USA English ‹ › UZ Uzbek

Found минтақавий: 75 words & 2 translates

English Ўзбек

A Model for Successful Regional Cooperation

Муваффақиятли минтақавий ҳамкорлик модели

The international cooperation that lays in the interest of everyone is impossible without multilateral institutions. Despite the certain shortcomings, they continue to serve as the most important agents of interaction between the countries - at the regional and global levels. The international and regional organizations help countries to overcome the differences and strengthen mutual understanding, to develop political and economic cooperation, to expand trade and stimulate cultural and humanitarian exchanges. Барчанинг ва ҳар бир томоннинг манфаатларига жавоб берадиган халқаро ҳамкорликни кўп томонлама институтларсиз амалга ошириб бўлмайди. Ушбу институтлар фаолиятидаги муайян камчиликларга қарамасдан, улар минтақавий ва глобал миқёсда давлатлараро ҳамкорликнинг энг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилишда давом этмоқда. Халқаро ва минтақавий ташкилотлар мамлакатлар ўртасидаги турли келишмовчиликларни енгиб ўтиш, ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-сотиқни кенгайтириш хамда маданий-гуманитар алмашинувни рағбатлантиришга ёрдам беради.
Today, the SCO family is the world’s largest regional organization, which has united a huge geographical space and about a half of the population of our planet. Бугунги кунга келиб ШҲТ ҳамжамияти – улкан географик маконни қамраб олган ва сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган, дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилотдир.
The SCO’s success concept is the promotion of multifaceted cooperation through ensuring regional security. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг муваффақият гарови – минтақавий хавфсизликни таъминлаш орқали кўп томонли ҳамкорликни илгари суришдадир.
Therefore, the number of states that are ready to cooperate with the SCO is growing every year, and this is especially noticeable in the context of the transformation of the modern system of international and regional relations. Шу сабабли ҳам ШҲТ фаолиятига қўшилиш истагидаги давлатлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Бу тенденция халқаро ва минтақавий муносабатлар тизими трансформация жараёнини бошидан кечираётган бугунги шароитда яққол кўзга ташланмоқда.
Today, the total GDP of the SCO member states has reached about a quarter of the global figure. This is already a very solid contribution to the global sustainable development from a regional organization that has just crossed its 20-year threshold. Бугунги кунда ШҲТга аъзо давлатлар ялпи ички маҳсулотининг умумий ҳажми жаҳон кўрсаткичининг қарийб чорак қисмини ташкил қилмоқда. Бу эса эндигина 20 ёшга тўлган ушбу минтақавий Ташкилот томонидан дунёнинг барқарор ривожланишига қўшилаётган ҳиссасининг салмоғи юксак эканидан далолат беради.
I am full of confidence that it is important and necessary for the SCO to share its success story with Afghanistan. This country is an integral part of the larger SCO space. The Afghan people need good neighbors and their support now more than ever. It is our moral obligation to extend a helping hand, to offer them effective ways of overcoming the years-long crisis by promoting socio-economic growth of the country, its integration into regional and global development processes. Шунга ишончим комилки, бугун ШҲТ доирасида шаклланган мана шундай ижобий ва муваффақиятли тажрибадан Афғонистонни ривожлантириш масаласида ҳам фойдаланиш ўта муҳим ва долзарбдир. Шак-шубҳасиз, Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади. Бугун афғон халқи қўшни ва хайрихоҳ давлатлар кўмагига ҳар қачонгидан ҳам муҳтож. Афғонистонга биргаликда ёрдам қўлини чўзишимиз, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, минтақавий ва глобал тараққиёт жараёнларига интеграциялашувига кўмаклашишимиз ва шу орқали ушбу давлатнинг кўп йиллик инқироздан чиқиши учун қулай шароит яратиб бериш бизнинг маънавий бурчимиздир.
Afghanistan that has played for centuries the role of a buffer in the historical confrontations of global and regional powers, should try on a new peaceful mission of connecting Central and South Asia. Асрлар давомида глобал миқёсдаги давлатлар ва минтақавий куч марказлари ўртасидаги қарама-қаршиликларда буфер ролини ўтаб келган Афғонистон эндиликда Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи кўприк вазифасини бажаришдек янги тинчлик миссиясида ўзини намоён этмоғи лозим.
The construction of the trans-Afghan corridor could become a symbol of such mutually beneficial inter-regional cooperation. It is also important to understand that by implementing joint infrastructure projects such as the Termez – Mazar-i-Sharif – Kabul – Peshawar railroad we are not just solving socio-economic, transport and communication problems, but also making a significant contribution to ensuring regional security. Бундай ўзаро манфаатли минтақалараро ҳамкорликнинг намунавий рамзи сифатида Трансафғон коридорининг қурилиши лойиҳасини айтиш мумкин. Шуни ҳам англаш муҳимки, “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли каби қўшма инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш орқали, биз ижтимоий-иқтисодий ва транспорт-коммуникация вазифаларини ҳал этибгина қолмасдан, минтақавий хавфсизликни таъминлашга ҳам салмоқли ҳисса қўшишимиз мумкин.
These unique qualities of Samarkand, which today has a modern and dynamically developing infrastructure, turning it into the most suitable and demanded platform for joint discussions, searching for necessary responses to regional and global challenges. Бугун замонавий ва жадал ривожланаётган инфратузилмаларга эга бўлган Самарқанднинг бундай ноёб жиҳатлари уни минтақавий ва глобал хатарларни биргаликда муҳокама қилиш, бу борада зарур ечимларни излаб топиш учун энг қулай ва мақбул майдонга айлантирмоқда.
We are full of optimism and are convinced that the decisions of the upcoming summit of Shanghai Cooperation Organization will make a feasible contribution to strengthening the dialogue, mutual understanding and cooperation both at the regional level and on a global scale. Ишончимиз комилки, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бўлажак саммитида қабул қилинадиган қарорлар минтақавий даражада ҳам, глобал миқёсда ҳам мулоқот, ўзаро англашув ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшади.

