USA English ‹ › UZ Uzbek

Found жамият: 100 words & 2 translates

English Ўзбек
The state shall express the will of the people and serve their interests. State bodies and officials shall be accountable to the society and the citizens. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

Major matters of public and state life shall be submitted for a nation-wide discussion and put to a direct vote of the people (a referendum). The procedure for holding referendums shall be specified by law.

Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.

No section of society, political party, public association, movement or individual shall have the right to act on behalf of the people of Uzbekistan. Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас.
The state shall function on the principles of social justice and legality in the interests of the people and society. Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.
The exercise of rights and freedoms by a citizen shall not encroach on the lawful interests, rights and freedoms of other citizens, the state or society. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.
All citizens of the Republic of Uzbekistan shall have the right to participate in the management and administration of public and state affairs, both directly and through representation. They may exercise this right by way of self-government, referendums and democratic formation of state bodies, as well as development and improvement of public control over activities of state bodies. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.
The state shall promote the cultural, scientific and technical development of society. Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади.
Chapter 12. The Economic Foundation of Society XII боб. Жамиятнинг иқтисодий негизлари
Trade unions, political parties, and scientific societies, as well as women’s, veterans’ and youth leagues, professional associations, mass movements and other organizations registered in accordance with the procedure prescribed by law, shall have the status of public associations in the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.
All secret societies and associations shall be banned. Махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш тақиқланади.
The family is the primary unit of society and shall have the right to state and societal protection. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
The state and society shall support, care for and educate orphaned children, as well as children deprived of parental guardianship, and encourage charity in their favour. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради.
The Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan shall act as a body of court community and render support in observation of the constitutional principle of independence of the judiciary in the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади.
Along with this, global climate shocks, growing scarcity of natural and water resources, decline in biodiversity, spread of dangerous infectious diseases have exposed the vulnerability of our societies as never before. They lead to destruction of existential common goods, threatening the basis of people’s life and reducing sources of income. Шу билан бир қаторда, глобал иқлим ўзгариши, табиий бойликлар ва сув ресурслари танқислигининг ортиши, биохилма-хилликка путур етиши ҳамда хавфли юқумли касалликлар тарқалиши жамиятларимизнинг заиф томонларини янада яққолроқ кўрсатиб бермоқда. Бу муаммолар инсоният тақдирига бевосита дахлдор бўлган муштарак қадрият ва неъматларнинг емирилишига олиб келиб, одамлар ҳаёти ва фаолиятига таҳдид солмоқда, уларнинг даромад манбаларини қисқартирмоқда.
Today, the SCO family is the world’s largest regional organization, which has united a huge geographical space and about a half of the population of our planet. Бугунги кунга келиб ШҲТ ҳамжамияти – улкан географик маконни қамраб олган ва сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган, дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилотдир.
He has paid much attention to further enhancement of the credibility of the unique institution of self-government – makhalla, other social organizations, consistent consolidation of their role in the community through broad involvement in the process of democratic reforms, as well as the preservation and enrichment of national spiritual values. Ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб институти бўлган маҳалланинг нуфузи ва обрўсини янада ошириш, шунингдек, бошқа жамоат ташкилотларини демократик ислоҳотларга кенг жалб этиш орқали жамиятда уларнинг мавқеини мустаҳкамлаш, миллий маънавий қадриятларни эъзозлаш ва изчил ривожлантириш ишларига юқори даражада эътибор қаратди.

Sixteen members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be appointed by the President of the Republic of Uzbekistan from among the most authoritative citizens with large practical experience and special merits in the sphere of science, art, literature, manufacture and other spheres of state and public activity.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

The participation of the Afghan delegation, the representatives of many states and international organizations, including the SCO, confirms the desire of the world community to develop coordinated approaches to cooperation with this country.

Мазкур анжуманда афғон делегацияси, кўплаб давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг, жумладан, ШҲТ вакилларининг иштироки жаҳон ҳамжамиятининг ушбу мамлакат билан ҳамкорлик бўйича мувофиқлаштирилган ёндашувларини ишлаб чиқишга бўлган интилишини тасдиқлайди.

community жамият
societies жамиятлар