USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3412 words & 4 translates

English Ўзбек
Such reforms are especially worth noting due to the fact that they are aimed at cardinally improving the quality of medical services to the population and supplying it with medicines. Бу борадаги ислоҳотлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва дори воситалари билан таъминлаш сифатини тубдан яхшилашга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга.
All of the mentioned programs pursue one goal. They will be directed to tackling a number of urgent issues related to comprehensive development in the near 5 years of residential areas, especially, the rural areas, districts and cities, establishing modern engineering-communication, social and market infrastructure. Мазкур дастурларнинг барчасини ягона мақсад бирлаштириб туради. Яъни, улар яқин 5 йилда аҳоли пунктларини, айниқса, қишлоқ жойлар, туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш, замонавий муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини шакллантиришга доир бир қатор долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилади.
Sixth, I consider it the most important and priority task for me to take the concrete measures on constantly conversing with people, implementing their lawful demands, appeals and proposals. Олтинчидан, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, унинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга ошириш учун аниқ чоралар кўришни мен ўзим учун энг муҳим ва устувор вазифа, деб ҳисоблайман.
From now on, the system will be established, according to which, not only the government, but also the relevant ministries and departments, economic entities, including the governors and mayors will be reporting on the outcomes of their activity in this direction. Their activity shall be evaluated based on the aforementioned. Therefore, I demand from each and every head and official to undertake a consistent and efficient work on this particular basis. Энди нафақат ҳукумат, балки мутасадди вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, ҳокимларнинг ҳам бу борадаги фаолияти якунлари бўйича ҳисобот бериш тизими жорий этилади ва шунга қараб уларнинг ишига баҳо берилади. Шу сабабдан ҳар бир раҳбар ва мансабдор шахсдан айни шу асосда тизимли ва самарали иш олиб боришни талаб этаман.
This issue will remain the top priority task in our forthcoming five-year activity. And all of us must deeply and well comprehend this truth. Since, whatever work we will accomplish in our country along the path of building a new state and new society, we will do all of it in consultation with our people: Бу масала келгуси беш йиллик фаолиятимизда ҳам энг устувор вазифа бўлиб қолади ва бу ҳақиқатни ҳаммамиз чуқур тушуниб, яхши англаб олишимиз шарт. Чунки, биз юртимизда янги давлат, янги жамият қуриш йўлида қандай иш қилсак, уларнинг барчасини халқимиз билан бамаслаҳат қиламиз.
- It is these people who brought us up and raised us. - It is these people who sustained all of us. - It is these people who have laid their trust in us and elected us as leaders. Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган – шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам – шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам айнан шу халқ.
Whom should we consult with in carrying out our work: first of all, we should consult with our people? Then our people will be pleased with us. Ким билан бамаслаҳат иш тутишимиз керак – аввало халқимиз билан. Шунда халқимиз биздан рози бўлади.
In the activity of all state bodies, we should switch to qualitatively absolutely new system on working with the population’s appeals. In particular, starting from 2017 the system will be introduced, according to which, the governors and mayors of all levels, the heads of prosecutor’s office and interior bodies will be reporting to the people. Биз барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтишимиз даркор. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади.
Along with this, as we stated before, it will be necessary to establish the “public receptions” in each and every district and city and ensure their full-scale activity. Шу билан бирга, илгари ҳам айтганимиз каби, ҳар бир туман ва шаҳарда, “Халқ қабулхоналари”ни ташкил этиш ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлашимиз зарур бўлади.
In evaluating the activity of state bodies and officials, such principles as ensuring lawfulness, to what extent the citizens’ rights and freedoms are protected, the quality and openness of rendering the public services for them must be most important criterion for us. In this respect, once again I want to emphasize one notion. It is not the people who should serve the government bodies, but it is the government bodies who should serve our people. Давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига баҳо беришда қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қандай ҳимоя қилинаётгани, уларга давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва очиқлиги биз учун энг асосий мезон бўлиши шарт. Шу борада бир фикрни яна такрорлаб айтмоқчиман: халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.
In this regard, we should raise the efficiency of the system currently in force related to critically analyzing the implementation of the most important social-economic tasks, the purposeful programs on branches and sectors, priority investment projects and other urgent objectives. Шу муносабат билан энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифалар, тармоқ ва ҳудудлар бўйича мақсадли дастурлар, устувор инвестиция лойиҳалари ва бошқа долзарб вазифалар бажарилишини танқидий таҳлил қилиш юзасидан амалдаги мавжуд тизим самарадорлигини оширишимиз лозим.
