USA English ‹ › UZ Uzbek

Found бор: 1717 words & 2 translates

English Ўзбек
The Oily Majlis (Supreme Assembly) and President of the Republic, elected by the people, shall have the exclusive right to act on behalf of the people. Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин.
No section of society, political party, public association, movement or individual shall have the right to act on behalf of the people of Uzbekistan. Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас.
Everyone shall be guaranteed freedom of thought, speech and convictions. Everyone shall have the right to seek, obtain and disseminate any information, except that which is directed against the existing constitutional system and in some other instances specified by law. Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.
Public associations may be dissolved or banned, or subject to restricted activity solely by the sentence of a court. Жамоат бирлашмаларини тарқатиб юбориш, улар фаолиятини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиш фақат суд қарори асосидагина амалга оширилади.
Chapter 15. Mass Media XV боб. Оммавий ахборот воситалари
The mass media shall be free and act in accordance with the law. It shall bear responsibility for trustworthiness of information in a prescribed manner. Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар.
The Republic of Uzbekistan shall consist of regions, districts, cities, towns, settlements, kishlaks and auls (villages), and the Republic of Karakalpakstan. Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.
The Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall consist of two chambers — the Legislative Chamber (the lower chamber) and the Senate (the upper chamber). Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.
The Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall consist of one hundred fifty deputies elected in accordance with the law. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунга мувофиқ сайланадиган бир юз эллик депутатдан иборат.
The Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be the chamber of territorial representation and consist of members of the Senate (senators). Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат.
The joint conduct of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall include: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:
The law, adopted by the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, not later than ten days from the date of adoption, shall be addressed to the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилади.
The law, approved by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, within ten days, shall be addressed to the President of the Republic of Uzbekistan for signing and promulgation. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъқуллаган қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўн кун ичида юборилади.
In case of the second consideration of the rejected by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan law and approval the law by the Legislative Chamber, by a majority in two thirds of votes of the total number of deputies, it shall be considered to be adopted by the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and addressed by the Legislative Chamber to the President of the Republic of Uzbekistan for signing and promulgation. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига Қонунчилик палатаси томонидан юборилади.
In case of approval of the law in the earlier adopted edition by a majority not less than two thirds of votes of the total number accordingly of deputies of the Legislative Chamber and members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, the law shall be subject to signing by the President of the Republic of Uzbekistan within fourteen days and promulgation. Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўн тўрт кун ичида имзоланиши ва эълон қилиниши керак.
3) coordinate the work of the committees and commissions of the Legislative Chamber; 3) Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
3) coordinate the work of the committees, commissions of the Senate; 3) Сенат қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
The Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan for the term of its powers shall elect from among deputies of the Legislative Chamber the committees for drafting laws, preliminary consideration and preparation of matters to be submitted to the Legislative Chamber, control over the implementation of laws of the Republic of Uzbekistan and decisions to be adopted by the Legislative Chamber. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан қўмиталарни сайлайди.
4) conduct negotiations and sign treaties and agreements of the Republic of Uzbekistan, ensure the observance of the negotiated by the Republic treaties, agreements and the assumed by it obligations; 4) музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг шартнома ва битимларини имзолайди, республика томонидан тузилган шартномаларга, битимларга ва унинг қабул қилинган мажбуриятларига риоя этилишини таъминлайди;
The Legislative Chamber, the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan may be dissolved, by the decision of the President of the Republic of Uzbekistan adopted as agreed with the Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan, in case of insuperable disagreements within the Legislative Chamber or the Senate putting under threat their normal functioning or numerous adoption by them decisions contradicting the Constitution of the Republic of Uzbekistan, as well as insuperable disagreements between the Legislative Chamber and the Senate putting under threat the normal functioning of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. Қонунчилик палатаси ёки Сенат таркибида уларнинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёхуд улар бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид қарорлар қабул қилган тақдирда, шунингдек Қонунчилик палатаси билан Сенат ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди билан бамаслаҳат қабул қилган қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилиши мумкин.