USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ам: 7716 words & 2 translates

English Ўзбек
affirming their commitment to the ideals of democracy and social justice, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб,
The state shall express the will of the people and serve their interests. State bodies and officials shall be accountable to the society and the citizens. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
The Republic of Uzbekistan shall determine its national-state and administrative-territorial structure, its structure of state authority and administration, and shall pursue independent home and foreign policies. Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.
The Republic of Uzbekistan shall have its state symbols - the flag, the emblem, and the anthem-sanctioned by the law. Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга.
State power in the Republic of Uzbekistan is exercised in the interests of the people and exclusively by bodies authorized for this by the Constitution of the Republic of Uzbekistan and laws adopted on its basis. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади.

Major matters of public and state life shall be submitted for a nation-wide discussion and put to a direct vote of the people (a referendum). The procedure for holding referendums shall be specified by law.

Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.

No section of society, political party, public association, movement or individual shall have the right to act on behalf of the people of Uzbekistan. Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас.
The state shall function on the principles of social justice and legality in the interests of the people and society. Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.
The state, its bodies, officials, public associations and citizens shall act in accordance with the Constitution and the laws. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.
None of the laws or normative legal acts shall run counter to the norms and principles established by the Constitution. Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.
The Republic may form alliances, join or withdraw from unions and other inter-state organizations proceeding from the ultimate interests of the state and the people, their well-being and security. Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.
Any privileges may be granted solely by the law and shall conform to the principles of social justice. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.
Both citizens of the Republic of Uzbekistan and the state shall be bound by mutual rights and mutual responsibility. Citizens’ rights and freedoms, established by the Constitution and the laws, shall be inalienable. No one shall have the power to deny a citizen his rights and freedoms, or to infringe on them except by the sentence of a court. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
The exercise of rights and freedoms by a citizen shall not encroach on the lawful interests, rights and freedoms of other citizens, the state or society. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.
Citizenship in the Republic of Uzbekistan shall be equal for all regardless of the grounds of its acquisition. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир.
The grounds and procedure for acquiring and forfeiting citizenship shall be defined by law. Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади.
The Republic of Uzbekistan shall guarantee legal protection to all its citizens both on the territory of the republic and abroad. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.
No one may be arrested or taken into custody except on lawful grounds. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.
No one may be subject to torture, violence or any other cruel or humiliating treatment. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
Everyone shall be guaranteed freedom of thought, speech and convictions. Everyone shall have the right to seek, obtain and disseminate any information, except that which is directed against the existing constitutional system and in some other instances specified by law. Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.