Found accordance: 274 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Unless the State Party from which a person is to be transferred in accordance with paragraphs 10 and 11 of this article so agrees, that person, whatever his or her nationality, shall not be prosecuted, detained, punished or subjected to any other restriction of his or her personal liberty in the territory of the State to which that person is transferred in respect of acts, omissions or convictions prior to his or her departure from the territory of the State from which he or she was transferred. | 12. Мазкур модданинг 10- ва 11-бандларига мувофиқ бирон шахсни топшириши лозим бўлган иштирокчи Давлатнинг розилигисиз, топширилаётган давлат ҳудудида ушбу шахснинг, фуқаролиги қандай бўлишидан қатъий назар, уни топширган давлат ҳудудидан кетишидан аввалги вақт оралиғига тааллуқли бўлган ҳаракатлар, бажарилмаган ҳаракатлар ёки ҳукм чиқарилиши билан боғлиқ бўлган таъқиб қилинишига, қамоққа олинишига, жазоланишига ёки шахсий озодлигининг бошқа чекланишларига йўл қўйилмайди. |
The requested State Party may request additional information when it appears necessary for the execution of the request in accordance with its domestic law or when it can facilitate such execution. | 16. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат, агар бирон қўшимча маълумот унинг ички қонунчилигига мувофиқ илтимос бажарилиши учун ёки бундай илтимос бажарилишини енгиллаштирадиган бўлса, зарур бўлган ҳолатларда ушбу қўшимча маълумотни сўраши мумкин. |
A request shall be executed in accordance with the domestic law of the requested State Party and, to the extent not contrary to the domestic law of the requested State Party and where possible, in accordance with the procedures specified in the request. | 17. Илтимос сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ ва сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига зид бўлмаган даражада, ва имкон қадар илтимосда кўрсатилган тартиботларга мувофиқ равишда бажарилади. |
States Parties shall consider the possibility of transferring to one another proceedings for the prosecution of an offence established in accordance with this Convention in cases where such transfer is considered to be in the interests of the proper administration of justice, in particular in cases where several jurisdictions are involved, with a view to concentrating the prosecution. | Иштирокчи Давлатлар мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар муносабати билан юритилаётган текширув ишларини, бу каби ўзаро топширишлар одил судлов тегишли тарзда амалга оширилиши манфаатларига жавоб беради деб ҳисобланса, хусусан, агар жиноий ишларни бирлаштириш учун бир нечта юрисдикцияга мурожаат қилиниши лозим бўлса, ўзаро топшириш имкониятларини кўриб чиқадилар. |
In order to combat corruption effectively, each State Party shall, to the extent permitted by the basic principles of its domestic legal system and in accordance with the conditions prescribed by its domestic law, take such measures as may be necessary, within its means, to allow for the appropriate use by its competent authorities of controlled delivery and, where it deems appropriate, other special investigative techniques, such as electronic or other forms of surveillance and undercover operations, within its territory, and to allow for the admissibility in court of evidence derived therefrom. | 1. Коррупцияга қарши самарали курашиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ички ҳуқуқий тизимидаги энг муҳим принциплари йўл қўядиган даражада ва унинг ички қонунчилигида белгиланган шартларда, ўзининг ваколатли органлари томонидан тегишли тарзда назорат остида етказиб беришга ва ўзи лозим деб топган ҳолатларда эса, электрон кузатув ёки кузатувнинг бошқа шаклларини қўллашга, шунингдек ўзининг ҳудудида амалга ошириладиган агентура операциялари каби текширув ишларини олиб боришнинг махсус методларидан, ўз имкониятлари доирасида, тегишли тарзда фойдаланишга, шунингдек бу каби методлар ёрдамида тўпланган исбот-далиллар судга қўйилишига рухсат берилиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. |
For the purpose of investigating the offences covered by this Convention, States Parties are encouraged to conclude, when necessary, appropriate bilateral or multilateral agreements or arrangements for using such special investigative techniques in the context of cooperation at the international level. Such agreements or arrangements shall be concluded and implemented in full compliance with the principle of sovereign equality of States and shall be carried out strictly in accordance with the terms of those agreements or arrangements. | 2. Мазкур Конвенцияда қамраб олинган жиноятлар бўйича текширув олиб бориш мақсадида, зарурат мавжуд бўлган ҳолларда, текширувнинг бундай махсус методларидан халқаро миқёсда ҳамкорлик қилиш контекстида фойдаланиш учун иштирокчи Давлатлар томонидан икки томонлама ёки кўп томонлама келишув ёхуд битимлар тузиши рағбатлантирилади. Бундай келишув ёки битимлар давлатларнинг суверен тенг ҳуқуқлик принципига тўла риоя қилган ҳолда тузилади ва амалга оширилади ҳамда ушбу келишув ёки битимларнинг шартларига қатъий амал қилган ҳолда қўлланилади. |
Without prejudice to article 14 of this Convention, each State Party shall take such measures as may be necessary, in accordance with its domestic law, to require financial institutions within its jurisdiction to verify the identity of customers, to take reasonable steps to determine the identity of beneficial owners of funds deposited into high-value accounts and to conduct enhanced scrutiny of accounts sought or maintained by or on behalf of individuals who are, or have been, entrusted with prominent public functions and their family members and close associates. Such enhanced scrutiny shall be reasonably designed to detect suspicious transactions for the purpose of reporting to competent authorities and should not be so construed as to discourage or prohibit financial institutions from doing business with any legitimate customer. | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур Конвенциянинг 14-моддасига зарар етказмаган ҳолда, ўзининг юрисдикцияси дахл қилиши мумкин бўлган молия муассасаларидан мижозлар шахсини аниқлашни, катта ҳажмдаги маблағлар жамланган ҳисоб рақамларида депонентланган бенефицар маблағлар эгаларининг шахсини аниқлаш учун оқилона чораларни кўришни, катта миқёсдаги ва аҳамиятли оммавий ваколатларга бугунги кунда эга ёки аввалроқ эга бўлган шахслар, уларнинг оила аъзолари ва улар билан яқиндан алоқа қиладиган ҳамкорлар ёки юқорида санаб ўтилган шахслар номидан очилмоқчи бўлган ёки олиб борилаётган ҳисоб рақамларини янада кучлироқ назорат қилинишини талаб қилиш учун ушбу иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. Бундай қатъий чоралар шубҳали операцияларни оқилона даражада аниқлаш учун қаратилган бўлиб, ваколатли органларга тегишли маълумотлар етказилиши учун мўлжалланган ва молия муассасаси исталган қонуний мижоз билан иш юритишига тўсқинлик қиладиган ёки тақиқлайдиган тарзда талқин этилмаслиги лозим. |
In order to facilitate implementation of the measures provided for in paragraph 1 of this article, each State Party, in accordance with its domestic law and inspired by relevant initiatives of regional, interregional and multilateral organizations against money-laundering, shall: | 2. Мазкур модданинг 1-бандида кўзда тутилган чоралар амалга оширилишига кўмаклашиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ ҳамда пул маблағларини ҳалоллаб олиш бўйича минтақавий, минтақалараро ва кўп томонлама ташкилотларнинг тегишли ташаббусларига таянган ҳолда: |
With the aim of preventing and detecting transfers of proceeds of offences established in accordance with this Convention, each State Party shall implement appropriate and effective measures to prevent, with the help of its regulatory and oversight bodies, the establishment of banks that have no physical presence and that are not affiliated with a regulated financial group. Moreover, States Parties may consider requiring their financial institutions to refuse to enter into or continue a correspondent banking relationship with such institutions and to guard against establishing relations with foreign financial institutions that permit their accounts to be used by banks that have no physical presence and that are not affiliated with a regulated financial group. | 4. Мазкур Ковенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида топилган жиноий даромадлар бошқа жойларга ўтказилишини олдини олиш ва аниқлаш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг