Found арг: 2495 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
26. Bad women are for bad men, and bad men are for bad women, and good women are for good men, and good men are for good women. Those are acquitted of what they say. There is forgiveness for them, and a generous provision. | 26Нопок хотинлар нопок эркак лар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у (бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва гўзал ризқ бордир. |
27. O you who believe! Do not enter homes other than your own, until you have asked permission and greeted their occupants. That is better for you, that you may be aware. | 27Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки эсласангиз. |
28. And if you find no one in them, do not enter them until you are given permission. And if it is said to you, “Turn back,” then turn back. That is more proper for you. God is aware of what you do. | 28Бас, агар у(уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изн берилмагунча уларга кирманг. Агар сизга, қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир. |
29. There is no blame on you for entering uninhabited houses, in which are belongings of yours. God knows what you reveal and what you conceal. | 29Маскан бўлмаган, сиз учун фойда бор уйларга (изнсиз) киришингизда гуноҳ йўқдир. Аллоҳ нимани ошкор қилаётганингизни ва нимани яширин қилаётганингизни билади. |
30. Tell the believing men to restrain their looks, and to guard their privates. That is purer for them. God is cognizant of what they do. | 30Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир. |
31. And tell the believing women to restrain their looks, and to guard their privates, and not display their beauty except what is apparent thereof, and to draw their coverings over their breasts, and not expose their beauty except to their husbands, their fathers, their husbands' fathers, their sons, their husbands' sons, their brothers, their brothers' sons, their sisters' sons, their women, what their right hands possess, their male attendants who have no sexual desires, or children who are not yet aware of the nakedness of women. And they should not strike their feet to draw attention to their hidden beauty. And repent to God, all of you believers, so that you may succeed. | 31Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё акаукаларига ё акаукаларининг ўғилларига ё опасингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар». |
33. And let those who do not find the means to marry abstain, until God enriches them from His bounty. If any of your servants wish to be freed, grant them their wish, if you recognize some good in them. And give them of God’s wealth which he has given you. And do not compel your girls to prostitution, seeking the materials of this life, if they desire to remain chaste. Should anyone compel them—after their compulsion, God is Forgiving and Merciful. | 33Никоҳ (имкони)ни топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича иффатларини сақласинлар. Қўлларингизда мулк бўлганлардан (озодлик) васиқасини истайдиганлари бўлса, бас, уларда яхшилик борлигини билсангиз, улар ила васиқа ёзинг ва Аллоҳнинг сизга берган молидан уларга беринг. Ҳаёти дунёнинг ўткинчи матоҳини истаб, покликни ирода қилган чўриларингизни фоҳишаликка мажбур қилманг. Ким уларни мажбур қилган бўлса, бас, албатта, Аллоҳ улар мажбур қилганларидан кейин ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
34. We have sent down to you clarifying revelations, and examples of those who passed on before you, and advice for the righteous. | 34Батаҳқиқ, Биз сизларга очиқойдин оятларни, сиздан олдин ўтганлардан мисолни ва тақводорлар учун ваъзни нозил қилдик. |
35. God is the Light of the heavens and the earth. The allegory of His light is that of a pillar on which is a lamp. The lamp is within a glass. The glass is like a brilliant planet, fueled by a blessed tree, an olive tree, neither eastern nor western. Its oil would almost illuminate, even if no fire has touched it. Light upon Light. God guides to His light whomever He wills. God thus cites the parables for the people. God is cognizant of everything. | 35Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Унинг нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичига чироқ қўйилган, чироқ эса, шиша ичида, шиша эса, гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёқилур. Унинг мойи ўзига олов тегмаса ҳам, ёритиб юборай дейдир. (Бу) нур устига нурдир. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилур. Аллоҳ одамларга мисолларни келтирур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир. |
40. Or like utter darkness in a vast ocean, covered by waves, above which are waves, above which is fog. Darkness upon darkness. If he brings out his hand, he will hardly see it. He to whom God has not granted a light has no light. | 40Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшайдир. Унинг устидан мавж қоплагандир, у(мавж)нинг ҳам устидан мавж ва уни эса, булут (қоплагандир). Бирбирининг устидаги зулматлардир. У қўлини чиқарса, кўра олмас. Кимгаки Аллоҳ нур бермаса, унинг учун нур бўлмас. |
