Found а: 54988 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
7) legislative regulation of customs, currency and credit systems; | 7) бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш; |
8) approval of the state budget of the Republic of Uzbekistan submitted by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan and control over its execution; | 8) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш; |
9) determination of taxes and other compulsory payments; | 9) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш; |
10) legislative regulation of the administrative and territorial structure, and alteration of the boundaries of the Republic of Uzbekistan; | 10) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш; |
11) formation, annulment and renaming of districts, towns, cities and regions, and alteration of their boundaries; | 11) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш; |
12) institution of state awards and titles; | 12) давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш; |
13) ratification of decrees of the President of the Republic of Uzbekistan on the formation and abolition of ministries, state committees and other bodies of state administration; | 13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; |
14) formation of the Central Election Commission of the Republic of Uzbekistan; | 14) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш; |
15) consideration and approval, upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan, of a nominee of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan, as well as hearing and discussion of reports of the Prime Minister on actual issues of socio-economic development of the country; | 15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш; |
16) election of an authorized person of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan for human rights and his deputy; | 16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ўринбосарини сайлаш; |
17) consideration of report of the Accounting Chamber of the Republic of Uzbekistan; | 17) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш; |
18) ratification of decree of the President of the Republic of Uzbekistan on announcement of condition of war in case of attack on the Republic of Uzbekistan or necessity of implementation of contractual obligations on mutual defense from aggression; | 18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш; |
19) ratification of decrees of the President of the Republic of Uzbekistan on announcement of general and partial mobilization, introducing, prolongation and discontinuance of the state of emergency; | 19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; |
20) ratification and denouncement of international treaties; | 20) халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш; |
21) exercising of the Parliamentary control and other powers specified by the present Constitution. | 21) парламент назоратини ва ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш. |
The matters on joint conduct by the chambers shall be considered, as a rule, first by the Legislative Chamber and then by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. | Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатида кўриб чиқилади. |
The exclusive powers of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall include: | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мутлақ ваколатларига: |
1) election of the Speaker of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and his deputies, chairmen of committees and their deputies; | 1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш; |
2) ruling of matters on deprivation of immunity a deputy of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan submitted by the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan; | 2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш; |
3) adoption of decisions on matters relating to the organization of its activity and the internal schedule of the chamber; | 3) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш; |