USA English ‹ › UZ Uzbek

Found а: 53461 words & 3 translates

English Ўзбек

THE CONSTITUTION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ

PREAMBLE

МУҚАДДИМА

The people of Uzbekistan: Ўзбекистон халқи:
solemnly declaring their adherence to human rights and principles of state sovereignty, инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб,
aware of their ultimate responsibility to the present and the future generations, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда,
relying on historical experience in the development of Uzbek statehood, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб,
affirming their commitment to the ideals of democracy and social justice, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб,
recognizing priority of the generally accepted norms of the international law, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда,
aspiring to a worthy life for the citizens of the Republic, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб,
setting forth the task of creating a humane and democratic rule of law, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб,
aiming to ensure civil peace and national accord, represented by their plenipotentiary deputies фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида,
adopt the present Constitution of the Republic of Uzbekistan. ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилади.
PART ONE. FUNDAMENTAL PRINCIPLES БИРИНЧИ БЎЛИМ. АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАР
Chapter 1. State Sovereignty I боб. Давлат суверенитети
Uzbekistan is a sovereign democratic republic. Both names of the state - the Republic of Uzbekistan and Uzbekistan - shall be equivalent. Ўзбекистон — суверен демократик республика. Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади.
The state shall express the will of the people and serve their interests. State bodies and officials shall be accountable to the society and the citizens. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
The Republic of Uzbekistan shall determine its national-state and administrative-territorial structure, its structure of state authority and administration, and shall pursue independent home and foreign policies. Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.
The state frontier and the territory of Uzbekistan shall be inviolable and indivisible. Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир.
The state language of the Republic of Uzbekistan shall be Uzbek. Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.
The Republic of Uzbekistan shall ensure a respectful attitude toward the languages, customs and traditions of all nationalities and ethnic groups living on its territory, and create the conditions necessary for their development. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.