43. Have you not seen how God propels the clouds, then brings them together, then piles them into a heap, and you see rain drops emerging from its midst? How He brings down loads of hail from the sky, striking with it whomever He wills, and diverting it from whomever He wills? The flash of its lightning almost snatches the sight away. | 43Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра бирга тўплашини, сўнгра уйиб қўйишини кўрмаяпсанми?! Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан. У зот осмондан, ундаги тоғлардан дўл тушириб, у билан Ўзи хоҳлаган кишиларга мусибат етказур ва уни Ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Унинг чақмоғининг ярқираши кўзларни кетказгудек бўлур. |
47. And they say, “We have believed in God and the Messenger, and we obey,” but some of them turn away afterwards. These are not believers. | 47Улар: «Аллоҳга ва Пайғамбарга иймон келтирдик ва итоат қилдик», дерлар. Сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгириб кетурлар. Ана ўшалар мўмин эмаслар. |
50. Is there sickness in their hearts? Or are they suspicious? Or do they fear that God may do them injustice? Or His Messenger? In fact, they themselves are the unjust. | 50Уларнинг қалбларида мараз борми?! Ёки шубҳа қилдиларми?! Ёхуд Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари уларга зулм қилишидан қўрқадиларми?! Йўқ! Уларнинг ўзлари золимлардир. |
52. Whoever obeys God and His Messenger, and fears God, and is conscious of Him—these are the winners. | 52Ким Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этса ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшаларгина ютуққа эришгувчилардир. |
54. Say, “Obey God and obey the Messenger.” But if they turn away, then he is responsible for his obligations, and you are responsible for your obligations. And if you obey him, you will be guided. It is only incumbent on the Messenger to deliver the Clarifying Message. | 54Сен: «Аллоҳга итоат қилинглар, Пайғамбарга итоат қилинглар. Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, у(Пайғамбар)га ўзига юклатилган нарса, сизга ўзингизга юклатилган нарса. Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз. Пайғамбарнинг зиммасида очиқойдин етказишдан бошқа нарса йўқ», деб айт. |
55. God has promised those of you who believe and do righteous deeds, that He will make them successors on earth, as He made those before them successors, and He will establish for them their religion—which He has approved for them—and He will substitute security in place of their fear. They worship Me, never associating anything with Me. But whoever disbelieves after that—these are the sinners. | 55Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир. |
56. Pray regularly, and give regular charity, and obey the Messenger, so that you may receive mercy. | 56Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Шоядки раҳм қилсангиз. |
58. O you who believe! Permission must be requested by your servants and those of you who have not reached puberty. On three occasions: before the Dawn Prayer, and at noon when you change your clothes, and after the Evening Prayer. These are three occasions of privacy for you. At other times, it is not wrong for you or them to intermingle with one another. God thus clarifies the revelations for you. God is Knowledgeable and Wise. | 58Эй иймон келтирганлар! Қўлингизда мулк бўлганлар ва ўзингиздан балоғатга етмаганлар сиздан уч вақтда изн сўрасинлар: бомдод намозидан олдин, пешинда кийимларингизни ечадиган пайтингизда ва хуфтон намозидан сўнг. (Ушбу) уч вақт, сиз учун авратдир. Улардан кейин сизга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ. Улар сизнинг атрофингизда, бирбирингизга айланиб турувчидирсиз. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир. |
61. There is no blame on the blind, nor any blame on the lame, nor any blame on the sick, nor on yourselves for eating at your homes, or your fathers’ homes, or your mothers’ homes, or your brothers’ homes, or your sisters’ homes, or the homes of your paternal uncles, or the homes of your paternal aunts, or the homes of your maternal uncles, or the homes of your maternal aunts, or those whose keys you own, or the homes of your friends. You commit no wrong by eating together or separately. But when you enter any home, greet one another with a greeting from God, blessed and good. God thus explains the revelations for you, so that you may understand. | 61Кўзи ожизга гуноҳтанглик йўқдир. Чўлоққа гуноҳтанглик йўқдир. Беморга гуноҳтанглик йўқдир. Сизнинг ўзингизга ҳам ўз уйингиздан ё оталарингизнинг уйларидан ё оналарингизнинг уйларидан ё акаукаларингизнинг уйларидан ё опа сингилларингизнинг уйларидан ё амакиларингизнинг уйларидан ё аммаларингизнинг уйларидан ё тоғаларингизнинг уйларидан ё холаларингизнинг уйларидан ё сиз калитига молик бўлган ёки дўстингиз (уйидан) емоқлигингизда (гуноҳтанглик) йўқдир. Сизларга жамланган ёки тарқоқ ҳолда емоқликда ҳам гуноҳтанглик йўқдир. Уйларга кирган чоғингизда ўзларингизга Аллоҳдан бўлган покиза ва муборак табрик ила салом беринглар. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Шоядки ақл юритсангиз. |
64. Surely, to God belongs everything in the heavens and the earth. He knows what you are about. And on the Day they are returned to Him, He will inform them of what they did. God has full knowledge of all things. | 64Огоҳ бўлинглар! Албатта, осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. У зот сизнинг қай ҳолатда эканингизни яхши биладир. Унинг Ўзига қайтариладиган кунда эса, қилган амаллари ҳақида уларга хабар берур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчи зотдир. |