Found амд: 794 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
State power in the Republic of Uzbekistan is exercised in the interests of the people and exclusively by bodies authorized for this by the Constitution of the Republic of Uzbekistan and laws adopted on its basis. | Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади. |
The Republic may form alliances, join or withdraw from unions and other inter-state organizations proceeding from the ultimate interests of the state and the people, their well-being and security. | Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин. |
Any privileges may be granted solely by the law and shall conform to the principles of social justice. | Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт. |
The grounds and procedure for acquiring and forfeiting citizenship shall be defined by law. | Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади. |
All citizens of the Republic of Uzbekistan shall have the right to participate in the management and administration of public and state affairs, both directly and through representation. They may exercise this right by way of self-government, referendums and democratic formation of state bodies, as well as development and improvement of public control over activities of state bodies. | Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади. |
An owner shall possess, use and dispose of his property. The use of any property must not be harmful to the ecological environment, nor shall it infringe on the rights and legally protected interests of citizens, juridical entities or the state. | Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. |
The land, its minerals, fauna and flora, as well as other natural resources shall constitute the national wealth, and shall be rationally used and protected by the state. | Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. |
The formation and functioning of political parties and public associations aiming to do the following shall be prohibited: changing the existing constitutional system by force; coming out against the sovereignty, territorial integrity and security of the Republic, as well as the constitutional rights and freedoms of its citizens; advocating war and social, national, racial and religious hostility, and encroaching on the health and morality of the people, as well as of any armed associations and political parties based on the national or religious principles. |
Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади. |
Religious organizations and associations shall be separated from the state and equal before law. The state shall not interfere with the activity of religious associations. | Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди. |
The family is the primary unit of society and shall have the right to state and societal protection. | Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. |
Mutual relations between the Republic of Uzbekistan and the Republic of Karakalpakstan, within the framework of the Constitution of the Republic of Uzbekistan, shall be regulated by treaties and agreements concluded by the Republic of Uzbekistan and the Republic of Karakalpakstan. | Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида тузилган шартномалар ҳамда битимлар билан тартибга солинади. |
A deputy of the Legislative Сhamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, as well as a member of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, may be a citizen of the Republic of Uzbekistan, who has reached on the date of the elections twenty five years of age and permanently residing on the territory of the Republic of Uzbekistan not less than five years. Requirements for candidates to be a deputy shall be determined by law. | Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин. Депутатликка номзодларга қўйиладиган талаблар қонун билан белгиланади. |
4) determination of the guidelines of home and foreign policies of the Republic of Uzbekistan, and adoption of strategic state programmes; | 4) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш; |
5) determination of the structure and powers of the bodies of the legislative, executive and judicial authorities of the Republic of Uzbekistan; | 5) Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш; |
11) formation, annulment and renaming of districts, towns, cities and regions, and alteration of their boundaries; | 11) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш; |
13) ratification of decrees of the President of the Republic of Uzbekistan on the formation and abolition of ministries, state committees and other bodies of state administration; | 13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; |
6) ratification of decrees of the President of the Republic of Uzbekistan on appointment and relief of the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan and the Chairman of the Accounting Chamber; | 6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; |
8) appointment and relief of diplomatic and other representatives of the Republic of Uzbekistan to foreign states of their posts upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan; | 8) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш; |
In case of the second consideration of the rejected by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan law and approval the law by the Legislative Chamber, by a majority in two thirds of votes of the total number of deputies, it shall be considered to be adopted by the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and addressed by the Legislative Chamber to the President of the Republic of Uzbekistan for signing and promulgation. | Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига Қонунчилик палатаси томонидан юборилади. |
5) direct the work on interparliamentary relations and the activity of the groups of the Legislative Chamber connected with the work of international parliamentary organizations; | 5) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ Қонунчилик палатаси гуруҳларининг фаолиятига раҳбарлик қилади; |