Found аҳ: 3412 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
"Who is the greatest manager, really, Luque or Mike Gonzalez?" "I think they are equal." "And the best fisherman is you." "No. I know others better." "Que Va," the boy said. "There are many good fishermen and some great ones. But there is only you." "Thank you. You make me happy. I hope no fish will come along so great that he will prove us wrong." |
— Сенингча, энг улуғ тренер ким? Люкми ёки Майк Гонсалесми? — Менимча, улар бир-бирларидан қолишмайди. — Дунёда энг чапдаст балиқчи бўлса — сенсан. — Ундай эмас. Мендан ҳам зўр балиқчиларни кўрганман. — Qu e Va! деди бола.— Дунёда яхши балиқчилар кам эмас, жуда ажойиблари ҳам бор. Лекин сенинг олдингга тушадигани йўқ. — Раҳмат. Сен шундай деб ўйласанг, хурсандман. Менга жудаям катта балиқ тушмайди, деб умид қиламан, акс ҳолда, ишни дўндиролмай қолиб ҳафсалангни пир қилиб қўймасам, деб қўрқаман. |
'You ought to go to bed now so that you will be fresh in the morning. I will take the things back to the Terrace." "Good night then. I will wake you in the morning." 'You're my alarm clock/' the boy said. "Age is my alarm clock/' the old man said. "Why do old men wake so early? Is it to have one longer day?" "I don't know/' the boy said. "All I know is that young boys sleep late and hard." "I can remember it/' the old man said. "I'll waken you in time." "I do not like for him to waken me. It is as though I were inferior." "I know." "Sleep well old man."
|
— Энди сен ётиб ухла, эрталаб тетик бўлиб туришинг керак. Мен бўлсам идишларни олиб бориб бераман. — Майли. Хайрли кеч. Эрталаб мен сени уйғотаман. — Сен мен учун нақ қўнғироқ соатнинг ўзисан,— деди бола. — Мен учун қариликнинг ўзи қўнғироқ соат. Чоллар нега жуда барвақт туришаркин-а? Наҳотки, буни қолган умрларидан бир кунини бўлса ҳам чўзиш ниятида қилишса? — Билмадим. Фақат шуни биламанки, ёшлар қаттиқ ва кўп ухлашади. — Бошимдан ўтган, биламан,— деди чол.— Мен сени вақтида уйғотаман. — Негадир мени анови уйғотганини ёқтирмайман. Худди мен ундан қолишадигандек. — Тушундим. — Хайрли кеч, Сантьяго.
|
Kazakhstan’s state prosecutor had warned citizens of legal consequences for holding rallies after regime nemesis Mukhtar Ablyazov, an opposition leader living in self-exile, called for the “peaceful” overthrow of Toqaev. | Қозоғистон давлат прокурори аҳолини намойишга чиққанлар қонуний жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирди. Прокурорнинг бу билдирувидан олдинроқ сургунда яшаётган мухолифат етакчиси Мухтор Аблязов қозоғистонликларни Тоқаевни «тинч йўл билан» ағдаришга чорлаган эди. |
But many who have tried to do just that have found their efforts blocked on various official pretexts. | Аммо рухсат олишга уринганларнинг кўпчилигига турли расмий баҳоналар билан акция ўтказишга изн берилмади. |
Former President Nazarbaev has made few public appearances since the January events, which saw the 82-year-old’s relatives shed powerful and lucrative positions as an elite schism was laid bare. | Собиқ президент Назарбоев январь воқеаларидан кейин камнамо бўлиб қолди. Январдаги тартибсизликлар ортидан 82 ёшли собиқ президентнинг қариндошлари қудратли ва даромадли лавозимлардан маҳрум бўлдилар. |
Local monitoring groups also complained of pressure before the poll. | Маҳаллий кузатув гуруҳлари ҳам сайлов олдидан тазйиқлар ҳақида шикоят қилди. |
A group called Independent Monitors told RFE/RL that its plans to hold a training session on the eve of the ballot were scuppered at the last minute when the management of the hotel where they were going to hold the training informed them that the venue had been flooded. | «Мустақил кузатувчилар» деб номланувчи гуруҳ аъзолари Озодлик билан суҳбатда кузатиш тўғрисида тренинг ўтказишларига халал берилганини айтишди. Уларнинг сўзларига кўра, машғулот ўтказилиши керак бўлган меҳмонхона раҳбарияти сўнгги дақиқада бинони сув босганини айтиб, тадбирни бекор қилган. |
His face had a wistful, hungry expression. The cheeks were hollow, and the skin seemed stretched a trifle tightly across the cheek-bones. His pale blue eyes were troubled. There was that in them that showed the haunting imminence of something terrible. Doubt was in them, and anxiety and foreboding. The thin lips were thinner than they were made to be, and they seemed to hunger towards the polished frying-pan. |
