Found арг: 2495 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones presented to the Assay Chamber for assaying, analysis and hallmarking must be sorted into lots. When handing over jewelry and other products made of precious metals and precious stones to the Assay Chamber, jewelry manufacturers shall indicate in the application the composition of the alloy of products (except for those made per orders of individuals, from jewelry and other products made of precious metals and precious stones belonging to them, as well as restoration (repair)) and the declared fineness. | Асиллик даражасини белгилаш палатасига асиллик даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш учун тақдим этиладиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар туркумлари бўйича сараланган бўлиши керак. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига топшириш чоғида заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар аризада буюмларнинг қотишма таркибини (жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги буюртмалари бўйича уларга тегишли бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлардан тайёрланган, шунингдек қайта тикланган (таъмирланган) буюмлардан ташқари) ва билдирилган асиллик даражасини кўрсатади. |
Article 53. Requirements for Hallmarking of Jewelry and Other Products made of Precious Metals and Precious Stones that have undergone Restoration (Repair) | 53-модда. Қайта тикланган (таъмирланган) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошларданясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашга доир талаблар |
Jewelry and other items made of precious metals and precious stones that have undergone restoration (repair) must have an imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer and a restoration mark in the form of the letter “R”, applied with mechanical (percussion) or laser method. | Қайта тикланган (таъмирланган) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда механик (зарб) усулида ёки лазер усулида туширилган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изи ва «R» ҳарфи кўринишидаги қайта тикланганлик белгиси бўлиши керак. |
Article 54. Correspondence of Jewelry and Other Items Made of Precious Metals and Precious Stones with the Declared Fineness | 54-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг билдирилган асиллик даражасига мувофиқлиги |
Jewelry and other items made of precious metals and precious stones shall be deemed to correspond to the declared fineness if the content of the base precious metal in them corresponds to the fineness established by Article 36 of this Law. | Агар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг таркибидаги асосий қимматбаҳо металл ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган асиллик даражасига мувофиқ бўлса, бу буюмлар билдирилган асиллик даражасига мувофиқ деб ҳисобланади. |
If jewelry and other products made of precious metals and precious stones, manufactured in the Republic of Uzbekistan, as well as those that have undergone restoration (repair), do not correspond to the declared fineness, then with the written consent of the person who presented the products to the Assay Chamber, the imprints of the hallmarks on the products shall be clogged. In this respect, jewelry and other products made of precious metals and precious stones shall be subject to hallmarking with the state hallmark of the next lower fineness than the established. |
Агар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, шунингдек қайта тикланган (таъмирланган), билдирилган асиллик даражасига мувофиқ бўлмаса, унда буюмларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этган шахснинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, буюмлардаги асиллик даражаларининг тамға излари йўқ қилинади. Бунда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар белгиланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланади. |
Article 55. Requirements for Jewelry and Other Products Made of Precious Metals and Precious Stones | 55-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга доир талаблар |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones imported for commercial purposes into the territory of the Republic of Uzbekistan must have distinct imprints of assay hallmarks of assay chambers of foreign states in the metric or carat system of fineness or other signs indicating the fineness of the product, except for cases established by legislation for this type of goods imported by individuals for their own needs. In this respect, the procedure for monitoring the presence of imprints of assay hallmarks in the metric or carat system of fineness or other signs indicating the fineness of the product shall be determined by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тижорат мақсадларида олиб кириладиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар чет давлатлар асиллик даражасини белгилаш палаталарининг метрик ёки карат асиллик даражаси тизимидаги асиллик даражаси тамғаларининг аниқ изларига ёки буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи бошқа белгиларга эга бўлиши керак, бундан жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мазкур турдаги товарлар учун қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно. Бунда метрик ёки карат асиллик даражаси тизимидаги асиллик даражаси тамғаларининг излари ёки буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи бошқа белгилар мавжудлиги устидан назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. |
If jewelry and other products made of precious metals and precious stones imported into the territory of the Republic of Uzbekistan, presented for assaying, analysis and hallmarking to the Assay Chamber, have prints of hallmarks that do not correspond to the declared fineness, then with the written consent of the person who presented the products to the Assay Chamber, prints of assay hallmarks on products shall be clogged. In this respect, jewelry and other products made of precious metals and precious stones shall be subject to hallmarking with the state assay mark of the next lower fineness than the established. |
