USA English ‹ › UZ Uzbek

Found конституциявий: 32 words & 2 translates

English Ўзбек
Everyone shall be guaranteed freedom of thought, speech and convictions. Everyone shall have the right to seek, obtain and disseminate any information, except that which is directed against the existing constitutional system and in some other instances specified by law. Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.

The formation and functioning of political parties and public associations aiming to do the following shall be prohibited: changing the existing constitutional system by force; coming out against the sovereignty, territorial integrity and security of the Republic, as well as the constitutional rights and freedoms of its citizens; advocating war and social, national, racial and religious hostility, and encroaching on the health and morality of the people, as well as of any armed associations and political parties based on the national or religious principles.

Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади.

2) adoption of the Constitutional laws and laws of the Republic of Uzbekistan, introducing amendments; 2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
2) election, upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan, of the Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan; 2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш;
At adoption of the constitutional laws, presence of not less than two thirds of the total number of all deputies, senators shall be obligatory. Конституциявий қонунларни қабул қилишда барча депутатлар, сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт.
The President of the Republic of Uzbekistan, the Prime Minister, members of the Cabinet of Ministers, the chairmen of the Constitutional Court, the Supreme Court and the Supreme Judicial Council, the Procurator-General of the Republic, the Chairman of the Board of the Central Bank shall have the right to attend sittings of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, as well as sittings of their bodies. The Chairman of the Senate shall have the right to attend sittings of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and its bodies, the Speaker of the Legislative Chamber — sittings of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and its bodies. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, республика Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши раислари, Бош прокурори, Марказий банки Бошқарувининг раиси иштирок этишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларида Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг органлари мажлисларида Қонунчилик палатаси Спикери иштирок этиши мумкин.
The right of legislative initiative shall be entitled to the President of the Republic of Uzbekistan, the Republic of Karakalpakstan in the person of its higher representative body of state authority, the deputies of the Legislative Chamber of the Republic of Uzbekistan, the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, the Constitutional Court, the Supreme Court, the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan and realized through introducing drafts by the subjects of law to the Legislative Chamber of the Republic of Uzbekistan. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Бош прокурори эгадирлар ва бу ҳуқуқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.
13) represent to the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan nominees on the posts of the Constitutional Court, the Supreme Court, and the Chairman of the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan, Board of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan; 13) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раиси лавозимларига номзодларни тақдим этади;
The Legislative Chamber, the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan may be dissolved, by the decision of the President of the Republic of Uzbekistan adopted as agreed with the Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan, in case of insuperable disagreements within the Legislative Chamber or the Senate putting under threat their normal functioning or numerous adoption by them decisions contradicting the Constitution of the Republic of Uzbekistan, as well as insuperable disagreements between the Legislative Chamber and the Senate putting under threat the normal functioning of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. Қонунчилик палатаси ёки Сенат таркибида уларнинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёхуд улар бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид қарорлар қабул қилган тақдирда, шунингдек Қонунчилик палатаси билан Сенат ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди билан бамаслаҳат қабул қилган қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилиши мумкин.
The Cabinet of Ministers, within the framework of constitutional norms and in accordance with the current legislation, issues decisions and orders that are binding on all bodies, enterprises, institutions, organizations, officials and citizens throughout the territory of the Republic of Uzbekistan. Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
The judicial system in the Republic of Uzbekistan consists of the Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan, the Supreme Court of the Republic of Uzbekistan, military courts, the Court of the Republic of Karakalpakstan, regional and Tashkent city courts, the Administrative Court of the Republic of Karakalpakstan, administrative courts of regions and the city of Tashkent, inter-district, district, city courts for civil cases, district, city criminal courts, inter-district, district, city economic courts and inter-district administrative courts. Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир.
The Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan shall hear cases relating to the constitutionality of acts of the legislative and executive authority. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўради.
The Constitutional Court shall be elected by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan upon the submission of the President of the Republic of Uzbekistan from among specialists in the sphere of politics and law, recommended by the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan, including the representative of the Republic of Karakalpakstan. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тавсия этган сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар орасидан, Қорақалпоғистон Республикасининг вакилини қўшган ҳолда сайланади.
The Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan shall elect from among its members the Chairman of the Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan and his deputy. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ўз таркибидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раисини ва унинг ўринбосарини сайлайди.
The Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan shall: Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди:
2) conform the compliance of the Constitution of the Republic of Uzbekistan, constitutional laws of the Republic of Uzbekistan, laws of the Republic of Uzbekistan on ratification of the international treaties of the Republic of Uzbekistan – before their signature by the President of the Republic of Uzbekistan; 2) Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;
6) based on summarizing practices of the constitutional legal procedures, represent annually the information on a status of constitutional lawfulness to the Chambers of of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and the President of the Republic of Uzbekistan; 6) конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади;
Judgments of the Constitutional Court shall take effect upon publication. Конституциявий суднинг ҳужжати расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
They shall be final and not subject to appeal. Конституциявий суднинг ҳужжати қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
Organization and procedure for the work of the Constitutional Court shall be specified by law. Конституциявий судни ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади.