USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3131 words & 4 translates

English Ўзбек
The capital of the Republic of Uzbekistan shall be the city of Tashkent. Ўзбекистон Республикасининг пойтахти — Тошкент шаҳри.
The Republic of Uzbekistan shall have full rights in international relations. Its foreign policy shall be based on the principles of sovereign equality of the states, non-use of force or threat of its use, inviolability of frontiers, peaceful settlement of disputes, non-interference in the internal affairs of other states, and other universally recognized norms of international law. Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.
Both citizens of the Republic of Uzbekistan and the state shall be bound by mutual rights and mutual responsibility. Citizens’ rights and freedoms, established by the Constitution and the laws, shall be inalienable. No one shall have the power to deny a citizen his rights and freedoms, or to infringe on them except by the sentence of a court. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Everyone shall have the right to social security in old age, in the event of disability and loss of the bread-winner as well as in some other cases specified by law. Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.
The state shall safeguard the rights and freedoms of citizens proclaimed by the Constitution and laws. Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.
All citizens shall be obliged to pay taxes and local fees established by law. Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар.
Private property, along with the other types of property, shall be inviolable and protected by the state. An owner may be deprived of his property solely in the cases and in accordance with the procedure prescribed by law. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.
The state and society shall support, care for and educate orphaned children, as well as children deprived of parental guardianship, and encourage charity in their favour. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради.
The Republic of Uzbekistan shall consist of regions, districts, cities, towns, settlements, kishlaks and auls (villages), and the Republic of Karakalpakstan. Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.
Any alteration of the boundaries of the Republic of Karakalpakstan, regions, the city of Tashkent, as well as the formation and annulment of regions, cities, towns and districts shall be sanctioned by the Oily Majlis of the Republic of Uzbekistan. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш, шунингдек вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ташкил қилиш ва уларни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади.

Members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be elected in equal quantity — in six persons — from the Republic of Karakalpakstan, regions and the city of Tashkent by secret ballot at relevant joint sessions of deputies of Zhokarghy Kenes of the Republic of Karakalpakstan, representative bodies of state authority of regions, districts, cities and towns from among these deputies.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади.

8) approval of the state budget of the Republic of Uzbekistan submitted by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan and control over its execution; 8) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш;
11) formation, annulment and renaming of districts, towns, cities and regions, and alteration of their boundaries; 11) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;
2) ruling of matters on deprivation of immunity a deputy of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan submitted by the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan; 2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
5) consideration and approval upon nomination by the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan of candidates for membership in the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan for their subsequent approval by the President of the Republic of Uzbekistan. 5) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимларга тасдиқлаш учун кўриб чиқиш ва маъқуллаш киради.
11) upon the nomination of the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan ruling of matters on deprivation of immunity a member of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan; 11) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзосини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
The President of the Republic of Uzbekistan, the Prime Minister, members of the Cabinet of Ministers, the chairmen of the Constitutional Court, the Supreme Court and the Supreme Judicial Council, the Procurator-General of the Republic, the Chairman of the Board of the Central Bank shall have the right to attend sittings of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, as well as sittings of their bodies. The Chairman of the Senate shall have the right to attend sittings of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and its bodies, the Speaker of the Legislative Chamber — sittings of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and its bodies. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, республика Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши раислари, Бош прокурори, Марказий банки Бошқарувининг раиси иштирок этишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларида Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг органлари мажлисларида Қонунчилик палатаси Спикери иштирок этиши мумкин.
The joint sittings of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be convoked upon taking the oath by the President of the Republic of Uzbekistan, making speeches by the President of the Republic of Uzbekistan on major matters of social and economic life, home and foreign policies of the country, making speeches by heads of foreign states. As agreed by the chambers the joint sittings of the chambers may be convoked on other matters. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин.
The right of legislative initiative shall be entitled to the President of the Republic of Uzbekistan, the Republic of Karakalpakstan in the person of its higher representative body of state authority, the deputies of the Legislative Chamber of the Republic of Uzbekistan, the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, the Constitutional Court, the Supreme Court, the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan and realized through introducing drafts by the subjects of law to the Legislative Chamber of the Republic of Uzbekistan. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Бош прокурори эгадирлар ва бу ҳуқуқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.
In case of approval of the law in the earlier adopted edition by a majority not less than two thirds of votes of the total number accordingly of deputies of the Legislative Chamber and members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, the law shall be subject to signing by the President of the Republic of Uzbekistan within fourteen days and promulgation. Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўн тўрт кун ичида имзоланиши ва эълон қилиниши керак.