Found all: 4500 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The Cabinet of Ministers shall: | Вазирлар Маҳкамаси: |
The Cabinet of Ministers, within the framework of constitutional norms and in accordance with the current legislation, issues decisions and orders that are binding on all bodies, enterprises, institutions, organizations, officials and citizens throughout the territory of the Republic of Uzbekistan. | Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. |
The Cabinet of Ministers, in its work, shall be responsible before the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and the President of the Republic of Uzbekistan. | Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида жавобгардир. |
The Cabinet of Ministers shall tender its resignation to the newly-elected Oliy Majlism but continues its activities until the establishment of a new composition of the Cabinet of Ministers according to the decree of the President of the Republic of Uzbekistan. | Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллантирилгунига қадар мамлакат Президентининг қарорига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб туради. |
The Prime Minister of the Republic of Uzbekistan shall: | Ўзбекистон Республикаси Бош вазири: |
The nominee of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan shall be suggested by the political party taken majority deputy seats during elections to the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, or by several political parties received equally large number of deputy seats. | Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади. |
The President of the Republic of Uzbekistan shall, upon consideration of the presented nominee for the post of Prime Minister, within ten days, suggest the post for consideration and approval by the Chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. | Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади. |
The nominee of the Prime Minister, while considered and approved of the nominee for the Prime Minister at the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, shall present a program of the Cabinet of Ministers for short and long-term perspectives. | Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади. |
In case, when firm contradictions arise between the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan and the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the President of the Republic of Uzbekistan against the proposal officially presented to the President of the Republic of Uzbekistan by the deputies of the Legislative Chamber in quantity of not less than one-third of a total number, issues of vote of no confidence to the Prime Minister shall be introduced for discussion of the joint meeting of the chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. | Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади. |
Vote of no confidence to the Prime Minister shall be considered as approved, if not less than two-thirds of a total number of the deputies of the Legislative Chamber and the members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan respectively vote for it. In such case, the President of the Republic of Uzbekistan shall make a decision on the removal of the Prime Minister from his post. Meanwhile, Whole composition of the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan shall resign together with the Prime Minister. | Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади. |
The nominee of the Prime Minister for consideration and approval by the Chambers of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be introduced by the President of the Republic of Uzbekistan after consultation with all fractions of political parties represented in the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. | Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади. |
If the Oliy Majlis refuses the nominee to the Prime Minister twice, the President of the Republic of Uzbekistan shall appoint the acting Prime Minister and dissolve the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. | Олий Мажлис томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини тарқатиб юборади. |
The procedure for the organization of the work and the competence of the Cabinet of Ministers shall be defined by law. | Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколат доираси қонун билан белгиланади. |
The Kenghashes of people’s deputies, led by khokims, are the representative bodies of authority in regions, districts, cities and towns (except towns subordinate to district centres). They shall act upon matters within their competence in accordance with the interests of the state and citizens. | Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар. |
The joint conducting of the local bodies of authority shall include: | Маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидагилар киради: |
The local bodies of authority shall enforce laws of the Republic of Uzbekistan, decrees of the President, decisions of the higher bodies of state authority, and participate in the discussion of matters of national and local significance. | Маҳаллий ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларини, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларини амалга оширадилар, республика ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилишда қатнашадилар. |
The decisions of the higher bodies adopted within their competence shall be binding on the subordinate bodies. | Юқори органларнинг ўзларига берилган ваколат доирасида қабул қилган қарорлари қуйи органлар ижро этиши учун мажбурийдир. |
The khokim of region, district, city and town shall serve as the head of the representative and executive authorities of his relevant territory. | Вакиллик ва ижроия ҳокимиятини тегишлилигига қараб вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бошқаради. |
The khokim of region and the city of Tashkent shall be appointed and relieved of his post by the President of the Republic of Uzbekistan in accordance with law. | Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунга мувофиқ тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади. |
The khokims of districts and cities shall be appointed and relieved of their posts by the khokim of the region and the city of Tashkent, and approved by the relevant Kenghash of people’s deputies. | Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади. |