USA English ‹ › UZ Uzbek

Found оят: 763 words & 2 translates

English Ўзбек
The right to exist is the inalienable right of every human being. Attempts on anyone’s life shall be regarded as the gravest crime. Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.
No one may be adjudged guilty of a crime except by the sentence of a court and in conformity with the law. Such a person shall be guaranteed the right to legal defence during open court proceedings. Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.
Everyone shall have the right, both individually and collectively, to submit applications and proposals, and to lodge complaints with competent state bodies, institutions and public representatives. Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Such applications, proposals and complaints shall be considered in accordance with the procedure and within the time-limit specified by law. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.
Everyone shall be entitled to legally defend his rights and freedoms, and shall have the right to appeal any unlawful action of state bodies, officials and public associations. Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
The Republic of Uzbekistan shall consist of regions, districts, cities, towns, settlements, kishlaks and auls (villages), and the Republic of Karakalpakstan. Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.
Any alteration of the boundaries of the Republic of Karakalpakstan, regions, the city of Tashkent, as well as the formation and annulment of regions, cities, towns and districts shall be sanctioned by the Oily Majlis of the Republic of Uzbekistan. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш, шунингдек вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ташкил қилиш ва уларни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади.

Members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be elected in equal quantity — in six persons — from the Republic of Karakalpakstan, regions and the city of Tashkent by secret ballot at relevant joint sessions of deputies of Zhokarghy Kenes of the Republic of Karakalpakstan, representative bodies of state authority of regions, districts, cities and towns from among these deputies.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади.

11) formation, annulment and renaming of districts, towns, cities and regions, and alteration of their boundaries; 11) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;
14) appoint and relieve, upon the submission of the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan, chairmen and deputy chairmen of courts in regions and the city of Tashkent, the Chairman of the Military Court of the Republic of Uzbekistan; approve members of the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan in accordance with law; 14) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимига биноан вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади; Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзоларини қонунга мувофиқ тасдиқлайди;
15) appoint and relieve, upon the submission of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan, khokims of districts and cities of their posts in accordance with law. The President shall have the right to relieve, by his decision, khokims of districts and cities of their posts, should they violate the Constitution, laws or perform acts discrediting the honour and dignity of a khokim; 15) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли;
The Kenghashes of people’s deputies, led by khokims, are the representative bodies of authority in regions, districts, cities and towns (except towns subordinate to district centres). They shall act upon matters within their competence in accordance with the interests of the state and citizens. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар.
The khokim of region, district, city and town shall serve as the head of the representative and executive authorities of his relevant territory. Вакиллик ва ижроия ҳокимиятини тегишлилигига қараб вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бошқаради.
The khokim of region and the city of Tashkent shall be appointed and relieved of his post by the President of the Republic of Uzbekistan in accordance with law. Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунга мувофиқ тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
The khokims of districts and cities shall be appointed and relieved of their posts by the khokim of the region and the city of Tashkent, and approved by the relevant Kenghash of people’s deputies. Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
The khokim of region, district, city and town shall exercise his powers in accordance with the principle of one-man management and shall bear personal responsibility for decisions and actions of bodies directed by him. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколатларини яккабошчилик асосларида амалга оширадилар ва ўзлари раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва фаолияти учун шахсан жавобгардирлар.
The khokim of region, district, city and town shall present to the relevant Kenghash of people’s deputies the reports on major and actual matters of the socio-economic development of the region, district, city. Based on it, the Kenghashes of people’s deputies shall take relevant decisions. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади, улар бўйича халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилинади.
The judicial system in the Republic of Uzbekistan consists of the Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan, the Supreme Court of the Republic of Uzbekistan, military courts, the Court of the Republic of Karakalpakstan, regional and Tashkent city courts, the Administrative Court of the Republic of Karakalpakstan, administrative courts of regions and the city of Tashkent, inter-district, district, city courts for civil cases, district, city criminal courts, inter-district, district, city economic courts and inter-district administrative courts. Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир.
They shall be final and not subject to appeal. Конституциявий суднинг ҳужжати қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
The elections of the President of the Republic of Uzbekistan, to the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and Jokargy Kenes of the Republic of Karakalpakstan, to the representative bodies of state power of regions, districts, cities are held, respectively, in the year of the expiration of their constitutional term of office — on the first Sunday of the third decade of October. Elections are held on the basis of universal, equal and direct suffrage by secret ballot. Citizens of the Republic of Uzbekistan who have reached the age of eighteen have the right to vote. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.