Агар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган, Асиллик даражасини белгилаш палатасига асиллик даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда тамғалаш учун тақдим этилган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда билдирилган асиллик даражасига мувофиқ келмайдиган асиллик даражаси тамғаларининг излари мавжуд бўлса, ушбу буюмларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этган шахснинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, буюмлардаги асиллик даражаларининг тамға излари йўқ қилинади. Бунда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар белгиланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши лозим. |
Article 56. Control Check of Jewelry and Other Products Made of Precious Metals and Precious Stones That Have Undergone Restoration (Repair) | 56-модда. Қайта тикланган (таъмирланган), қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг назорат текшируви |
Jewelry and other items made of precious metals and precious stones that have undergone restoration (repair) and are intended for sale may be presented to the Assay Chamber for a control check for their correspondence with the declared fineness, regardless of the presence and quality of the prints of assay hallmarks previously applied to them. | Қайта тикланган (таъмирланган), реализация қилиш учун мўлжалланган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар, уларда илгари босилган асиллик даражаси тамғаларининг излари мавжудлиги ва сифатидан қатъи назар, билдирилган асиллик даражасига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Асиллик даражасини белгилаш палатасига назорат текширувидан ўтказилиши учун тақдим этилиши мумкин. |
If a fineness of a jewelry or other item made of precious metals and precious stones that has undergone restoration (repair) corresponds to the existing hallmark imprint, then an imprint of the state assay mark shall be applied. | Агар қайта тикланган (таъмирланган), қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмнинг асиллик даражаси буюмда мавжуд бўлган тамға изига мувофиқ бўлса, унга давлат асиллик даражаси тамғасининг изи туширилади. |
If a fineness of a jewelry or other item made of precious metals and precious stones that has undergone restoration (repair) does not correspond to the existing hallmark imprint, then with the written consent of the person who presented the product to the Assay Chamber, the imprint of the hallmark shall be clogged and the product shall be subject to hallmarking with the state assay mark of the next lower fineness than the established. |
Агар қайта тикланган (таъмирланган), қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмнинг асиллик даражаси буюмда мавжуд бўлган тамға изига мувофиқ бўлмаса, ушбу буюмни Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этган шахснинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, тамғанинг изи йўқ қилинади ва буюм белгиланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланади. |
If the restored (repaired), jewelry or other item made of precious metals and precious stones does not have a hallmark imprint, after determining the fineness level of this item, the corresponding hallmark of the state imprint can be clogged on it. | Агар қайта тикланган (таъмирланган), қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмда тамға изи мавжуд бўлмаса, ушбу буюмнинг асиллик даражаси аниқланганидан кейин унга давлат асиллик даражаси тамғасининг тегишли изи туширилиши мумкин. |
Article 57. Solders Used in The Manufacture or Restoration (Repair) of Jewelry and Other Products Made of Precious Metals and Precious Stones | 57-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқаришда ёки қайта тиклашда (таъмирлашда) қўлланиладиган кавшарлар |
Solders used in the manufacture or restoration (repair) of jewelry or other products made of precious metals and precious stones must be made on the basis of the same precious metals as the alloys from which these products are made, except for the cases established by this article. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмларни ишлаб чиқаришда ёки қайта тиклашда (таъмирлашда) қўлланиладиган кавшарлар мазкур буюмлар қайси қотишмалардан тайёрланадиган бўлса, айни ўша қимматбаҳо металлар асосида тайёрланиши керак, бундан ушбу моддада белгиланган ҳоллар мустасно. |
Solders for jewelry or other precious metal products made of gold, platinum and palladium must have the same fineness as the base alloy from which the products are made. | Олтин, платина ва палладийдан тайёрланган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмлар учун кавшарлар ушбу буюмлар тайёрланган асосий қотишма қандай асиллик даражасига эга бўлса, айни ўша асиллик даражасига эга бўлиши керак. |
It shall be allowed to have white gold solder of 585 (five hundred and eighty-fifth) and 750 (seven hundred and fiftieth) fineness in jewelry or other products made of platinum and palladium. | Платина ва палладийдан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмларда 585 (беш юз саксон бешинчи) ва 750 (етти юз эллигинчи) асиллик даражасига эга бўлган оқ олтин кавшари бўлишига йўл қўйилади. |
Solder for jewelry or other silver products must have a fineness of at least 650 (six hundred and fiftieth) fineness. | Кумушдан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмлар учун кавшар 650 (олти юз эллигинчи) асиллик даражасидан паст бўлмаган асиллик даражасига эга бўлиши керак. |
Jewelry and other products made of gold containing solder that does not correspond to the fineness of the alloy from which the products are made shall be hallmarked with the next lower fineness than the established (but not lower than 375 (three hundred and seventy-fifth) fineness). | Таркибида буюмлар ясалган қотишманинг асиллик даражасига мувофиқ бўлмаган кавшар мавжуд бўлган (лекин 375 (уч юз етмиш бешинчи) асиллик даражасидан паст бўлмаган) олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар белгиланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ асиллик даражаси билан тамғаланади. |