Очликдаги кўриниш Моргансоннинг юзини тарк этадиганга ўхшамасди, афт-ангори сўлиб, ёноқ суяклари туртиб чиққанди. Нурсиз мовий кўзлари жавдирар; уларда ночорлик олдидаги қўрқув намоён эди. Нигоҳида ёқимсиз кўнгилсизликлар, иккиланиш, ваҳима сезилиб турарди. Табиатан юпқа лаблари яна бир қават пўст бойлаганди. |
At the end of fifteen minutes he had the pipe part filled. He lighted it from the camp fire, and sat forward on the blankets, toasting his moccasined feet and smoking parsimoniously. When the pipe was finished he sat on, brooding into the dying flame of the fire. Slowly the worry went out of his eyes and resolve came in. Out of the chaos of his fortunes he had finally achieved a way. But it was not a pretty way. His face had become stern and wolfish, and the thin lips were drawn very tightly. | Ниҳоят, орадан ўн беш дақиқа ўтгач, Моргансон мундштукни ярмигача тўлдира олди, холос. Уни гулхандан тутатиб олиб, адёл устига ўтирди. Мокасин кийган оёқларини оловда тоблаб, ҳар бир ютум тутундан лаззатланганча тамаки бурқсита бошлади. Чекиб битиргач, заифлашиб ёнаётган гулхан алангасига ўйчан тикилиб қолди. Аста-секин кўзларидаги хавотир қатъият билан алмашди. Бошига тушган мусибатдан қутулиш йўлини ахийри топди. Лек бу осон йўллардан эмасди. Моргансоннинг башараси шафқатсиз ва ваҳший тус олди. Юпқа лаблари янада жипслашиб, қисилди. |
It was easier in the afternoon, watching by the bank. The temperature rose, and soon the snow began to fall--dry and fine and crystalline. There was no wind, and it fell straight down, in quiet monotony. He crouched with eyes closed, his head upon his knees, keeping his watch upon the trail with his ears. But no whining of dogs, churning of sleds, nor cries of drivers broke the silence. With twilight he returned to the tent, cut a supply of firewood, ate two biscuits, and crawled into his blankets. He slept restlessly, tossing about and groaning; and at midnight he got up and ate another biscuit. | Кундуз куни пойлоқчилик осон ўтди. Ҳаво илиқлашиб, қор ёғди. Қилт этган шабада йўқ. Қор парчалари юлдузчалар каби милтиллаб ерга қўнарди. Моргансон бошини тиззалари орасига олди ва бутун вужуди қулоққа айланди. На итларининг акиллаши, на чаналар ғичир-ғичири, на уларнинг ҳайдовчилари ҳайқириғи эшитиларди. Ғира-ширада Моргансон чодирига қайтди. Ўтин майдалаб, иккита кулчани паққос туширди-ю, кўрпа остига кириб кетди. Туни билан инқиллаб, алаҳсираб чиқди. Ярим кечаси туриб яна битта кулчани еб битирди. |
Each day grew colder. Four biscuits could not keep up the heat of his body, despite the quantities of hot spruce tea he drank, and he increased his allowance, morning and evening, to three biscuits. In the middle of the day he ate nothing, contenting himself with several cups of excessively weak real tea. This programme became routine. In the morning three biscuits, at noon real tea, and at night three biscuits. In between he drank spruce tea for his scurvy. He caught himself making larger biscuits, and after a severe struggle with himself went back to the old size. | Кундан-кун совуқ забтига ола бошлади. Гарчи Моргансон босиб-босиб игнабарг дамламасидан ичса-да, эндиликда тўрт дона кулча билан бўш қоп тик турмасди. Кунлик тановулдаги кулчаларни олтитага кўпайтиришига тўғри келди – учтаси саҳарликда, учтаси кечликда. Кундузи бир тишлам ҳам нон тишламасди. Суюқ, лекин қайноқ чой билан чекланарди, холос. Орада зангилага қарши игнабарг дамламасидан ичиб турди. Кунлар шу тарзда қувлашмачоқ ўйинини давом эттирарди. |
The cold snap broke, and he was able to remain by the bank once more, and the trail died again. For a week he crouched and watched, and never life stirred along it, not a soul passed in or out. He had cut down to one biscuit night and morning, and somehow he did not seem to notice it. Sometimes he marvelled at the way life remained in him. He never would have thought it possible to endure so much. | Шундан кейин аёзнинг попуги хийла пасайди. Лекин аҳвол ўша- ўша. Нақ бир ҳафта қўриқчилик қилган Моргансоннинг кўзи бирон мавжудотга тушмади. Моргансон кунлик тановулини тағин иккита кулчага камайтирди. Гоҳида бу сезилмасди ҳам. Туриб-туриб ҳалигача нафас олаётганидан ажибланарди. Бани башарнинг шунчалар заҳмату азобларга дош бериши мумкинлигини тасаввурига сиғдиролмасди. |
