USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3412 words & 4 translates

English Ўзбек
Third, to pay a special attention to increasing the real incomes and living standards of the population; Учинчидан, аҳолининг реал даромадларини, турмуш даражаси ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиш.
We need to evaluate the efficiency of the work of the Government and personally its new leadership based on these particular criteria. Ҳукумат ва шахсан унинг янги раҳбарияти фаолияти самарасини биз айнан шу мезонлар асосида баҳолашимиз зарур.
With such an aim in the coming days the executive structure of the Cabinet of Ministers will be reviewed and adopted. The major goal of such changes is to elaborate the most optimal and effective system of state and economic governance bodies based on the accumulated experience and in line with the broad-scale new objectives on social-economic development of our country. Шу мақсадда яқин кунларда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Бундай ўзгартиришлардан асосий мақсад – тўпланган тажриба асосида ва мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олдимизда турган кенг кўламли янги вазифаларга мувофиқ, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг энг оптимал ва самарали тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
Unfortunately, at present their activity significantly lags behind the latest requirements of life and economic reforms. Therefore, we have also invited the heads of all large commercial banks to our session. From now on, their major goal is to radically change the methods of their work and secure the true trust of our citizens and entrepreneurs, and achieve to be a real assistant to them. Афсуски, ҳозирги кунда уларнинг фаолияти бугунги ҳаёт ва иқтисодий ислоҳотлар талабларидан анча ортда қолмоқда. Шунинг учун биз бугунги йиғилишимизга барча йирик тижорат банклари раҳбарларини ҳам таклиф этганмиз. Уларнинг бош вазифаси – бундан кейин ўз иш услубларини тубдан ўзгартириб, фуқароларимиз ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ишончини қозонишга ва уларга ҳақиқий кўмакдош бўлишга эришишдан иборат.
Thereby, the people will engage in business in the spheres of horticulture, cattle-breeding, craftsmanship, home labor, services, entrepreneurship, and others. Thus, they will establish their even a small company, will lawfully earn income, financially sustain bоth themselves and their families and will make a worthy contribution to the development of our makhalla, district, town, region and country. Шунда одамлар боғдорчилик, чорвачилик, ҳунармандлик, касаначилик, хизмат кўрсатиш, сервис ва бошқа соҳаларда тадбиркорлик билан шуғулланиб, кичкина бўлса ҳам ўзининг корхонасини ташкил этиб, қонуний асосда даромад топади, ўзини ҳам, оиласини ҳам молиявий жиҳатдан мустаҳкамлаб, маҳалламиз, туманимиз ва шаҳримиз, вилоятимиз ва мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшади.
Less than 15 days have left until the end of the year 2016. In order to successfully conclude the outgoing year, achieve the set goals and create a solid foundation for ensuring a stable development and accelerated growth rates of our country we need to channel all our efforts. Мана, 2016 йил якунига етишига ҳам 15 кун вақт қолди. Биз йилни муваффақиятли якунлаш, белгиланган мақсадларга эришиш, янги – 2017 йилда мамлакатимиз барқарор ривожланиши ва жадал ўсиш суръатларини таъминлаш учун мустаҳкам замин яратиш мақсадида барча воситаларни сафарбар этишимиз лозим.
I ask the leadership of the Cabinet of Ministers to comprehensively and thoroughly implement these tasks and provide a detailed report on this at the governmental meeting due next year in January. Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятидан бу вазифаларни ҳар томонлама пухта бажаришни ва келгуси йил январь ойида ўтказиладиган Ҳукумат мажлисида бу ҳақда батафсил ҳисобот беришни сўрайман.
You are well aware that at the festive ceremony held on the occasion of the anniversary of our Constitution, I have addressed to the deputies and senators with one proposal. My proposal was about that with an aim to create the influential mechanisms of the parliamentary and public control, it was necessary to introduce the procedure according to which they should learn the true state of affairs in the cities and districts and introduce the report of the relevant heads to the sessions of the councils of people’s deputies. Хабарингиз бор, мен Конституциямиз қабул қилинган кунга бағишлаб ўтказилган ўша йиғилишда депутатлар ва сенаторларга бир таклиф билан мурожаат қилган эдим. Яъни, парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш мақсадида шаҳар ва туманларда ҳақиқий аҳволни ўрганиб, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиш тартибини жорий этишни таклиф этган эдим.
For this purpose, the deputies and senators of Oliy Majlis, elected from each region, on a monthly basis need to travel to a district for 10-12 days. They should thoroughly learn, analyze and draw the relevant conclusions about the activity of the local government bodies, prosecutor’s office and interior department. Based on this, our distinguished Speaker and the Chairman of Senate must lead the discussions of these issues with local kengashes (councils). If such a system is introduced, certainly, tomorrow it will give its positive efficiency. Бунинг учун ҳар қайси вилоятдан сайланган Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлар ҳар ойда 10-12 кун давомида бир туманда бўлиб, ҳокимият идоралари, прокуратура ва ички ишлар бўлимининг фаолиятини пухта ўрганиб, таҳлил қилиши ҳамда тегишли хулоса беришлари лозим бўлади. Шу асосда ҳурматли Спикер ва Сенат Раиси жойларда ўзлари бош бўлиб, маҳаллий кенгашларда ана шундай муҳокамалар ўтказиш тизими жорий этилса, бу ишлар эртага албатта ўзининг ижобий самарасини беради.