тартибга солувчи ва назорат органлари, жисмоний иштироки бўлмаган ёки бирон мувофиқлаштириладиган молиявий гуруҳ билан аффиляция қилинмаган банк муассасалари ёрдамида тегишли ва амалий чораларни амалга оширади. Ундан ташқари, иштирокчи Давлатлар ўзларининг молия муассасаларига нисбатан бу каби молия муассасалари билан банк корреспондентлик муносабатларни ўрнатишни ёки бундай муносабатларни давом эттиришни рад қилиш, шунингдек жисмоний иштироки бўлмаган ёки бирон мувофиқлаштириладиган молиявий гуруҳ билан аффиляция қилинмаган банклар томонидан ҳисоб рақамларидан фойдаланишига рухсат берувчи хорижий молиявий муассасалар билан муносабатларни ўрнатишдан сақланиш каби талабларни ўрнатиш имкониятини кўриб чиқишлари мумкин. |
Each State Party shall consider establishing, in accordance with its domestic law, effective financial disclosure systems for appropriate public officials and shall provide for appropriate sanctions for non-compliance. Each State Party shall also consider taking such measures as may be necessary to permit its competent authorities to share that information with the competent authorities in other States Parties when necessary to investigate, claim and recover proceeds of offences established in accordance with this Convention. | 5. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тегишли оммавий мансабдор шахсларга тааллуқли молиявий маълумотларни ошкор қилиб беришни кўзда тутувчи самарали тизимларни ташкил қилиш имкониятларини кўриб чиқади ва ушбу талабларга риоя қилинмаслиги учун тегишли жазо чораларини белгилайди. Ҳар бир иштирокчи Давлат, шунингдек, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали топилган жиноий даромадларни қайтариш мақсадида текширув олиб бориш, ҳуқуқларини баён қилиш ва тегишли чораларни кўриш учун зарур бўлган ҳолатларда ўзининг ваколатли органларига бошқа иштирокчи Давлатнинг ваколатли органлари билан бундай маълумотлар билан алмашишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқади. |
Each State Party shall consider taking such measures as may be necessary, in accordance with its domestic law, to require appropriate public officials having an interest in or signature or other authority over a financial account in a foreign country to report that relationship to appropriate authorities and to maintain appropriate records related to such accounts. Such measures shall also provide for appropriate sanctions for non-compliance. | 6. Ҳар бир иштирокчи Давлат бирон хорижий мамлакатдаги бирон-бир молиявий ҳисоб рақамга нисбатан манфаатга ёки имзо қўйиш ҳуқуқига ёхуд бошқа ваколатга эга бўлган оммавий мансабдор шахслар учун бу ҳақда тегишли органларга хабар бериш ва бу каби ҳисоб рақамларга тааллуқли ҳисобот олиб бориш талабини белгилаш учун ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқади. Бу каби чоралар, шунингдек, бундай талабларга риоя қилмаслик учун тегишли санкциялар қўлланилишини кўзда тутадилар. |
Each State Party shall, in accordance with its domestic law: | Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ: |
Take such measures as may be necessary to permit another State Party to initiate civil action in its courts to establish title to or ownership of property acquired through the commission of an offence established in accordance with this Convention; | а) бошқа иштирокчи Давлатга мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган мол-мулкка нисбатан ҳуқуқий унвон ёки эгалик қилиш ҳуқуқини талаб қилиш юзасидан фуқаролик даъволарини ўзининг судларига тақдим этишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; |
Take such measures as may be necessary to permit its courts to order those who have committed offences established in accordance with this Convention to pay compensation or damages to another State Party that has been harmed by such offences; and | b) ўзларининг судларига мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатларни содир этган шахсларга бундай жиноят содир этилиши оқибатида бошқа иштирокчи Давлатга етказилган зарарни ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тўғрисида фармойиш беришига рухсат берилиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; |