On the first day after his last flour had gone it snowed. It was always warm when the snow fell, and he sat out the whole eight hours of daylight on the bank, without movement, terribly hungry and terribly patient, for all the world like a monstrous spider waiting for its prey. But the prey did not come, and he hobbled back to the tent through the darkness, drank quarts of spruce tea and hot water, and went to bed. | Охирги ун-урпоқ сарфлаб бўлинган кун чор атрофга ёйилган ва увадаси чиққан оппоқ кўрпа устига момиққина янгиси тўшалди. Қор ёғаётган палла ҳаво илийди. Моргансон қимир этмай қирғоқ тепасида мисоли ўлжасини пойлаётган ўргимчакдек оч-наҳор ва сабот билан саккиз соат вақтини ҳавога учирди. Аммо ўлжадан дарак бўлмади. Кулбаи вайронасига қандай етиб олганини ҳам билмай, игнабарг дамламасидан бир-икки ҳўплади-да қийшайиб қолди. |
The next morning circumstance eased its grip on him. As he started to come out of the tent he saw a huge bull-moose crossing the swale some four hundred yards away. Morganson felt a surge and bound of the blood in him, and then went unaccountably weak. A nausea overpowered him, and he was compelled to sit down a moment to recover. Then he reached for his rifle and took careful aim. The first shot was a hit: he knew it; but the moose turned and broke for the wooded hillside that came down to the swale. Morganson pumped bullets wildly among the trees and brush at the fleeing animal, until it dawned upon him that he was exhausting the ammunition he needed for the sled-load of life for which he waited. | Эртасига тақдир унга мурувват кўрсатди. Тонг саҳар кулбадан чиқибоқ тўрт юз ярд нарида юрган буғуга кўзи тушди. Моргансон илкис томирларида қон тезоблик билан югургилаётганини ҳис этди. Кейин эса вужудини тушуниксиз мадорсизлик эгаллади, томоғи қақраб кетди. Ўзига келиб олиш учун бир зумга қорга ётиб олди. Кейин милтиқни тўғрилаб, буғуни аста мўлжалга олди. Биринчи ўқ нишонга тегди, бунга ишончи комил. Бироқ буғу юқорига, тепалик томон чопиб кетди. Моргансон ғазабланиб, дарахтлар орасида лип-лип кўзга ташланаётган ҳайвоннинг ортидан кетма-кет ўқ узаверди. Бу ҳол токи у ҳаёт-мамоти учун зарур бўлган ўқларни ҳавога учираётганини англамагунча давом этди. |
He stopped shooting, and watched. He noted the direction of the animal's flight, and, high up on the hillside in an opening among the trees, saw the trunk of a fallen pine. Continuing the moose's flight in his mind he saw that it must pass the trunk. He resolved on one more shot, and in the empty air above the trunk he aimed and steadied his wavering rifle. The animal sprang into his field of vision, with lifted fore-legs as it took the leap. He pulled the trigger. With the explosion the moose seemed to somersault in the air. It crashed down to earth in the snow beyond and flurried the snow into dust. | Зимдан кузата бошлади. Буғунинг йўналишини белгилаётиб, ўрмон ичидаги ялангликда қулаб ётган қарағайни пайқаб қолди. Хаёлан “қочоқ”нинг йўналиш чизиғини тортаётиб, буғу айнан шу қарағайнинг ён-веридан ўтади, деган тўхтамга келди. Яна битта ўқнинг баҳридан ўтса ўтибди-да. Қалтироқ қўллари билан милтиқни маҳкамроқ сиқиб, қарағай узра бўшлиқни нишонга олди. Буғу олд оёқларини кўтариб сакраган кез Моргансон варанглатиб ўқ узди. Буғу ҳаводаёқ жонсизланиб, қорга қулади. |
Morganson dashed up the hillside--at least he started to dash up. The next he knew he was coming out of a faint and dragging himself to his feet. He went up more slowly, pausing from time to time to breathe and to steady his reeling senses. At last he crawled over the trunk. The moose lay before him. He sat down heavily upon the carcase and laughed. He buried his face in his mittened hands and laughed some more. | Моргансон тепалик томон отилди, тўғрироғи, отилмоқчи бўлди. Кўзини очганда ҳушидан кетганини тушунди. Минг азоб билан ўрнидан турди, секин-аста одимлай кетди. Вақти-вақти билан нафасини ростлаб, бироз ўзига келиш учун тўхтади. Ниҳоят, қулаб ётган қарағайгача аранг судралиб етиб келди. Унинг ёнида буғу жонсиз ётарди. Моргансон жасад устига оғир чўкди ва бутун бошли қўшинни ер тишлатган баҳодирдай оғзини йиғиштиролмай қолди. |