It is well-known that one of our priority tasks in the sphere of economy is to further consolidate the economic ties with foreign states and further enhance the international prestige of Uzbekistan through broadly propagating its economic capabilities abroad, accelerate the attraction of investments and further developing the sphere of tourism. Маълумки, мамлакатимизнинг чет давлатлар билан иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва хорижда республикамизнинг иқтисодий имкониятларини кенг тарғиб қилиш орқали унинг халқаро нуфузини янада ошириш, инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш, туризм соҳасини янада ривожлантириш иқтисодий соҳадаги устувор вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
I want to especially underscore the significance and importance of the third task, i.e. we should take the concrete influence mechanisms in terms of each situation related to non-implementation of the provisions of law. Учинчи вазифанинг аҳамияти ва муҳимлигини алоҳида таъкидламоқчиман – қонун талабларини бажармаслик билан боғлиқ ҳар бир ҳолат юзасидан аниқ ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш керак.
We need to continue to better the activity of the bodies of state power at the local level, the governors’ and mayors’ offices of all levels and the councils of the people’s deputies. Therefore, it would be expedient, to introduce the practice of organizing the work of exemplary councils of people’s deputies turn by turn in each region by the Senate of Oliy Majlis. Their main goal and task is to have a constant dialogue with all layers of the population and not only learn about the demands and the needs of citizens but to tackle them as well. Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари – барча даражадаги ҳокимликлар, халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини такомиллаштиришни давом эттиришимиз зарур. Шунинг учун Олий Мажлис Сенати томонидан ҳар бир вилоятда навбатма-навбат намунавий халқ депутатлари кенгашлари ишини ташкил этиш тажрибаси жорий этилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Уларнинг асосий мақсади ва вазифаси – аҳолининг барча тоифалари билан доимий мулоқотда бўлиш, фуқароларнинг қонуний талаб ва эҳтиёжларини нафақат ўрганиш, балки уларни таъминлашдан иборат.
We need to create comprehensively comfortable conditions on tackling the available problems in practice, as well as ensuring for the population to freely work, have a decent leisure time and commendable living standards. Proceeding from these criteria, we can make conclusions about the efficiency of the activity of local bodies of state authority on implementing the Articles 100 and 101 of the Constitution of our country. Therefore, I would like to especially underline that 2017 was announced in our country as “The Year of Dialogue with People and the Human Interests”. Мавжуд муаммоларни амалда ҳал этиш, шунингдек, аҳоли учун эркин меҳнат қилиш, мазмунли дам олиш ва муносиб турмуш даражасини таъминлаш бўйича ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш лозим. Айнан ана шу мезонлардан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимият органларининг мамлакатимиз Конституциясининг 100- ва 101-моддалари талабларини бажариш бўйича фаолияти самарадорлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин ва зарур. Шунинг учун ҳам 2017 йил юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганини алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман.
The main task is to form the new corps of managerial staff and officials with high professional skills and modern thinking, be capable of making the well thought-out and comprehensively correct decisions, and achieving the set goals. Асосий вазифа – бу юқори касб маҳорати ва замонавий тафаккурга эга, пухта ўйланган, ҳар томонлама тўғри қарорлар қабул қила оладиган, белгиланган мақсадларга эришадиган раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг янги таркибини шакллантиришдан иборат.
In this a special attention must be paid to training the skilled cadres for the regional governance bodies, above all, for the governors’ and mayor’s offices of districts and cities. For this purpose, the scientific and practical potential and capabilities of 6 academies, the Scientific-Education Center of Corporate Management at the Cabinet of Ministers along with educational institutions must be more actively mobilized. Бу борада ҳудудий бошқарув органлари, энг аввало, мамлакатимиз туман ва шаҳарлари ҳокимликлари учун малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бунинг учун олий таълим муассасалари тизими билан бирга, мамлакатимиздаги 6 та академия, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази каби ташкилотларнинг илмий-амалий салоҳияти ва имкониятларини янада фаол сафарбар этиш даркор.
In this regard, it will be correct to say that the Academy of State Administration at the President is completely not fulfilling the task entrusted upon it. Therefore, we are forced to cardinally change the working method of this Academy and reconsider its managerial staff. Шу ўринда айтиш керакки, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўзига юклатилган вазифани мутлақо уддаламаяпти, десак, тўғри бўлади. Шунинг учун ушбу академияни ҳам, унинг иш услубини ҳам тубдан ўзгартириш ва раҳбар кадрларини қайта кўриб чиқиш лозим.
Along with this, it is required to enhance the duties and authorities of local governors’ and mayor’s offices. Айни вақтда маҳаллий ҳокимликларнинг вазифа ва ваколатларини ҳам такомиллаштириш талаб этилмоқда.
The relevant proposals are being elaborated on delegating the additional authorities to local governors’ and mayor’s offices considering their role in comprehensive development of regions, implementation of social-economic programs, ensuring implementation of laws, efficient coordination of the activity of bodies of state power at the local level. Ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш, қонунлар ижросини таъминлаш, жойлардаги давлат бошқаруви органлари фаолиятини самарали мувофиқлаштириш борасидаги ролини ҳисобга олиб, бугунги кунда маҳаллий ҳокимликларга қўшимча ваколатлар бериш борасида тегишли таклифлар тайёрланмоқда.
In addition to those ideas, I would like to say that we consider deep studying and practical implementation of the best practices in the world as one of the important conditions of successful fulfillment of the broad-scale tasks before us. Ана шу фикрларга қўшимча қилиб айтмоқчиманки, биз жаҳондаги илғор тажрибаларни чуқур ўрганиш ва амалда жорий этишни олдимизда турган кенг кўламли вазифаларни муваффақиятли амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири, деб ҳисоблаймиз.
I wish all of you a sound health, happiness and success, peace and tranquility, plenty and abundance to your homes. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.