Take such measures as may be necessary to permit its courts or competent authorities, when having to decide on confiscation, to recognize another State Party’s claim as a legitimate owner of property acquired through the commission of an offence established in accordance with this Convention. | с) мусодара қилиш тўғрисидаги қарорларни чиқаришда мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган мол-мулкнинг қонуний эгаси сифатида бошқа иштирокчи Давлат томонидан қўйиладиган талабларни ўзларининг судлари ёки ваколатли органлари тан олинишига йўл қўйиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. |
Each State Party, in order to provide mutual legal assistance pursuant to article 55 of this Convention with respect to property acquired through or involved in the commission of an offence established in accordance with this Convention, shall, in accordance with its domestic law: | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган ёки бу каби жиноятларни содир этилишида фойдаланилган мол-мулкка тааллуқли ўзаро ҳуқуқий ёрдамни мазкур Конвенциянинг 55-моддасига асосан тақдим этиш мақсадида, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ: |
Each State Party, in order to provide mutual legal assistance upon a request made pursuant to paragraph 2 of article 55 of this Convention, shall, in accordance with its domestic law: | 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг 55-моддаси, 2-бандига асосан жўнатилган илтимос бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдамни тақдим этиш мақсадида, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ: |
A State Party that has received a request from another State Party having jurisdiction over an offence established in accordance with this Convention for confiscation of proceeds of crime, property, equipment or other instrumentalities referred to in article 31, paragraph 1, of this Convention situated in its territory shall, to the greatest extent possible within its domestic legal system: | 1. Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон хатти-ҳаракат юрисдикциясига тааллуқли ҳисобланган иштирокчи Давлатдан мазкур Ковенциянинг 31-моддаси 1-бандида қайд этилган ва ўз ҳудудида жойлашган жиноий даромадларни, мол-мулкни, ускуналари ва жиноят содир этишнинг бошқа воситаларини мусодара қилиш тўғрисида мурожаатнома олган иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилиги доирасида мумкин бўлган максимал даражада: |
Submit to its competent authorities, with a view to giving effect to it to the extent requested, an order of confiscation issued by a court in the territory of the requesting State Party in accordance with articles 31, paragraph 1, and 54, paragraph 1 (a), of this Convention insofar as it relates to proceeds of crime, property, equipment or other instrumentalities referred to in article 31, paragraph 1, situated in the territory of the requested State Party. | b) ўзининг ваколатли органларига сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳудудида мазкур Конвенциянинг 31-моддаси 1-банди ва 54-моддаси 1 (а)-бандига мувофиқ суд томонидан мусодара қилиш тўғрисидаги чиқарилган қарорни, мурожаатда кўрсатилган ҳажмда ва сўров берилаётган иштирокчи Давлати ҳудудидаги 31-модданинг 1-бандида қайд этилган жиноий даромадлар, мол-мулк, ускуна ёки жиноят содир этишнинг бошқа воситаларига тааллуқли бўлган даражада ижро этиш мақсадида юборади. |
Following a request made by another State Party having jurisdiction over an offence established in accordance with this Convention, the requested State Party shall take measures to identify, trace and freeze or seize proceeds of crime, property, equipment or other instrumentalities referred to in article 31, paragraph 1, of this Convention for the purpose of eventual confiscation to be ordered either by the requesting State Party or, pursuant to a request under paragraph 1 of this article, by the requested State Party. | 2. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон хатти-ҳаракат юрисдикциясига тааллуқли ҳисобланган иштирокчи Давлатдан мурожаатнома олганидан кейин, 31-модданинг 1-бандида қайд этилган жиноий даромадлар, мол-мулк, ускуна ёки жиноят содир этишнинг бошқа воситаларини аниқлаш, кузатиш, муомаладан чиқариб туриб ишга солмай қўйиш ёки ҳибсга олиш мақсадида ва кейинчалик, сўров бераётган иштирокчи Давлат томонидан чиқарилувчи қарорга ёки мазкур модданинг 1-бандига асосан қилинган мурожаатга мувофиқ, мусодара қилиш учун чоралар кўради. |