He felt hungry. The dull, monotonous ache of hunger had now become a sharp and insistent pang. He hobbled back to the tent and fried a slice of meat. After that he smoked two whole pipefuls of dried tea leaves. Then he fried another slice of moose. He was aware of an unwonted glow of strength, and went out and chopped some firewood. He followed that up with a slice of meat. Teased on by the food, his hunger grew into an inflammation. It became imperative every little while to fry a slice of meat. He tried smaller slices and found himself frying oftener. | Ошқозони боз сурнай чала бошлади. Муттасил давом этаётган золим очлик чидаб бўлмас майлга айланди. Қўналғасига етиб келди-ю бир бўлак гўштни қовуриб еб олди, кейин қуруқшаган шамадан тўлдириб, нақ икки марта мундштук бурқситди ва яна бир парча гўштни паққос туширди. Сўнг ўзида ғайриоддий куч-қувватни ҳис қилди. Ташқарига чиқиб шох-шабба йиғиб келди. Шундан кейин яна гўшт бўлагидан баҳраманд бўлди. Гўшт нафсини қитиқлар, егани сари иштаҳаси очиларди. Моргансон ўзини тия олмас – дам-бадам гўштга қўл узатарди. Кичикроқ бўлакни кесмоқчи бўлар, лекин қўллари ўзига бўйсунмасди. |
From the cache up the hillside arose a confused noise of snapping and snarling, punctuated by occasional short, sharp yelps. He increased his speed at much expense of pain, and cried loudly and threateningly. He saw the wolves hurrying away through the snow and underbrush, many of them, and he saw the scaffold down on the ground. The animals were heavy with the meat they had eaten, and they were content to slink away and leave the wreckage. | Гўшт қолдирилган тепаликдан ора-чора увиллаётган бўриларнинг ириллаб ғажишаётгани қулоққа чалинди. Оғриқни ҳам писанд қилмай, Моргансон қадамини жадаллатди ва таҳдидли ҳай-ҳайлаб бақирди. Бўрилар кўздан йўқолди, улар бир гала экан. Тахтасупа қорда оёғи осмондан бўлиб ётарди. Йиртқичлар гўштни паққос тушурганларидан ва эгасига чайнаб-ғажиб ташланган сарқитларнигина қолдирганликларидан ўзларида йўқ шод бўлишса кераг-ов. |
His eyes were hard and savage for a moment as he contemplated the extent of the calamity; then the old look of patience returned into them, and he began to gather together the bones well picked and gnawed. There was marrow in them, he knew; and also, here and there, as he sifted the snow, he found scraps of meat that had escaped the maws of the brutes made careless by plenty. | Шуларни тасаввуридан ўтказган Моргансоннинг нигоҳи бир онга қаҳрли тус олди; кейин яна сабр-бардош ифодаси юзага қалқди. Қиртишлаб тозаланган ва ғажиб ташланган суякларни бир ерга тўплай бошлади: ҳартугул илиги бор-ку. Қорда тимирскиланиб, қоринлари қаппайгач, бўрилар менсимай қолдириб кетган озроқ гўштни топиб олди. |
It was in the next week that a new factor entered into Morganson's life. He wanted to know the date. It became an obsession. He pondered and calculated, but his conclusions were rarely twice the same. The first thing in the morning and the last thing at night, and all day as well, watching by the trail, he worried about it. He awoke at night and lay awake for hours over the problem. To have known the date would have been of no value to him; but his curiosity grew until it equalled his hunger and his desire to live. Finally it mastered him, and he resolved to go to Minto and find out. | Кейинги ҳафта Моргансоннинг ҳаётида янги ташвиш туғилди: бугун қандай сана эканлигини билгиси келиб қолди. Бу ўй хирапашшадай миясига ўрнашиб олди. У ўйлай-ўйлай, ҳисоблай-ҳисоблай ҳар сафар ҳисобдан адашиб кетаверди. Шу ўй билан уйғонар, уззукун шу ўй миясини пармалар ва кечаси ҳам шу ўй билан уйқуга кетарди. Баъзида тунлари мижжа қоқмай тонг оттирарди. Аслида бу унчалик аҳамиятга эга бўлмаса-да, Моргансоннинг очликдек, яшашга бўлган иштиёқдек хавотири алангаланаверди. Охир-оқибат бу ўз кучини кўрсатди ҳам. Моргансон шаҳарга тушишга жазм этди. |