associations, and to participate in mass movements. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
No one may infringe on the rights, freedoms and dignity of the individuals, constituting the minority opposition in political parties, public associations and mass movements, as well as in representative bodies of authority. Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.
Trade unions, political parties, and scientific societies, as well as women’s, veterans’ and youth leagues, professional associations, mass movements and other organizations registered in accordance with the procedure prescribed by law, shall have the status of public associations in the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.

The formation and functioning of political parties and public associations aiming to do the following shall be prohibited: changing the existing constitutional system by force; coming out against the sovereignty, territorial integrity and security of the Republic, as well as the constitutional rights and freedoms of its citizens; advocating war and social, national, racial and religious hostility, and encroaching on the health and morality of the people, as well as of any armed associations and political parties based on the national or religious principles.

Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади.

Political parties shall express the political will of various sections and groups of the population, and through their democratically elected representatives shall participate in the formation of state authority. Political parties shall submit public reports on their financial sources to the Oliy Majlis or their plenipotentiary body in a prescribed manner. Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар. Сиёсий партиялар ўз фаолиятларини молиявий таъминланиш манбалари ҳақида Олий Мажлисга ёки у вакил қилган органга белгиланган тартибда ошкора ҳисоботлар бериб турадилар.
The nominee of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan shall be suggested by the political party taken majority deputy seats during elections to the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, or by several political parties received equally large number of deputy seats. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.
The nominee of the Prime Minister for consideration and approval by the Chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be introduced by the President of the Republic of Uzbekistan after consultation with all fractions of political parties represented in the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.
The judicial authority in the Republic of Uzbekistan shall function independently from the legislative and executive authorities, political parties, and other public associations. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.
Judges may not be members of political parties, participate in political movements, as well as be engaged in any other paid activity except for research and pedagogical. Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас.
Procurators for the term of their powers shall suspend their membership in political parties and other public associations pursuing political goals. Прокурорлар ўз ваколатлари даврида сиёсий партияларга ва сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмаларига аъзоликни тўхтатиб турадилар.
On October 19, 2016 the Movement of Entrepreneurs and Businessmen — Liberal- Democratic Party of Uzbekistan (UzLiDeP) during its Eighths Convention in Tashkent nominated the member of Political Council of the Party Shavkat Mirziyoyev as its candidate for the presidential elections. 19 октябрь куни Тошкентда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съезди бўлиб ўтди. Унда партия сиёсий кенгаши аъзоси Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Президентликка тасдиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
batch партия
batches партиялар
bipartisan икки партияли
parties партиялар
party партия

whip

қамчи; Партия ташкилотчиси; (содда қилиб айтганда, парламентда ўз партиядошларини фаолроқ ишлашга ундаб турувчи партия ходими)

I especially thank all members of the Uzbekistan Liberal-Democratic Party who have nominated my candidature to the post of the President of the Republic of Uzbekistan and supported me during the entire election. Менинг номзодимни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига кўрсатган ва бутун сайлов кампанияси давомида қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг барча аъзоларига алоҳида миннатдорлик билдираман.
Along with this, I once again express my gratitude to the chairman of the Central Council of the People’s Democratic Party of Uzbekistan Khatamjon Ketmonov, the chairman of the Central Council of the “Milliy Tiklanish” Democratic Party Sarvar Otamurodov and the chairman of the Political Council of the “Adolat” Social-Democratic Party Narimon Umarov who have participated in these elections conducted on alternative basis. Шу билан бирга, муқобиллик асосида ўтган ушбу сайловларда иштирок этган Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси Ҳатамжон Кетмоновга, «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов ва «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаровга яна бир бор ўз ташаккуримни изҳор этаман.