USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ака: 920 words & 2 translates

English Ўзбек
No section of society, political party, public association, movement or individual shall have the right to act on behalf of the people of Uzbekistan. Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас.
All citizens of the republic of Uzbekistan shall have the right to form trade unions, political parties and any other public associations, and to participate in mass movements. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
No one may infringe on the rights, freedoms and dignity of the individuals, constituting the minority opposition in political parties, public associations and mass movements, as well as in representative bodies of authority. Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.
Everyone shall have the right to receive skilled medical care. Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Everyone shall be entitled to legally defend his rights and freedoms, and shall have the right to appeal any unlawful action of state bodies, officials and public associations. Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Trade unions, political parties, and scientific societies, as well as women’s, veterans’ and youth leagues, professional associations, mass movements and other organizations registered in accordance with the procedure prescribed by law, shall have the status of public associations in the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.
15) consideration and approval, upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan, of a nominee of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan, as well as hearing and discussion of reports of the Prime Minister on actual issues of socio-economic development of the country; 15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш;
The joint sittings of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be convoked upon taking the oath by the President of the Republic of Uzbekistan, making speeches by the President of the Republic of Uzbekistan on major matters of social and economic life, home and foreign policies of the country, making speeches by heads of foreign states. As agreed by the chambers the joint sittings of the chambers may be convoked on other matters. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин.
3) represent the Republic of Uzbekistan within the country and in international relations; 3) мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;
7) have the right to address the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan on major matters of realizing home and foreign policies of the country; 7) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мамлакат ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим масалалари юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
15) appoint and relieve, upon the submission of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan, khokims of districts and cities of their posts in accordance with law. The President shall have the right to relieve, by his decision, khokims of districts and cities of their posts, should they violate the Constitution, laws or perform acts discrediting the honour and dignity of a khokim; 15) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли;
21) award orders, medals and certificates of honour of the Republic of Uzbekistan, confer qualification and honorary titles of the Republic of Uzbekistan; 21) Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва ёрлиғи билан мукофотлайди, Ўзбекистон Республикасининг малакавий ва фахрий унвонларини беради;
If it is impossible for the incumbent President of the Republic of Uzbekistan to fulfill his duties, his duties and powers are temporarily assigned to the Chairman of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, holding for three months in full accordance with the law, the election of the President of the country. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади.
5) present to the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan annual reports on major matters of socio-economic areas of the state; 5) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади;
The Cabinet of Ministers shall tender its resignation to the newly-elected Oliy Majlism but continues its activities until the establishment of a new composition of the Cabinet of Ministers according to the decree of the President of the Republic of Uzbekistan. Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллантирилгунига қадар мамлакат Президентининг қарорига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб туради.
The nominee of the Prime Minister, while considered and approved of the nominee for the Prime Minister at the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, shall present a program of the Cabinet of Ministers for short and long-term perspectives. Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.
6) based on summarizing practices of the constitutional legal procedures, represent annually the information on a status of constitutional lawfulness to the Chambers of of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and the President of the Republic of Uzbekistan; 6) конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади;
Judges may not be members of political parties, participate in political movements, as well as be engaged in any other paid activity except for research and pedagogical. Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас.
The right to legal assistance shall be guaranteed at any stage of investigation and legal proceedings. Legal assistance to citizens, enterprises, institutions and organizations shall be given by the College of Barristers. Organization and procedure for the work of the College of Barristers shall be specified by law. Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади.
In these circumstances, it is obvious that no country alone can hope to avoid or cope with these global risks and challenges. Бундай мураккаб шароитда бир хақиқат аниқ: ҳеч бир мамлакат ёлғиз ҳолда ушбу глобал хавф-хатарларни четлаб ўтиш ёки бартараф этишга қодир эмас.