Once again, I express gratitude to all the SCO States, as well as the Organization’s Secretariat and the Executive Committee of the Regional Anti-Terrorist Structure for their active assistance to our chairmanship.

ШҲТнинг барча давлатлари, шунингдек, Ташкилот Котибияти ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитасига раислигимизга фаол ёрдам бергани учун яна бир бор миннатдорчилик билдираман.

It is obvious that it is necessary to use the reliable models of regional interaction to achieve greater economic sustainability.

Кўриниб турибдики, кўпроқ иқтисодий барқарорликка эришиш учун минтақавий ҳамкорликнинг ишончли моделларидан фойдаланиш зарур.

The issue of increasing the effectiveness of the SCO Regional Anti-Terrorist Structure on the basis of our agreements to improve its activities, including in matters of prevention and prompt response to security challenges and threats, has long been overdue.

ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси самарадорлигини ошириш, жумладан, хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарлардан огоҳлантириш ва уларга тезкорликда муносабат билдиришга оид шартномаларимиз асосида ушбу тузилманинг фаолиятини такомиллаштиришнинг аллақачон мавриди келган.

It is important to establish the practice of annual field meetings of the Council of the SCO RATS to assess the situation in our countries and make the comprehensive decisions, taking into account today’s realities.

Мамлакатларимиздаги вазиятни баҳолаш ва бугунги воқеликни ҳисобга олган ҳолда мажмуавий қарорлар қабул қилиш учун Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг йиллик сайёр йиғилишлари амалиётини йўлга қўйиш муҳимдир.

I am confident that the documents and decisions adopted today will be a worthy contribution to the further progressive development and enhancement of the authority of the Shanghai Cooperation Organization with the aim of ensuring regional and global security, in the name of progress and prosperity of our countries and peoples.

Ишончим комилки, бугун қабул қилинаётган ҳужжатлар ва қарорлар мамлакатларимиз ва халқларимиз тараққиёти ҳамда фаровонлиги йўлида минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш мақсадида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти янада изчил ривожланишига ҳамда Ташкилотимиз нуфузининг юксалишига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.

regional минтақавий
regionalism минтақавийлик
regionally минтақавий
subregional субминтақавий