Along with this, the practice shall be newly introduced, according to which, the heads of the complexes and economic branches of the Cabinet of Ministers, as well as governors and mayors will have personal reporting hearing before the President. Айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари ва иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари ҳамда ҳокимларнинг Президент ҳузурида шахсий ҳисоботини эшитиш амалиёти янгитдан жорий этилади.
The Government, governors and mayors’ offices shall be instructed to unconditionally implement the set of measures along with ministries and departments elaborated on the outcomes of meetings with voters and broad layers of population and aimed at tackling the problematic issues in terms of development of the Republic of Karakalpakstan, all regions and the city of Tashkent in 2017-2021. Ҳукуматга, ҳокимликларга сайловчилар ва аҳолининг кенг қатламлари билан учрашувлар якунлари бўйича 2017-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш борасидаги муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирларни вазирлик ва идоралар билан биргаликда сўзсиз амалга ошириш топширилади.
Generally speaking, from now on, the results of the activity of the heads of ministries and departments and economic entities, as well as governors and mayors will be evaluated not based on the blank economic indicators, but based on how they engage with people and organize their work, to what extent the citizens’ problems are resolved. Afterwards, a relevant conclusion will be made. Умуман олганда, бундан кейин вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ҳокимларнинг фаолияти натижаси қуруқ иқтисодий рақамлар билан эмас, балки уларнинг одамлар билан қандай мулоқот олиб бораётгани ва ишни ташкил этгани, фуқароларнинг муаммоларини қай даражада ҳал қилаётганига қараб баҳоланади ва тегишли хулосалар чиқарилади.
If the mark is positive and if the people are pleased, then we thank them. And if vice versa, we bid farewell to such heads!!! Айни шу масалада уларнинг фаолияти ижобий бўлса, халқ улардан рози бўлса, раҳмат деймиз, акси бўлса – биз бундай раҳбарлар билан хайрлашамиз.
The fact of implementation of the broad-scale tasks before us, first of all, demands from me as a head of the state, three branches of state power, as well as all heads and officials a strict discipline. Олдимизда турган кенг кўламли вазифаларни самарали ҳал этиш, энг аввало, давлат раҳбари сифатида шахсан мендан, давлат ҳокимиятининг учта тармоғидан, шунингдек, барча раҳбар ва мансабдор шахслардан қатъий интизомни талаб этади.
It is well-known that in accordance with Article 98 of our Constitution, the responsibility for successful implementation of the priority tasks of the economic and social reforms was laid on the Cabinet of Ministers, each and every member of the Government and the heads of the state and economic governance bodies. Маълумки, Конституциямизнинг 98-моддасига мувофиқ, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг устувор вазифаларини муваффақиятли ҳал этиш учун жавобгарлик Вазирлар Маҳкамаси, ҳукуматнинг ҳар бир аъзоси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари зиммасига юклатилган.
In this regard, I want to propose one suggestion. That is to say, the action program of the Cabinet of Ministers proposed at the joint sessions of the Oliy Majlis chambers on January 23, 2015 and September 8 this year must be further clarified, and proceeding from the latest requirements, the additions must be introduced into it. This is an urgent task. Шу муносабат билан бир таклиф киритмоқчиман. Яъни, Олий Мажлис палаталарининг 2015 йил 23 январдаги ва жорий йилнинг 8 сентябрдаги қўшма мажлисларида таклиф этилган Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракат дастурини янада аниқлаштириб, ҳозирги талаблардан келиб чиққан ҳолда, унга қўшимчалар киритиш лозим. Бу – кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.
First, preserving the high growth rates in our economy providing for further consolidation of the macroeconomic stability and our national currency; Биринчидан, иқтисодиётимизда юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, макроиқтисодий барқарорлик ва миллий валютамизни янада мустаҳкамлашни таъминлаш.
Second, the comprehensive and accelerated development of our country’s regions, i.e. the cities, districts and makhallas (neighborhood communities), especially, the economically and socially backward districts and towns; Иккинчидан, мамлакатимиз ҳудудларини, яъни шаҳар, туман ва маҳаллаларни, айниқса иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган туман ва шаҳарларни комплекс ва жадал ривожлантириш.